Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 23 Август 2019 Кӯришлар: 2758
Печат

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

sport 2019Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

оммалаштириш борасида қатор қарорлар қабул қилиб, мақсад сари тинимсиз саъй-ҳаракат қилмоқда.

Кейинги йилларда Миллат пешвосининг кўрсатма ва топшириқлари билан хоҳ шаҳар, хоҳ қишлоқ минтақалари бўлсин, спорт иншоотларини бунёд этиш ва ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи муҳитини яратишга катта аҳамият берилмоқда.

Шунинг учун ҳам, Давлат сарвари мамлакатнинг қайси минтақасига сафар қилмасин, энг аввало, жойларда спорт иншоотлари қуриш ва уларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Албатта, спортни оммавийлаштириш борасида қишлоқлар шаҳар ва ноҳия марказлари даражасидаги имкониятларга эга эмаслигини рўй-рост қайд этиш инсоф даражасида бўлади, дейиш мумкин.

Аммо…

Бу дегани жойларда мамлакат Ҳукумати томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсати амалга ошмайди ёки бунинг имконияти йўқ, дегани эмас. Масаланинг ижобий ҳал бўлиши давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари раҳбарларининг Давлат бошлиғининг бу борадаги кўрсатма ва топшириқларини ҳаётга татбиқ этишдаги масъулиятларини ҳис этишларига боғлиқ, биринчи навбатда.

Афсуски, ҳозир бундай совуққонликлар йўқ, деб бўлмайди.

Фикримизнинг исботи сифатида далил келтирамиз: Шаҳринав ноҳиясининг Мирзо Турсунзода номли шаҳарча жамоати ҳудудидаги Чептура паррандачилик фабрикасига қарашли ҳамда «Боғистон» қишлоқ жамоати ҳудудидаги «Шаҳринав» агро-саноат ишлаб чиқариш бирлашмасига тегишли бўлган ўйингоҳларда илгари халқаро футбол мусобақалари ўтказилган. Уларда Тошкентнинг «Пахтакор», Фрунзе (ҳозирги Бишкек)нинг «Олға», қолаверса, Киевнинг машҳур «Динамо» клублари ва Шўролар давлати таркибига кирган республикаларнинг бошқа нуфузли жамоалари қатнашган.

Ҳозирчи!?.

Мазкур ўйингоҳлар чорва боқиш яйловларига айлантирилган, хароб, ачинарли бир аҳволда…

Бу ниманинг оқибати?!.

Ўз-ўзидан маълумки, маҳаллий ижроия органлари масъуллари томонидан давлатнинг бу йўналишдаги сиёсатини ҳаётга татбиқ этишга панжа орасидан қарашдан бошқа нарса эмас.

Нега энди, шу ўйингоҳни минтақада истиқомат қилаётган обрўли бир спортчи (футболчи, курашчи, таэквондочи, каратэчи, боксчи, енгил атлетикачи ва бошқалар)га хоҳ ижара, хоҳ бошқа шаклда бириктириб бўлмайди!?. Токи, спортчи ҳам манфаатдор, ўйингоҳ ҳам обод бўлсин. Ёш авлоднинг жисмонан баркамол бўлишига хизмат қилсин.

Шунга қарама-қарши ўлароқ, мазкур ноҳиянинг Акрам Ҳасанов номли қишлоқ жамоати ҳудудида жойлашган «Ҳаёти нав» қишлоғида қурилган кичик футбол майдончасида ҳар куни мунтазам икки маҳал мини-футбол машғулотлари ўтказилади. Зеро, спорт иншооти Тожикистон Жисмоний тарбия олийгоҳи битирувчиси Азимжон Отабоевга ишониб топширилган.

Ёхуд шу қишлоқ жамоатининг Муллошоди қишлоғидаги ўйингоҳда ҳар йили эрта баҳорда таълим муассасасини битирган йилларига қараб тузилган жамоалар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади.

Бу ёмон эмас, албатта, аммо тадбир мунтазам давом эттирилса, нур устига аъло нур бўларди…

Масаланинг «оқсаб» қолаётган томонлари ҳали кўп. Афсуски, аксарият маҳаллий ижроия органлари раҳбарларининг эътиборсизлиги туфайли, баъзи қишлоқлар атиги биттагина спорт иншоотига эга эмас.

Жумладан, Ҳисор шаҳрига қарашли Мирзо Ризо номидаги қишлоқ жамоатининг «Ҳосилот» қишлоғи фуқароси (номини ошкор этмаслик шарти билан) яшаб турган маконида спорт иншооти йўқлигидан куйиниб гапиради. Ёшларнинг жисмонан етук бўлиб, вояга етиши ҳақида қайғурувчи раҳбарнинг йўқлигидан қаттиқ надоматда.

Фуқаронинг куйинишида жон бор…

Бир қишлоқда, ақаллан, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун энг оддий шароитлар яратилмаган бўлса, бу, албатта, Тожикистон Ҳукумати ва унинг Раиси олиб бораётган сиёсатга хилофдир.

Нима бўлганда ҳам, Миллат пешвоси юритаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий қирраларидан бўлган ёшлар сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш, ҳар бир раҳбар (мавқеидан қатъий назар) учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши лозим.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

Нуъмон Абдуғаффорзода: - Сайёҳлар сони бир миллион нафардан ошди

 

- Миллат пешвосининг қўллаб-қувватлаши ва яратиб берган имконияту имтиёзлари асосида хусусий секторларнинг сайёҳлик соҳасида фаолият олиб боришга бўлган рағбати ошиб, 2018 йилда 75та сайёҳлик компанияларига ижозатнома берилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети раиси Нуъмон Абдуғаффорзода матбуот анжуманида.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2329122

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9215240
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
309
3170
22935
9169854
97619
121442
9215240

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 28-02-2026 02:18:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015