Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

БИЗ ҲАҚДА

БИЗ ҲАҚИМИЗДА 

 

         Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ӯзбек тилидаги расмий нашрияси - «Халқ овози» газетасининг илк сони 1929 йилнинг феврал ойида чоп этилди. У дастлаб «Қизил Тожикистон» деб номланган эди. 1955 йилга қадар шу ном билан чиқиб турди. Сӯнгра, Тожикистон Компартияси Марказий Комитетининг қарорига биноан, унинг номи «Совет Тожикистони» деб ӯзгартирилди. Дастлабки йилларда газета араб ҳарфларида, сӯнгра лотин ҳарфлари билан чиқарилди. 1940 йилдан бошлаб эса рус алфавитида нашр этила бошлади.

Газета Республика Ҳукуматининг учинчи органи бӯлиб майдонга чиқди. Чунки ӯша пайтда «Точикистони Советӣ» ва «Коммунист Таджикистана» газеталари чиқиб турган эди. Шу матбуот органлари сафидан муносиб ӯрин олган «Совет Тожикистони» меҳнаткашлар оммасини янги ҳаёт қуришга жалб этиш соҳасида актив пропагандистлик ва ташкилотчилик ишлари олиб борди, уларни Ватанни янада обод қилишга чорлади.

Газета аввалига юзлаб нусхада ҳафтада 2-3 бор чоп этилса, ӯтган асрнинг 60-80 йилларида ҳар куни минглаб нусхада нашр этилди. Аниқроғи, 80-йилларда унинг тиражи 100 минг нусхадан ошиб кетди.

1963 йил 17 октябрда «Совет Тожикистони»нинг 100 мингинчи сони чоп этилиши муносабати билан унга СССР Олий совети Президиумининг «Меҳнат Қизил байроқ» ордени топширилди.

Ӯша пайтда редакция жамоатчи мухбирлари сони қарийб икки минг кишини ташкил этар эди. Газетхон ва активлардан ҳар йили ӯрта ҳисобда 12-13 мингтадан хат-хабар олинарди.

Газета тарихига назар ташлар эканмиз, унда сарвар бӯлиб фаолият юритган бир қатор инсонларни эсламай иложимиз йӯқ. «Халқ овози»нинг илк сони М. Ҳасанов имзоси билан чиққан бӯлса, кейинчалик К. Тереғулов, Н. Деҳқонов, С. Ғаффоров, Бобожон Ғафуров, Т. Ҳайитов, Муҳаммад Муродов бош муҳаррир бӯлиб ишлашди. Кейин эса тарихчи олим Ҳамид Гадоев ҳамда атоқли ёзувчи Ҳожи Содиқлар узоқ вақт раҳбарлик қилдилар. Устозлардан кейин эса бу эстафетани Мухторжон Баҳриддинов, Музаффар Солиҳов, Тоштемир Жӯрабоев, Абдусаттор Аҳмадалиев, Исмоилжон Муҳсинов ҳамда Ҳайдар Жӯраевлар давом эттирди.

Қайси даврда бӯлмасин, газетани бошқарган раҳбар у ерда ӯзига хос бир мактаб яратарди, десак муболаға бӯлмайди.

Устоз Ҳамид Гадоев газетага янгича сиёсий руҳ бағишлаган бӯлса, Ҳожи Содиқ унинг янада ӯқимишли бӯлиши учун курашди. Мухторжон Баҳриддинов янги кадрларни ишга жалб этишда жонбозлик кӯрсатган бӯлса, устоз Ҳ. Жӯраев газетани ӯтиш даврида иқтисодий бӯҳронлардан омон асради.

Шу ӯринда газетада аввал оддий мухбир, сӯнг муҳаррир ӯринбосари, кейинчалик эса муҳаррир даражасида фаолият кӯрсатган устоз, тарихчи олим, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров фаолиятига қисқача тӯхталиб ӯтмоқ жоиздир.

1979 йили севимли газета ӯзининг ярим асрлик юбилейини нишонлади. Газетанинг юбилейга аталган махсус сонида газета собиқ бош муҳаррири, тарих фанлари доктори Ҳамид Гадоев «Совет Тожикистони» фахри» номли мақоласи берилди. Унда академик Бобожон Ғафуров ҳақида қуйида мисраларни ӯқиш мумкин. «1922 йилдан Бобожон Ғафуров ӯзининг биринчи ижодий қадамларини деҳқон мухбир сифатида республика газеталари саҳифаларида ҳар хил, айниқса танқидий мақолалар ёзишдан бошлади. Бӯлғуси академик Б. Ғафуров учун, айниқса, «Қизил Тожикистон» газета редакцияси катта ижодий мактаб бӯлди. 1930 йилнинг апрел ойида Б. Ғафуров мазкур газетанинг бӯлим муҳаррири этиб тайинланди. Бу ерда у кӯпгина яхши ишлар ташаббускори бӯлди ва тез вақтда редактор ӯринбосари лавозимига кӯтарилди. 1931 йилда у киши шу редакция томонидан Бутуниттифоқ журналистика институтига ӯқишга юборилади. Институтни битиргач, яна «Қизил Тожикистон» газетасида аввал редактор ӯринбосари, сӯнг редактор бӯлиб ишлайди. 1936 йили шу редакциядан Тожикистон Компартияси Марказий комитетига раҳбарлик ишига кӯтарилади.

Академик Б. Ғафуров ӯз шогирдлари билан бӯлган кӯпдан-кӯп суҳбатларда ӯзининг «Қизил Тожикистон», ҳозирда «Халқ овози» редакциясида ишлаган даврдаги иши, унинг хусусиятлари, мушкулликлари, ӯша вақтдаги журналист кадрлар, талаблар ҳақида мароқ билан сӯзлаб берарди ва ҳар бор бу республика газетасида орттирган тажрибаси унинг сиёсий, илмий ва амалий фаолияти жуда муҳим рол ӯйнаганини қайта-қайта такрорларди.

Устоздан журналистикада устозингиз ким деб сӯраганларида у киши доим академик Емильян Ярославский, Садриддин Айний ҳамда Ӯзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом деб айтар эдилар.

Хуллас, бугун газетамизда фаолият кӯрсатаётган ҳар бир қаламкаш бу муқаддас даргоҳда Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуровдай улуғ сиймолар меҳнат қилганлигидан фахрланади.

Сир эмас, Шӯролар даври барҳам топгандан сӯнг барча жабҳалар қатори газета ҳаётида ҳам ӯзгаришлар кечди. Бу давр, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида газета бир муддат оғир иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирди. Натижада, кӯп қаламкашлар редакцияни тарк этдилар. Газета ҳам ӯша оғир даврда ҳар кундан ҳафтада уч марта чоп бӯладиган бӯлиб қолди. Ҳатто бирда йил давомида тӯққиз марта чоп бӯлганини яхши эслаймиз. Давлатимиз сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан яна «Халқ овози» Тожикистон Республикаси ҳукуматининг нашриясига айланди.

Ӯша ӯтиш даври раҳбарлиги устоз Ҳ. У. Жӯраев чекига тушди. Устознинг мислсиз жасорати, тинмай югуриб-елишлари ва республика Ҳукуматининг кӯрсатган ёрдами натижасида «Халқ овози» яна аста-аста ӯз шукуҳини тиклай бошлади. Аввалига, икки саҳифада чоп этиладиган газета бугун саккиз саҳифада ӯқувчилар қӯлига етиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида 300-400 адад билан чоп этиладиган газета устоз Жӯраев даврида тӯрт ярим, беш минг нусхада чоп бӯла бошлади.

Газетага ҳамма вақт истеъдодли қаламкашлар ӯзгача руҳ бағишлаб келган. Уларнинг ажойиб қалам маҳсули самараси ӯлароқ газетанинг муштарийлари ортиб борган. Ҳ. Жӯраев даврида ҳам газетада Жӯрақул Ажиб, Эркин Шукур, Искандар Маҳмадалиев, Абдулла Саид, Жамила Жамол каби талантлар улғайиб, вояга етдилар.

Редакциянинг 85 йиллик ҳаёти давомида, албатта, кӯплаб табаррук инсонлар номини тилга олсак арзийди. Атоқли ижодкорлар Аширмат Назаров, Маҳмуд Тӯлқин, Улуғназар Аҳмедов, Худоёр Каримов, Маҳмуджон Остонов, Қосимжон Мамажонов, Воситжон Муҳаммедов, Сулаймон Эрматов, Ӯлмас Жамол, Жамолиддин Тошматов, Турғун Дадабоев, Турон Тӯйчиев, Зокиржон Собиржонов, Ҳабибулло Ботиров, Улуғой Йӯлчиева, Мамлакат Нарзибекова, Роҳатой Неъматова,