Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 1839
Печат

 

suv 2018СОҲИР ШЕЪРИЯТ

Кўзимиз осмонида

Ёғду сочар ишқ кавкаби...

Эй фоний дунё!..

 Мен чекиндим, эй фоний дунё,

Ортга томон қадам ташладим.

Назарингда, мен мағлуб гўё –

Сен устимдан кула бошладинг.

 

Тисарилдим – қалбимда имон,

Вақт қолмади ортиқ кутмоққа.

Тап-тайёрман мангулик томон

Мен устингдан сакраб ўтмоққа!..

 

ДАРВЕШ ХИРГОЙИСИ

Азизим, ёлғизим, эй менинг ўзим,

Кўзинг менинг кўзим, сўзинг-да сўзим,

Илло, ўзи берсин жонингга тўзим,

Бу дунё дегани ёлғондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Тонгни истаб эдинг, чўкаётир тун,

Еру кўкни босиб келмоқда тутун,

Бўлмагай маконинг гулзору гулгун,

Бу дунё дегани тўзондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Дунё сендан аввал тузилиб бўлган

Ва сендан буруноқ бузилиб бўлган,

Кўнглинг боғланмасдан узилиб бўлган,

Бу дунё дегани вайрондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Кўтаргил дунёдан кўчу кўронинг,

Ўзинг-ла олиб кет орзу-армонинг,

Сенга кераги йўқ пуч бу дунёнинг,

Бу дунё дегани арзондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Дунёга – ҳалокат, сенга – омонлик,

Қўлингдан келмайди, ахир, шайтонлик,

Ё, Оллоҳ, деганга йўқдир ёмонлик,

Бу дунё дегани шайтондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

 

Боргил ҳузурига ул Биру Борнинг,

Бошингни фидо эт васлига ёрнинг,

Эслама исмини дунё – ағёрнинг,

Бу дунё дегани илондир, эвоҳ!

Ҳақ дўст, ё Оллоҳ!..

Оқ илон

 

«Оқ илон, оппоқ илон,

Ойдинда ётганинг қани?

Ман ёмондан айрилиб

Яхшини топганинг қани?.. »*

 

Ҳеч қачон этма гумон

Ул ҳам унутди, деб мани.

Бир умр сарсон бўлиб

Излаб юрибман-ку, сани.

Чирмашиб бўйнимга сан,

Бўл тасбеҳу хочу санам.

Ўй-хаёлим сандадир,

Олгил яна жисмимни ҳам.

Қилса рашк сандан мани

Мандан умидвор ҳар сулув,

Қилмагил парво, илон,

Музлатмасин шубҳа, ғулув.

Кўзимиз осмонида

Ёғду сочар ишқ кавкаби.

Ҳеч сулув истаб мани

Қабримга кирмас сан каби!..

Оқ илон, жонон илон…

—–

*Ўзбек халқ қўшиғидан

 

Аҳли Расул Муҳаммад, Зафаробод ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ХИЁНАТ

 

Акмал эрталаб барвақт турди…  Кечаси билан майингина ёққан    ёмғир  тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу  гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.

У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб  нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган  муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.

Муфассал...

АЙНИЙ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯТЛАР

 

Муқаддима

Маълумки, машҳур кишиларнинг ҳаёти афсона ва ривоятларга кўмилиб кетган бўлади – улар орасида тарихий ҳақиқатга мувофиқ келадиганлари ҳам, бадиий тўқима маҳсуллари ҳам оз эмас. Нафақат, ўзбегу тожик, балки Шарқ, ҳатто, жаҳон адабиётининг забардаст намояндаларидан бўлган Садриддин Айний ҳаёти ва фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. У ҳақдаги ҳикоят ва ҳангомалар ичида, айнан, ҳаётдан олинганлари билан бирга, халқнинг ижодий таҳайюли

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2571056

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10158974
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2372
5187
7559
10119529
56067
138877
10158974

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 13-10-2026 15:13:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015