Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 24 Апрел 2020 Кӯришлар: 55
Печат

 

tuxum 2020"Саман" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлагандан сўнг, Кўлоб шаҳрида тухум нархи арзонлашди. Илгарилари тухумнинг 30 донаси 27-28 сомонийдан сотилган бўлса, эндиликда кўлобликлар шунча тухумни 21-22 сомонийдан сотиб олишмоқда.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Кўлоб қишлоқ жамоати ҳудудида паррандачилик

фабрикасини ишга туширишди. Мазкур фабрика 2019 йилнинг сентябр ойида фаолиятини бошлади ва замонавий ускуналар билан таъминланган.

Маҳаллий тадбиркор Масидиқ Одинаевнинг айтишича, фабрикани ишга тушириш учун беш йил давомида мутахассисларни мамлакатда ва хорижда ўқитиб, тайёрлаган. Тегишли маълумотга эга бўлган ёш мутахассислар керакли ускуна ва фабрика қуриш учун мувофиқ жойни танлашди. Фабрикада санитария-эпидемиология ва паррандаларни парвариш қилиш қоидаларига қатъий риоя қилинади.

- Фабриканинг биринчи босқичини ишга туширганмиз, - дейди фабрика директори Холмуҳаммад Одинаев. - Унда 50 минг бош товуқ парвариш қилинмоқда. Фабрика фаолиятини бошлагандан буён маҳаллий аҳоли ҳисобидан 40 киши доимий иш жойи билан таъминланди. Ишчиларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Фабрика тўлиқ ишга туширилгач, ишчилар сони 200 нафарга етади.

 

Солиқ жамғариш режаси бажарилди

Хатлон вилоятининг ўрта муддатли минтақавий ривожланиш кўрсаткичлари жорий йилнинг биринчи уч ойлигида 3 миллиард 63,8 миллион сомонийга етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 6,9 фоизни ташкил этди. Бу ноҳия аҳолисининг ҳар бирига 914,5 сомонийдан тўғри келиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 50 сомоний ортиқдир.

Солиқ жамғариш режаси нобюджет ижтимоий солиқларни қўшиб ҳисоблаганда, 100,4 фоиз таъминланиб, бюджетга 379,7 миллион сомоний маблағ даромад келтирилди. Бу кўрсаткич режадагидан 1,6 миллион сомоний ортиқ ва ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 41,9 миллион сомоний кўпдир. Солиқлар режаси 101,1 фоиз ижро этилди.

Вилоят ва шаҳру ноҳиялар бюджет соҳаси 419,5 миллион сомоний маблағ билан таъминланди, жумладан, бу маблағларнинг 89,5 фоизи (375,3 миллион сомонийси) ижтимоий соҳаларга йўналтирилди. Бюджет ташкилот ва муассасалари ходимларининг маошлари тўлиқ берилди.

Нафақа пуллари учун 225,1 миллион сомоний йўналтирилиб, вилоят нафақахўрларининг маблағ талаботи тўлиқ таъминланди.

 

 

Депутатлар боғ яратмоқда

Тожикистон Халқ демократик партияси Балжувон ноҳияси Ижроия комитети халқ вакиллари ноҳия мажлиси депутатлари билан биргаликда 1,8 гектар майдонда боғ бунёд этишмоқда. Мазкур боғ Хироб қишлоғи ҳудудида бўлиб, "Депутатлар боғи" номини олади.

Келгусида ҳар бир халқ вакили беш йиллик фаолияти давомида бу мавзеда 20 тупдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари ўтқазиб, парваришига ҳисса қўшади.

Мазкур ташаббус Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг янги боғлар яратиш, кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, айниқса, қишлоқларда бу ишларга катта эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисидаги топшириқларини ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалга оширилмоқда.

 

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

"Умидли ёш ижодкор" танлови

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш тадбирлари доирасида Хатлон вилояти раиси қарори билан вилоят ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Умидли ёш ижодкор" танлови ўтказилади. Танлов уч - "Энг яхши шеър", "Энг яхши афсона" ва "Энг яхши ҳикоя" номинациялари бўйича бўлиб ўтади. Бош мукофотни қўлга киритган иштирокчига 3 минг, биринчи ўринга 2 минг, иккинчи ўринга 1 минг 500 ва учинчи ўринга 1000 сомоний мукофот белгиланган.

Мазкур танлов йил охирида якунланиб, фаол иштирокчилар ва уларнинг ўқитувчилари давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи Ифтихорномаси ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, танловга юборилган энг яхши материаллар тўпланиб, китоб шаклида чоп этилади.

Танловни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларнинг ижодга мойиллигини ошириш, қобилиятлиларни кашф этиш, ёшлар юрагида ватандўстлик, зебопарастлик ҳиссиётларини кучайтириш ҳамда миллий қадриятларга эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, истиқлолият аҳамиятини кўрсатишдан иборатдир.

 

Янги саноат корхоналари ва иш жойлари

Давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи тўртинчи миллий мақсад - тез суръатда саноатлаштиришни ҳаётга татбиқ этиш доирасида барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, бу йўналишда қатор ютуқларни қўлга киритмоқда.

Жорий йилнинг биринчи уч ойлигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллиард 16 миллион сомонийга етказилди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 304,7 миллион сомоний кўпдир. Ҳақиқий нархлар билан ўсиш тезлиги 17,8 фоизни ташкил этган бўлса, солиштириш нархлари билан 15,7 фоизни ташкил этди.

Қувонарлиси шундаки, вилоятда 201та иш жойи яратилган ва 18та янги саноат корхонаси бунёд этилди.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, фаолияти тўхтаб қолган корхоналарни қайта ишга тушириш йўналишида уларнинг эгалари билан зарурий чора-тадбирлар қўлланиб, бугунгача Норак шаҳри, Мўминобод, А. Жомий ва Восе ноҳияларидаги "Дилкушо", "Бофанда" МЧЖлари, "Сомон ҒМ" ва "Самар" корхоналари фаолияти қайта тикланди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Май 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Заминда яралган илоҳий ҳилқат

 

Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

Муфассал...

АНОМАЛ ИССИҚ ҲАРОРАТ ВА ЎЛКАМИЗНИНГ АБАДИЙ МУЗЛИКЛАРИ

 

- Қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида 2020 йил ўтказилади, - деди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Фанлар академиясининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Айни пайтда тадбирнинг ташкилий комитети ҳамма томонлама тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга академия олимлари қадимий Саразмда илмий-тадқиқот ишларини давом

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
869
Мақолаларни кӯрганлар сони
729233

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2969288
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1810
3305
8939
2934733
105893
92352
2969288

Сизнинг IPнгиз: 18.204.227.117
Бугун: 27-05-2020 16:31:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015