Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 30 Июн 2017 Кӯришлар: 2307
Печат

 

h qoyib 2017Мен Ҳасанбой Ғойибнинг илк ижод намуналари билан танишганимга чорак асрдан ошди. Ўшанда  яхши бир қалам соҳиби етишиб келаётганидан хурсанд бўлган эдим. Шу йиллар давомида Ҳасанбой серқирра ижодкор сифатида шаклланди, қалами ўткирлашди.  Бугунги кунда  шоир поэзиянинг турли жанрларида шеърлар яратмоқда. Унинг «Ватан обод», «Тасанно» каби мардонавор руҳдаги қўшиқлари, «Муножот», «Саловат», «Онажон»,

«Қисмат», «Муҳаббат» сингари илоҳий ва инсоний муҳаббатни васф этувчи лирик шеърлари тожикистонлик ва ўзбекистонлик ҳофизлар томонидан куйлаб келинаётганлиги ҳам, унинг ижоди элимиз юрагидан жой олганлигини билдиради.

Ҳасанбой замонавий шеърлар ёзиш билан бирга, рус ва тожик шоирларининг шеърларини таржима қилиб келмоқда. Бу ҳам бўлса, унинг изланувчан ва интилувчанлигидан далолатдир. Дунё халқлари дўстлигини мустаҳкамлашда ижодкорларнинг алоҳида ўрни бор. 

Бир неча йиллар аввал, Ҳасанбой  XIX-XX асрларда Ҳисор водийсида яшаб ўтган Муҳаммад Юсуф Маюсий, Сўфий Ҳисорий, Олимжон Ҳасрат, Ғамгин, Парий, Жазбий каби шоирлар шеърларини ўзбек тилига ўгириб, китоб шаклида чоп қилди. Ушбу шоирлар шеърлари илк марта ўзбек тилига ўгирилгани билан аҳамиятлидир. 

Ўзбек адабиётининг сара асарларини тожик тилига, тожик адабиётининг гўзал намуналарини ўзбек тилига таржима  қилиш икки халқ адиблари учун анъанага айланган. Устозим Аширмат Назаров ҳам тожик шоирларининг шеърларини таржима қилиб, «Шингил сатрлар» номи билан китоб шаклида чоп этган эди. Тожикистон халқ шоири Саидали Маъмур ўзбекнинг катта шоири, менинг дўстим Абдулла Ориповнинг шеърларини тожик тилига ўгириб, «Ихлос» номи билан  чоп этган эди. Мен ҳам тожик адабиётиниг йирик вакиллари Мирзо Турсунзода, Боқий Раҳимзода, Мўмин Қаноат, Асқар Ҳаким, Лойиқ Шерали, Меҳмон Бахтий, Саидали Маъмур ва бошқа бир қатор шоирларнинг шеърларини таржима қилганман. Шунинг учун, таржимонлик машаққатини ҳис этаман.

Менинг назаримда, ўз услуби ва вазнига эга  шоирларни таржима этган маъқул. Шундагина таржимон шоир шеъриятининг нозик сирларидан, бадиий маҳоратидан баҳраманд бўлади, таржима ҳам ўқимишли чиқади.

Менга Ҳасанбойнинг устоз Мирзо Турсунзода, Лойиқ, Гулрухсор, Гулназар Келди, Меҳмон Бахтий, Саидали Маъмур ва Раҳмат Назрий каби шоирлар ижодидан қилган таржималари ёқди. Номлари зикр этилган шоирлар шеъриятда ўз мактабига эга бўлган шоирлардир. Юқорида мен анъанавийлик ҳақида эслатган эдим. Фикримни давом эттириб айтмоқчи бўлганим, тожик адабиётини ўқиб-ўрганиш, тарғибу ташвиқ этиш Тожикистонда яшаётган  ҳар бир адиб учун ҳам қарзу ҳам фарз бўлган амалдир. Мен, шогирдим Ҳасанбой Ғойибга ушбу йўлдаги ижодий ишларида улкан муваффақиятлар ва бардавомлик тилайман.

Ўлмас Жамол, «Дўстлик» ордени соҳиби.

10.12.2016 йил

 

Ҳасанбой Ғойиб 

«ДИЙДОР СОҒИНЧИ» КИТОБИДАН

 

Сен бўлмасанг хаёлимда,

Ғазал айтмагай дарёлар.

Тириклик ҳам бўлур кўрксиз,

Шоирсиз қолгай дунёлар.

Сен бўлмасанг хаёлимда,

Муҳаббат ҳам қолар ёлғиз.

Кўзларингнинг оловидан,

Сўниб хор бўлгай у, афсус.

Сен бўлмасанг хаёлимда,

Шеърларим ҳам бўлур барбод.

Менинг озурда бу жоним,

Танҳоликдан чекар фарёд.

Лойиқ Шерали.

 

МУҲАББАТ

Билганингдек ўзинг мени, ўшалдирман, ўшалдирман,

Ошиғи беқарор ўзим, гўзалдирман, гўзалдирман.

Ҳамон хумордир кўзларим, ҳамон анордир юзларим,

Бамисоли Самандар қуш, гоҳ учқун, гоҳ оловдирман.

На шамшири фисқу фасод, на-да занжири бул қисмат,

Тўсолмайди йўлларимни, менинг йўлим сен, муҳаббат!

Эй муҳаббат, эй муҳаббат, азоблайсан мени фақат,

Дил уйимда қайғуларим китоб янглиғ бўлди қат-қат.

Эй муҳаббат, эй муҳаббат, бу оламда йўқдир мендек

Бирор ошиқ, бирор гадо!

Эй муҳаббат, эй муҳаббат, бу оламда йўқдир сендек

Бирор паноҳ, бирор Худо!

Гулрухсор.

 

ОНА, МЕНИ КЕЧИРГИН!

Бехабарман ҳолингдан,

Она, мени кечиргин.

Ёрдамчинг йўқ ёнингда,

Она, мени кечиргин.

Орзу ҳавас ортидан,

Кетдим, сендан олислаб,

Кексалик айёмингда,

Она, мени кечиргин!

Осмондаги ой каби,

Кўзингга уйқу келмас.

Тунлар ёлғиз онингда,

Она, мени кечиргин!

Барчамиздан сен жудо,

Ёлғиз ёрингдир Худо.

Бошим фидо пойингга,

Она, мени кечиргин!

Хаёлимда ҳар куни,

Қошингга мен борарман.

Шукр, дейман борингга,

Она, мени кечиргин!

Раҳмат Назрий.

 

ОНАЖОНИМ, КЕЛ

Кулбаи вайронамга онажоним, кел, кел,

Озурда афсонамга Онажоним, кел, кел.

Келсанг агар ёнимда, қолгин сен меҳрибоним,

Тахт бўлгин бу хонамга Онажоним, кел, кел.

Ёдинг ила кўксимда ғам нола қилар доим,

Эшиксиз вайронамга Онажоним, кел, кел.

Шодлик кунларимда ҳам кўзимдан ёш тўхтамас,

Девонаман, ёнимга Онажоним, кел, кел.

Гарчи ота бўлсам ҳам қошингда боладирман,

Бу ҳоли вайронамга Онажоним, кел, кел.

Томоғимга келди жон, ҳижронингда онажон,

Бу тўлган паймонамга Онажоним, кел, кел.

Беҳосил хирмонимга боқиб Қаҳҳор қондирман,

Бу донсиз хирмонимга Онажоним, кел, кел.

Абдуқаҳҳори Қосим.

 

ЭЙ ТУРНАЛАР

Эй турналар, ёрим томон сафар қилинг,

Борган чоғда ёр ҳолига назар қилинг.

Неча баҳор ўтди ёрни кўрганим йўқ,

Аҳволимдан сизлар унга хабар қилинг.

Тилагим шу ёрим доим омон бўлсин,

Гулдек яшнаб очилсину шодон бўлсин.

Бу умидли дунё ичра ёлғиз жонман,

Умидларим бир-ла умри равон бўлсин.

Эй турналар, ёрим сари парвоз этинг,

Гулбоғимдан ул ёримга гуллар элтинг.

Айтинг, ёрга ул ҳамиша ёдимдадир,

Нурли офтоб янглиғ мудом ёнимдадир.

 

Фархунда.

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

Мулойимхунук

 

"Ҳақиқати Ленинобод" газетасида ишлаб юрган пайтларим. Усмонжон Тожибоев (жойлари жаннатдан бўлсин) газетанинг бош муҳаррири эдилар. Фақат тожикча эмас, ўзбекча ибораларни ҳам кўп билардилар ва усталик билан, айни жойида ишлатардилар. Масалан, гап уқмас, тебса-тебранмас ходимларнинг айтилган ишни вақтида бажармасликларидан авзойилари бузилганда: "Ўзбеклар яхши отга бир қамчи, дейишади, келинглар, ўртоқлар, яхши от бўлайлик", -

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2265257

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8899117
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3425
4101
7526
8869230
29887
125971
8899117

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 16:44:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015