Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 20 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2217
Печат

 

loyiqШОИР ҚАДРИ

Қай кун ишқ аҳлини эзса жудолик,

Ботирлар кучида сезса адолик,

Қай кун одамларни енгса танҳолик,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

Қай кеча кўк аро куйса бир юлдуз,

Заминда ёш юрак тўлғонса ўтсиз.

Одам ўзлигини қачон қилса ҳис,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

Сайёдлар ортига қайтса бебарор,

Камони елкада, бош эгиб, ночор

Ўлтирса, ғурурдан нишон йўқ, хоксор,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

Қай кун йўловчилар қақроқ дашт аро

Қолишса лол, хомуш, бекуй, бенаво,

Шеър айтиб топишса таскин, тасалло,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

Қай кунки, дил базми бетаъсир қолса,

Қай кун гўзалликдан жило йўқолса,

Яхшилик дарёси оқишдан толса,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

Зўрликка даъвогар жами кимсалар

Кибру ҳаво ила кўзни юмсалар,

Қабр тошига байт излаб қолсалар,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

Қай кун ўз қадрига етолса одам,

Орзу чўққисига чиқолса шахдам,

Сўздан ўз дардига тополса малҳам,

Ўшанда билинар шоирнинг қадри.

 

КОВАНИНГ ЎН ЕТТИ ШАҲИД

ЎҒЛИ ҒАМИДА ФАРЁДИ

(«Шоҳнома» илҳомлари»дан)

 

Аламли сийнам ичра, оҳ, дилим

                                                 садпора йиғлайдир,

Гўдаксиз кулбам ичра бўш бешик

                                                     овора йиғлайдир.

Учар мастона кулгулар шоҳона

                                                      давра базмидан

Менинг кўзим бўлиб, ё Раб бу дунё

                                                 ошкора йиғлайдир.

Замин бечора-ку, асли, фалак

                                                     бечорароқ ундан,

Мани танҳога ҳамдарддек бари

                                                   сайёра йиғлайдир.

* * *

Илмлар ғазнабони ҳазрати Сино,

Рози дилин икки тилда сўйларди.

Нишопурлик Хайём - шоири доно -

Маъни дурин икки тилда куйларди.

 

Икки тилли эди аҳли шуаро,

Ёзарди халқ тили ҳам ўз тилида,

Ёзарди ҳақтили ҳам ўз дилидан,

Шундан халқ олдида обрўйи аъло.

 

Аммо бирдай эмас барча замон ҳам-

Одамлар-ку, доно, дағи ҳушёрдир.

Икки тилли шоир қанча бўлса - кам,

Икки юзли шоир шунча бисёрдир.

***

Ҳар кимки, ҳаётда яшагай порлаб,

Кимки тирикликдан бир нишон бўлгай,

Жамики санъатлар ичида яна

Ўлиши бир санъат бўлиб туюлгай.

 

Суврату сийратин чиройи билан

Кимки ул тенгсиздир, кимки илгари,

Донглироқ ўлиги тиригидан ҳам,

Ўлими гўзалдир ўзи сингари.

 

Худди Зоя каби дорнинг остида,

Мусадек зиндонда ўлмоқ керак ё,

Бундайин фарзандлар жасоратидан,

Ватан ҳам ҳар айём фахр айласин то.

 

Қуёшни қаноти билан ёндирган

Ҳайиқмас Икардек ўлмоқ саботдир:

Тупроққа учди у қаноти куйиб,

Лекин куйибдими умид қаноти?

 

Мақсадлар йўлида шарафдир ўлмоқ,

Кундан-кун улғайиб ва топиб камол,

Парвози йўлида бир юлдуз янглиғ

Кўкдан учиб тушган Комаров мисол.

 

Ўлмоғинг керакдир Франц Галл каби,

То кетсин қабрга бошсиз у танинг,

Лекин мангу қолсин бошинг жаҳонда

Бошсиз кимсаларга бош бўлиб тағин.

 

Шундай ўлмоқ керак, сўнг нафасингда

Айтилмаган гаплар ифода бўлсин.

Боғлиқ кўзларинг-у, сўзсиз тилларинг

Сирлар ошкорига ишора бўлсин.

Шундай ўлайликки, бизларнинг ўлим

Зафар саҳнасининг бўлсин якуни.

Барча санъатимиз ила бу ўлим

Маҳорат саҳнасин бўлсин тугуни.

 

Шундай ўлайликки, эл учун чеккан

Ғамимиз ёдгорлик келтирсин бизга.

Олис сафарларда қоқилмасинлар

Тириклар тўқнашиб ўлигимизга.

Лойиқ Шерали.

 

Тилак Жўра таржималари.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар

 

14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳри Сино ноҳиясининг Меҳробод маҳалласида Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари оилалари учун беш қаватли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллиги

Муфассал...

Миллий либослар

 

Ёки уларнинг чўнтак кўтармас нархлари хусусида

Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: "Либосларининг ярашганини қаранг-а",- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2512420

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9967490
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
50
3410
6663
9940695
3460
100591
9967490

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 02-09-2026 00:31:32

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015