Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 2366
Печат

 

tokzor 2020Ноҳия ҳукуматидан хабар бердилар: Бекат мавзесида ток ўтқазилади!

Биз – янгиликка ўч «хабарчилар» белгиланган майдонга етиб келганимизда, аллақачон, ўнлаб деҳқонлар, Хуштоир Мухлон қишлоқ аҳолиси, мутахассислар, ноҳия қишлоқ хўжалиги идорасидан вакиллар, меҳнат фахрийлари шу ерда эди.

Бизни кутиб олган «Хуштоир Мухлон» деҳқон хўжалиги раиси, ўз

вақтида Тожикистон Олий Мажлиси Намояндалар Кенгашининг вакили бўлган Турсунқул Ҳикматуллоевнинг фарзанди Садриддин Ҳикматуллоев амалга оширилаётган режалар ҳақида сўзлаб берди.

-Бу мавзе ноҳиянинг бошланиши. Шукрлар бўлсинким, ўтган йил 21 августда муҳтарам Президентимиз қадамлари шарофатидан бу ер анчагина обод бўлди. Қишлоқ чирой очди. Деҳқонларимизнинг ҳам ерга бўлган муносабати, меҳри ошди. Ноҳиямиз раҳбари Сулаймон Зиёзоданинг бевосита кўрсатмаси билан сув чиқарилди. Бош йўлнинг икки томонидаги узоқ йиллар қақраб, яйловга айланган ердан икки марта ҳосил олинди, дарахт экилди. Бугун эса, ана шу майдонда ҳашар. Ток ўтқазмоқчимиз…

Асатулло Облоқуловнинг меҳнати билан майин шудгорланган майдонда механизатор Бахтиёр Назирқулов «ЮМЗ» тулпорига ўзи мослаштирган парма билан ток кўчатлари учун юздан ортиқ чуқур ковлаб қўйган ва ишни бир маромда давом эттирмоқда.

Ноҳия раиси Сулаймон Зиёзода ҳашар майдонига дала либосини кийган ҳолда ташриф буюрди ва ҳозир бўлганлар билан сўрашар экан, ноҳия токпарварларининг қирқ-эллик йил илгариги эътиборларини қайтадан тиклашни, эски токзорларни янада ёшартириш, боғ ва токзорлар ҳосилдорлигини ошириш, умуман, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб юқори ҳосил олишни таъкидлади.

94 ёшли меҳнат фахрийси, узоқ йиллар «Ленинград» совхозида механизаторлик қилган, СССР халқ депутати Тожимурод Ражабалиев каби машҳур инсонлар билан ишлаган, ўнлаб мукофотлар олган Ҳомид ота Иброҳимов юрт тинчлиги, дастурхон тўкинлиги, деҳқонлар иши баракасини тилаб, дуога қўл очади…

Дастлабки ток кўчатлари қадалади. Яхтан жамоати раиси Самад Муҳаммадиевнинг айтишича, ток Самарқанддан келтирилган «Суғдиёна», «Гигант» узум навларидан.Ундан олинадиган майизнинг ҳар килоси Самарқанд бозорида 150 сомонийдан юқори баҳода сотилмоқда. Ҳар гектарга минг тупдан зиёд узум кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, ҳосилга киргунча деҳқонлар унинг қатор орасига сабзавот, қовун-тарвуз, хашаки экинлар экишлари мумкин. Чунки бу, токнинг кўкаришига ҳамда деҳқоннинг яхшигина даромад олишига ҳам имкон яратади. Аниқроқ қилиб айтганда, 20 гектарга бунёд этиладиган токзорнинг ҳар гектарига икки нафардан бўлса ҳам 40 нафар киши иш билан таъминланади. Бунинг ортидан 40 кишининг рўзғори обод бўлади, йўқчиллик чекинади.

Ўша куни «Мелибобо» (раиси Асатулло Облоқулов), «Одилжон» ( раиси Алиёр Иброҳимов), «Хуштоир Мухлон» (ижаракор Рўзибой Бобоев), «Машъал», «Шомуроджон» каби хўжаликларда то тушликкача 5 гектарга янги токзор бунёд этилди. Кейинроқ хабар беришларича, ҳашар йўли билан 20 гектар майдонга янги токзор ташкил этилди.

Шундай қилиб, халқ тили билан айтганда, бўлса бўлар… қабилида экиладиган лалми, кейин «подажой» бўлган ерлар оборотга киритилди. Яна шуниси борки, токзорларнинг икки томонига - катта йўл четига мевали ва манзарали ниҳоллар ўтқазилди. Бу ҳам ерга бўлган меҳрнинг далилидир.

Умуман олганда, Наврўзи айёмдан сўнг деваштичлик деҳқонлар ғайрати жўшиб бораётир. Қисқа муддат ичида 18 минг гектар майдонга баҳорги ғалла экилди, картошка майдони кун сайин ортиб бормоқда. Шу билан бирга 15 гектарга интенсив боғлар ва токзорлар майдони эса, 24 гектарга етказилди…

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ, Деваштич ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

ПОЧИНАКЛАР ТЕРАЁТГАН КУЗ…

 

Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди,  Ёшлигим.

Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб,  “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.

Муфассал...

РОҒУН – АСР ИНШООТИ, ҚУРУВЧИЛАРИ – ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ

 

Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.

Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2265099

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8898596
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2904
4101
7005
8869230
29366
125971
8898596

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 14:15:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015