Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 19 Август 2017 Кӯришлар: 321
Печат

 

kart-piyoz 2017Ўтган ҳафта Восе ноҳиясида бўлганимизда, бизга деҳқонлар жорий йил пиёз экилган майдонларни кенгайтирганликлари ҳақида айтишди. Қурбоншаҳид қишлоғи Ҳулбук қалъаси ёнидаги бозорда бир килограмм пиёзнинг нархини сўрадик.

- Тўрт сомоний, - жавоб берди қопдаги пиёзлари ўртачадан кичик бўлган сотувчи.

- Пиёзларингизнинг майдаси жуда кўп экан-ку? – савол берамиз кўриниши деҳқонга унчалик ўхшамайдиган олиб-сотардан.

- Беш сомонийдан олсангиз, сизга ажратиб, катта-каттасини берган бўлардим.

Қопга боқамиз, унинг ичида ажратиладиган катта пиёз кўзга ташланмайди.

Сабзи сотувчи аёл маҳсулотини таърифлайди.

- Эрталаб ковлаб келганман, қаранг, роса паловбоп сабзи.

Сабзининг нархи билан қизиқамиз.

- Эрталабдан тўртдан сотаётгандим, меҳмонга ўхшайсизлар, сизларга 3,5 сомонийдан бераман.

Кўпроқ олишимизни айтиб, беш килограмм сабзини 3 сомонийдан сотиб олдик.

Бу ерда картошка 4,5 – 5 сомонийдан сотилаётган экан. Лекин маҳсулот унчалик    сифатли, харидорбоп эмасди.

________________________________________________________________

Ўтган йилнинг июл ойида мамлакат бозорларида бир килограмм картошка нархи 1 сомоний 30 дирамни ташкил этарди, бироқ ҳозирда унинг нархи тўрт-тўрт ярим сомоний  ёки уч бараварга кўтарилган.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Абдураҳмон Жомий  ва  Хуросон ноҳиялари раҳбарияти, фаоллари  билан мулоқотда сўзлаган нутқидан.

9 август 2017 йил, Абдураҳмон Жомий ноҳияси.

__________________________________________________________________

Қатор тележкаларда териб қўйилган тарвузга яқинлашамиз. Майда-майда, кўриниши кишида қизиқиш уйғотмайдиган тарвузлар.

- Келинг, - дейди ёшгина чаққон йигит. – Донасини икки сомонийдан сотаётгандим, кеч бўп қолди, 1,5 сомонийдан бераман.

Тарвузларни кўздан кечирамиз. Кўплари урилган. Тураверганидан ранги сарғайиб қолган.

Олти сомонийдан яхши тарвузларни харид қилдик.

Нарх-наволарни Душанбе шаҳри бозорлари билан солиштириб, шеригимга боқаман.

- Фақат гўштни бир оз арзон олдик, демасак, қолган маҳсулотлар нархи пойтахтдагидан унчалик фарқ қилмайди.

Дарҳақиқат, Восега боришда, Данғара ноҳиясининг Гулистон (собиқ Олимтой) қишлоғидан энди сўйилган, семизгина қўй гўштининг бир килограммини 31 смонийдан харид қилгандик. Воседа шундай гўштлар 2-3 сомоний қиммат сотилаётганди.

Қишлоқдаги маъракаларда ҳам суҳбат мавзуи қайта-қайта бозорлардаги нарх-навога бориб тақаларди. Айниқса, бозорларда картошканинг нархи баландлиги кўпларни ташвишга солганди.

- Илгарилари бозорлардаги нарх-наволар эталон қилиб ёнилғи – бензин нархи олинарди, - дейди суяги меҳнатда қотган ҳамқишлоғимиз Ҳайдар ака. – Кеча ўғлим билан машинамизга газ заправка қилдик. Ёнилғининг нархи бир ой илгаригидан 40 дирам ошганлиги сабабини суриштирсам, ёнилғи қуйиш нуқтасидаги йигит ажойиб жавоб қайтарди: - «Бир килограмм картошка беш сомоний бўлгандан сўнг, яна нима истайсиз?»

Ҳа, икки ой илгари – Рамазон ҳайити арафасида бозорларимиздаги нарх-наволарнинг ошиб кетаётганлиги ҳақида ёзгандик. Лекин муборак Қурбон ҳайити арафасида барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи яна 2-3 сомонийга ошганлиги кишини диққат қилади.

Душанбе шаҳри бозорларида айни пайтда айрим маҳсулотлар нархи қуйидагича эканлигига гувоҳ бўлдик:

- Картошканинг бир килограмми - 4,5 – 5 сомоний;

- Пиёз –  4,5 – 5 сомоний;

- Сабзи – 3- 3,5 сомоний;

- Шакар – 8 сомоний;

- Ўсимлик мойи – 5 литрлик идишдаги ёғ – 68-70 сомоний.

Йўл-йўлакай «Газпром» фирмасига тегишли автомобилларга ёнилғи қуйиш нуқтасида суюлтирилган газ нархи билан қизиқамиз: бир литр газ нархи – 3,5 сомоний.

Қишлоғимиздаги Ҳайдар аканинг гапи эсимизга тушади. «Картошка нархи бошқа маҳсулотлар учун эталон (ўлчов) бўлмадимикан?»

- Жорий йил олти ойида картошка етиштириш режаси тўлиқ бажарилди, - деганди яқинда Қишлоқ хўжалиги вазири Иззатулло Сатторий жорий йил олти ойи якунига бағишлаб ўтказилган матбуот конференциясида.

– Жорий йил мамлакатимиз хўжаликларида 22 минг 730 гектарга картошка экилганди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 339 гектар ортиқдир. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 11,3 минг тоннаси хорижга импорт қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, айни пайтда бир килограмм картошканинг таннархи 1 сомоний 50 дирамни ташкил этади. 

Айрим деҳқонларнинг ақидасига кўра, бизда бозорни олдиндан кўра билиш, соғлом иқтисодий таҳлил мавжуд эмас.

- Ўтган йили кўпчилик деҳқонлар пиёз экишганлиги сабабли, бу маҳсулотнинг улгуржи нархи бозорларимизда бир сомонийдан ошмаганди, - деганди олти ойлик якунига бағишланган матбуот конференциясида Турсунзода шаҳри раиси Сижоуддин Саломзода. – Помидорнинг бир килограмм нархи эса, 5 сомонийдан тушмаганди. Ўтган йили тарвуз ҳам анча қиммат нархга сотилганди. Бу йил аксинча, тарвуз ва помидор кўп экилганлиги боис, бу маҳсулотларнинг нархи тушиб кетди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирининг таъкидлашича, бозорларимизда картошка нархининг пасайишига умид боғламаслик керак. Зеро, деҳқонлар машаққатли меҳнатлари эвазига қулай имкониятдан фойдаланиб, уни арзон нархда сотишни кўзламаяптилар.

Халқ орасида эса, турли миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Мамлакатимизда етиштирилган картошканинг бир қисми яширин йўллар билан қўшни мамлакатларга чиқарилаётганлиги тўғрисида ҳам гап-сўзлар юрибди.

Нима бўлишидан қатъий назар, дастурхонларимизнинг асосий маҳсулоти бўлмиш картошканинг жудаям қиммат эканлиги бошқа маҳсулотлар нархига таъсир этмай қолмайди.

Восе ноҳияси сафаридан қайтишимизда, акам бизга бирор қоп пиёз олиб кетишни маслаҳат берди.

- Пиёзкорлар маҳсулотини энди теряпти, ер бошида уни арзон сотсалар керак, - деди у киши. – Бирор қоп олиб кетсанг, яхши бўларди.

Ярим гектар майдонда пиёз етиштирган қишлоқдошимизнинг экинзорига келдик. Пиёз яхши етилганди. Мақсадимизни айтдик.

– Душанбедаги «Деҳқон» бозоридан арзон нархда сотсангиз, бир-икки қоп пиёз олган бўлардик, - деймиз ҳамқишлоқ деҳқонга очиқчасига.

- Майли, - дейди бизга хушмуомалалик билан ҳамқишлоғимиз. – Кеча Қурбоншаҳид қишлоғидаги «Жума бозор»да аралаш пиёзнинг кўтара нархи 3 сомоний 70 дирам эди. Сизга 3 сомонийдан бераман.

- Пиёзингиз жудаям аччиқми, дейман, - деди ҳазиллашиб шеригим. – Нархи бунча одамни чақади?

- «Кўтарса, зам қил, кўтармаса, кам қил», - деган гап бор халқимизда, - дейди деҳқон пиёз уюмига завқ билан тикилиб. – Бугун бозор шуни кўтарган экан, арзон қилишдан манфаатдор эмасман…

Дарҳақиқат, пиёзимиз ўта аччиқ, картошкамиз жудаям қиммат бўлаётганлиги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъулларини ҳушёрликка даъват этармикан?!.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

КАЛЕНДАР

« Июл 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛОВИ ТОПИЛСА АГАР…

 

Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

Муфассал...

Муҳаббат қўшиқдир, муҳаббат куйдир…

 

Ишқ майин ичсанг агар обиҳаётдан кам эмас,

Ишқ майин ичганда кўнгил, билки ҳеч ҳам қаримас.

 

Ишқ майин ичганда бошқа майга ҳожат қолмагай,

Бир умрга ишқ майин сархушлигининг ўзи бас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
514
Мақолаларни кӯрганлар сони
205223

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1454241
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2248
3898
13546
1417538
55662
64816
1454241

Сизнинг IPнгиз: 54.196.31.117
Бугун: 19-07-2018 16:32:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015