Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Август 2019 Кӯришлар: 2817
Печат

 

yul 2019ПАЙВАНДИЖОН

Қайда бор ўзбегу тожик сингари пайвандижон,

Қанчаси бир-бирига ҳамоила, ҳамхонадон,

Тиллари бошқа, демангким, дилларидир ҳамзабон,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Ўзбегу тожикнинг асли битта жисму битта жон!

 

Ҳардуяш монанди битта юздаги қош-кўз каби,

Ё ғазал сарбайтида ҳамқофия, қўш сўз каби,

Бир-бирин дардин сезарлар ўзга эрмас, ўз каби,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Ўзбегу тожикнинг асли битта жисму битта жон!

 

Ҳазрати Жомий, Навоий чашмаҳои покимиз,

Бир замин тупроғида аждодимиздан хокимиз,

Жонлари пайванду пайваст, бор эканмиз токи биз,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Ўзбегу тожикнинг асли битта жисму битта жон!

 

Кўнгли кир, бадхоҳу номард орасига тушмасин,

Бир-бирининг дастини иккиси маҳкам ушласин,

Доимо арзи муҳаббат бирла кўнгил хушласин,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Ўзбегу тожикнинг асли битта жисму битта жон!

 

Қанчасига бири модар, бошқаси эса падар,

Айлайин жуфтликларини тожи заррин ман ба сар,

Бўлса Султони Муроднинг шеъри ҳам ширу шакар,

Қўшилиб келар уларда кўп қадимдан хуну қон,

Ўзбегу тожикнинг асли битта жисму битта жон!

***

Неча йил ўзбегу тожик ташнаи дийдор эди,

Хайрият, очилди йўллар, бунга диллар зор эди.

Дўст, десак, камлик қилар, қондошу жондошмиз, ахир,

Ажратиб ҳамхуну жонни ўртада девор эди.

Қулаган девору насиб этгани дийдор учун,

Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун.

 

Ҳатто, ота-она ҳам жудо эди фарзандидан,

Тушга кирса, тинчмикан, деб, кечалар бедор эди.

Ака-ука, опа-сингил соғиниб бир-бирини,

Айрилиқ ранжини тортиб, дилда дард-озор эди.

Ота-она, ака-ука, опа-сингиллар учун,

Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун.

 

Тўю сур майли-ку, аммо ногаҳон келса ажал,

Бора олмай «виза»сиз кўз ёши шашқатор эди.

Қонию жони қўшилган битта халқмиз аслида,

Битта жонни бўлиб икки, симтиканлар бор эди.

Қонни қонга, жонни жонга қўшгани савоб учун,

Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун.

 

Шундайин қийин эди, ҳа, чегарадан ўтгани,

Бир эмас, неча азоблар бор эди, қатор эди.

Ёлбориб холиқ-худога, ноумид шайтон, дея,

Икки бу халқ бир-бирига интиқ-интизор эди.

Кўзда ёш бирла дуо қилмоқдамиз бу йўл учун,

Йўлни очганларнинг умри йўл каби бўлсин узун.

 

Султонмурод Ҳожибоев,

Суғд вилояти, Истаравшан шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

ОСМОНЎПАР ТОҒЛАРИМИЗ - САЙЁҲЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ

 

Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2605684

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10329492
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3586
5477
12945
10274571
65004
161581
10329492

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.24
Бугун: 11-11-2026 11:04:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015