Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Май 2020 Кӯришлар: 1215
Печат

 

emomali-rahmon-i-hasani-ruhoni16 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Эрон Ислом Республикаси Президенти муҳтарам Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали суҳбатлашди.Суҳбат аввалида томонлар бир-бири ва ўз мамлакатлари халқини муборак Рамазон ойи кириб келиши билан табриклашди.

Давлатлар бошлиқлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликларни

кенгайтириш йўлида алоқадорликларини айтишди. Шу билан боғлиқ ҳолда, Савдо-иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликларга оид ҳукуматлараро муштарак комиссиянинг навбатдаги мажлиси белгиланган муддатларда ўтказилишига умид билдирилди.

Суҳбат жараёнида икки давлат бошлиқлари жаҳон ва минтақа хавфсизлигига бугунги кун таҳдиду хатарларининг кучайиши ташвишли масалалари атрофида фикр алмашиб, коронавирус пандемияси тарқалиши ортидан жаҳон иқтисодиётида бўҳрон пайдо бўлиши масалаларии муҳокама қилишди.

Бу борада томонлар пандемияга қарши кураш йўлида амалий ташаббусларга оид ахборот алмашишди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эроннинг дўст халқига ҳамдардлигу тасалли ва барча касалларнинг тузалиб кетишларини тилади. Давлат бошлиғи Эрон томонининг бу юқумли касаллик билан курашишда қатъий ва ўз вақтидаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Шунингдек, пандемия ва унинг оқибатлари олдини олиш учун халқаро ҳамжамият ҳаракатларини мувофиқлаштириш аҳамияти таъкидланди.

Томонлар Тожикистону Эрон икки томонлама муносабатларининг баъзи қирраларини ҳам муҳокама қилишди. Улар ривожланиши жараёнига пандемиянинг салбий таъсири даражасини пасайтириш мақсадида зарурий чоралар қабул қилиш аҳамияти таъкидланди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти коронавирус пандемияси тарқалиши билан курашда бой тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Тожикистон Республикасига ускуналар, соҳа мутахассислари ва дори-дармон воситалари кўринишида ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашинди.

***

7 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти муҳтарам Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлатлар бошлиқлари жаҳонда бугунги санитария-эпидемиологик вазиятни муҳокама қилиб, янги коронавирус касаллиги тарқалиши билан боғлиқ ҳолда, икки мамлакатдаги вазият ҳақида бир-бири билан ахборот алмашишди.

Мамлакат Президенти Озарбайжон Президенти ва Ҳукуматига Тожикистонга тиббий лавозимотлар кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Суҳбат чоғида давлатлар бошлиқлари Тожикистону Озарбайжоннинг савдо-иқтисодий соҳалардаги муносабатлари бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашишиб, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун тайёрликларини таъкидлашди.

Давлатлар бошлиқлари ўзаро мол алмашишни ошириш ҳамда ҳамкорлик муносабатларини икки халқ манфаатига келгусида ривожлантириш йўлида Савдо-иқтисодий ҳамкорликларга оид ҳукуматлараро муштарак комиссияси ишини фаоллаштиришни зарур ҳисоблашди.

Суҳбат охирида Тожикистон Республикаси Президенти Озарбайжон Президенти ва халқига саломатлик ҳамда муваффақиятлар тилади.

***

8 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари дўстона муҳитда Ғалаба кунининг 75 йиллиги муносабати билан Тожикистону Беларус халқларига илиқ табрик, фаровонлик, тинчлик ва гуллаб-яшнаш тилакларини алмашишди.

Бугунги глобал бўҳрон мавзусига доир фикрлар алмашуви чоғида томонлар бир-бирига ҳар иккала мамлакатда коронавирус тарқалиши натижасида вужудга келган вазият ҳақида ахборот беришди.

Давлатлар бошлиқлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Александр Лукашенко Тожикистону Беларус стратегик шерикчилик муносабатлари ривожланиши мусбий жараёнини таъкидлашди.

Бу икки биродар халқнинг асил манфаатларига жавоб бериши қайд қилинди.

Шу билан боғлиқ ҳолда, томонларнинг Тожикистону Беларус ҳамкорликларига пандемия оқибатлари манфий таъсирини бартараф этиш йўлидаги ҳаракатларни келгусида мувофиқлаштириш муҳим, дея аталди.

Тожикистон Президенти икки мамлакат муносабатлари бундан кейин ҳам ўз мантиқий давомини топишига ишонч билдирди ҳамда Тожикистон томонининг бу йўналишдаги ҳамкорликлар учун тайёрлигини айтди.

Томонлар, шунингдек, ўзаро диққат марказидаги бир қатор минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.

***

8 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат аввалида Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси халқи ва Ҳукумати номидан Россия Федерацияси Президенти ва биродар рус халқини Улуғ Ватан урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги билан самимий табриклаб, дўст мамлакатга муваффақиятлару ютуқлар ва гуллаб-яшнаш тилагини билдирди.

Бу ғалаба собиқ Шўролар Иттифоқининг барча халқлари жипслиги ва шижоати туфайли қўлга киритилгани таъкидланди.

«Ғалаба куни – муштарак ва мунаввар байрамимиздир. У қалблару хотиралар учун жуда қийматлидир»,- деди Давлат бошлиғи.

Суҳбат чоғида мамлакат Президенти ота-боболаримиз кураш майдони ва фронт ортидаги мислсиз қаҳрамонликлари ва зарбдор меҳнатлари билан доимий ифтихор, саодатли ҳаёт ҳиссини муҳайё этиб, келгуси авлод учун тинчлигу эркинлик яратганини айтди.

Уларнинг қаҳрамонлигу шарафли фидокорликлари хотирамизда абадий сақланиб қолади. Ғалаба байрами бундан кейин ҳам Тожикистону Россия муносбатлари мунтазам тараққиёти учун хизмат қилишига ишончим комил.

Самимий суҳбат чоғида давлатлар бошлиқлари икки томонлама ҳамкорликлар ва Тожикистону Россия стратегик шерикчилик муносабатлари ҳалталаб бир қатор масалаларини муҳокама қилишди.

Суҳбат охирида Давлат бошлиғи Россия Президентини Ғалаба куни билан яна бир марта табриклаб, саломатлик ва муваффақиятлар тилади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2022 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

КАТАЛОГДА МИЛЛИЙ ИСМЛАР

 

Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Тил ва терминология комитети томонидан янги туғилган чақалоқлар учун исмлар каталоги тайёрланганлиги ҳақида яқинда ўтказилган матбуот конференциясида маълумот берди.

- Ота-оналар айнан ана шу каталогда келтирилган исмлар билан янги

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1359455

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

5295816
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2923
2760
14221
5259133
62023
103378
5295816

Сизнинг IPнгиз: 18.205.176.39
Бугун: 18-05-2022 22:03:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015