Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 24 Октябр 2019 Кӯришлар: 3168
Печат

 

kuz 2019КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

 

Ўтар қушлар галаси оқиб,

Поёни йўқ мискин хаёлнинг.

Пойидаги хазонга боқиб,

Йиғлагиси келади толнинг.

 

МЕН КАРВОНМАН

Мен - карвонман, юким кўп оғир,

Йўлда ўтар ёзим ва қишим.

Ҳураётган қопағон, олғир,

Итлар билан йўқ зарра ишим.

 

Мен - карвонман, минг бора рози,

Ташрифимни қутлаган элдан.

Фақат бахил, лайча ва този

Итлар мени қизғанди йўлдан.

 

Мен - карвонман, тинмадим бир пас,

Саҳроларда қолгандир изим.

Ҳураётган итлар кўролмас,

Олисларга қадалган кўзим.

 

Мен - карвонман, менинг юкимдан,

Тузиш билан қуриш қолади.

Итдан эса (сир бўпти кимдан)

Итдан фақат ҳуриш қолади.

 

***

Сўлар экан одам гул мисол,

Кетар экан умридан омад.

Лекин бунга бўлма хастаҳол,

Чекма бундан зарра надомат.

 

Ёмон эмас ғуссадан толиб,

Бир гул каби бевақт сўлганинг.

Ёмон лекин уятга қолиб,

Ё номусга қолиб ўлганинг.

 

ОЙНИНГ ЎН БЕШИ

Ўн беш куни бўлса қоронғу,

Ёруғ дерлар ойнинг ўн беши.

Яъни бахтин топади, ёҳу

Аввал хешу кейин дарвеши.

Фарёдимни тинглагил бирров,

Ёруғ куннинг бўлмадим хеши.

Сочларимга қўндирди қиров,

Ойнинг ўша қора ўн беши.

 

АВТОПОРТРЕТ

Бўйсинмадим қасдим - ўчимга,

Кулиб турдим гарчи кўзда нам.

Ғазабимни ютдим ичимга,

Томоғимга тиқилди алам.

 

Минг бир куйга соларкан турмуш,

Жуфтлар ичра ёлғизман - тоқман.

Гоҳ - ғазабдан тугилган бир мушт,

Гоҳ - ғилофда ётган пичоқман.

 

ОЗГИНА ОҒРИҚ

Ҳеч не бўлгани йўқ, хазон фаслида,

Озгина оғриди кўнгил гул учун.

Оғримоқ одатдир унга аслида,

Зоғлар ичидаги бир булбул учун.

 

Унга бўла билмас шодлик нўшдору,

Ўзи хабар берар дард борлигидан.

Озгина оғриди баъзида ёру,

Баъзида ағёрнинг ағёрлигидан.

 

Шунингдек, урушни қилмасдан канда,

Киприкка илдириб томчи-томчи нам,

Озгина оғриди укам кетганда,

Озгина оғриди кетганда онам.

 

Қоладиган гап йўқ, дўстим, ўзингдан,

Энди кор қилмайди, дам урма, дум ур.

Шунчаки ўқ каби отган сўзингдан,

Озгина оғриди бу кўнгил қурғур.

Бу бориш-келишнинг қизиғи бўлмас,

Карвон орқасидан итлар ҳурмаса.

Мен соғлиқ қадрига етмасдим, хуллас

Бу кўнгил озгина оғриб турмаса.

 

ПОРТРЕТ

Наталя Шабановага

 

Менга Беҳзод сурати марғуб,

Сенга Ван Гог ва "Кунгабоқар".

Сен шимолсан, мен эса жануб,

Менга Шарқу сенга Ғарб ёқар.

 

Сенга қандай гулларни терай,

Кўрпа солай қисқами, узун?

Сенга қандай куй чалиб берай,

Дилхуш оҳанг бўлсинми, дилхун?

 

Сен - шимолда - узоқсан ойдан,

Шарқда туриб кўнгил ёрайми?

Ё кўнгил деб аталган жойдан,

Сен томонга учиб борайми?

 

Кел, яхшиси чизай расмингни,

Шакл ва ранг завқини татиб.

Унда моҳтоб дейин исмингни,

Чизай сени ойга ўхшатиб.

 

Наталя, сен ром ичра жосан,

Иккимизни мен чиздим ёндош.

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,

Мана бу мен - бир бўлак қуёш!

Сайфулло Қулаев,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ҳунарманд аёллар форуми

 

Қўрғонтепа шаҳрида «Миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришда аёллар роли» шиори остида аёллар биринчи форуми ўтказилди. 

Форум доирасида ўтказилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишига Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода ва Қўрғонтепа шаҳри раиси Абдуалим Исмоилзодалар ташриф буюрди. Тожикистоннинг жанубий минтақаларидан бўлган аёлларнинг ҳунарлари маҳсули мазкур намойишда тақдим

Муфассал...

СУВ ЖАНЖАЛИ

 

Улар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613009

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10353354
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2288
7692
36807
10274571
88866
161581
10353354

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 08:24:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015