Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 31 Декабр 2019 Кӯришлар: 1737
Печат

 

xova 2019 1Тинчлик   ва миллий бирлик   асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам     Эмомали Раҳмон 2018 йилнинг декабр ойида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни – Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиш таклифини киритди. Паёмда келганидек: - «2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида

зикр этилган йўналишлар аҳамиятини англашга жиддий туртки бериб, 2018 йили Тожикистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2017 йилга нисбатан икки ярим баравар ошди, бироқ кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун бир йил вақт етарли эмас.

Шунинг бараварида, жорий йилда «2030 йилгача давр учун Сайёҳликни ривожлантириш стратегияси» қабул қилинди ва Тожикистоннинг сайёҳлик имкониятлари унда кўрсатиб ўтилди, лекин соҳа инфратузилмаси тараққиёти учун мамлакатнинг барча минтақаларида қўшимча тадбирлар қабул қилиниши керак.

Зикр этилган масалалар ҳал этилишини тезлаштириш ва қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, 2019-2021 йиллар - Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилинишини тавсия этаман».

Давлатимиз бошлиғининг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида бундай тавсиянинг асосий сабаблари очиб берилганди: «Бу таклифдан асосий мақсад: мамлакат Ҳукуматининг Тожикистонни янада обод қилиш, энг аввало, маориф ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яхшилаш, иш ўринлари таъсис этиш, қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллий йўллар қурилиши ва қайта тикланиши, сайёҳлик инфратузилмаларини ривожлантириш ва халқ ҳунармандчилиги тараққиёти, хизмат кўрсатиш даражасини бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш, ҳар бир қишлоқ ва аҳоли яшаш нуқталарида халқ яшаш шароитини яхшилаш орқали аҳоли ижтимоий масалаларини ҳал этиш йўлидаги ҳаракатларини амалга оширишдан иборат».

Ўтган бир йил давомида мамлакатимизда сайёҳлик соҳаси ривожи, қишлоқларни ободонлаштириш ва халқ ҳунармандчилиги тараққиёти учун кенг имкониятлар яратилди.

Ўлкамизда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш борасида ҳам бир қатор ишлар йўлга қўйилганлиги қувонарлидир. Яқинда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети ташаббуси билан янги сайёҳлик – «Восе қўзғолони» йўналиши ташкил этилди.

- Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бунёдкорлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш доирасида, ўлкамизга кўпроқ сайёҳларни жалб этиш мақсадида, замон талабларига жавоб берадиган сайёҳлик инфратузилмаларини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади, - дейишди Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети масъуллари. – Бу мақсадда мамлакатда бир нечта янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилди. «Восе қўзғолони» сайёҳлик йўналиши комитетимизнинг Ховалинг ноҳиясидаги тожик халқи қаҳрамони Восе музейи билан зич ҳамкорлик натижасида йўлга қўйилди. Мазкур сайёҳлик йўналиши минтақада сайёҳлик соҳаси ривожланишига қаратилган тадбирлардан биридир.

«Восе қўзғолони» сайёҳлик йўналиши 2 кеча ва 3 кундузни қамраб олиб, фуқаролар ёлғиз ва гуруҳ таркибида ҳам бу йўналишда ҳаракатланишлари мумкин.

Сайёҳлик йўналиши харитасига кўра, сайёҳлар Душанбедан Данғара ноҳияси орқали «Мири Балжувон» қалъаси, Кулдара қишлоғидаги тош асри одамлари манзили, Чепол (Чепи Вол) қишлоғидаги Будда маъбади, «Чил чанор», «Чашмаи Қазон» зиёратгоҳлари, «Хожа Аюби Ансорий» мақбараси, Ховалинг ноҳияси марказий музейи, Дараи Мухтор қишлоғидаги Восе туғилган жой ва бу ердаги қаҳрамон музейи ҳамда Султон Увайси Қараний тарихий-маданий қўриқхоналарини томоша қиладилар.

- «Восе қўзғолони» сайёҳлик йўналишини йўлга қўйиш Ховалинг ва Балжувон ноҳиясининг хушманзара мавзеларини томоша қилиш, бу ноҳиялар аҳолисининг мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқлари билан танишиш, ватандўстлик ва миллий ифтихор ҳисларининг кучайтириш, миллий бирликнинг мустаҳкамланиши, шунингдек, Ховалинг ва Балжувон ноҳиясига ички ва хорижий сайёҳлар ташрифини янада оширишга хизмат қилиши табиий, - дейишди Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Сайёҳликни ривожлантириш комитети масъуллари.

Дарҳақиқат, Ховалинг ва Балжувон ноҳияларидаги хушманзара сайёҳларбоп мавзелар, нафақат, ички сайёҳлар, балки хорижликларнинг диққат-эътиборини тортиб келади.

- Жорий йил ёзида Ҳазрати Султон Увайси Қараний тарихий-маданий қўриқхонасига оила аҳлимиз билан икки кунлик саёҳат уюштирдик, - дейди «Султони Кабир» бозорида тижорат билан шуғулланувчи ватандошимиз Аллаёр Бобоев. – Энг аввало, бизда мамлакатимиз Президенти саъй-ҳаракатлари билан замонавий тарзда қайта қурилган «Восе-Ховалинг» автомобил йўли катта таассурот уйғотди. Зиёратгоҳга ташриф буюрганлар кўпчилик бўлишига қарамай, бу ерда сайёҳлар учун яратилган қулай шароитлар мавжуд эди. Бунинг учун Тожикистон Республикаси Ҳукумати раҳбарларидан мамнун бўлдик. Ҳамма жойда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари кўзга ташланарди. Азиз Тожикистонимизда сайёҳлик истиқболи порлоқ соҳа эканлигини таъкидлашни истардим.

Мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари ва ғамхўрликлари туфайли, мустақил Тожикистонимиз янада гуллаб-яшнаб, дунё сайёҳларининг севимли масканига айланиши табиий.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ЙИГИТНИНГ ҒУРУРИ, ОРИДИР ВАТАН

 

Апрел ойининг биринчи санасидан Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида, Ватан ҳимоясида бўлган аскарларни захирага жўнатиш ва чақирув ёшига етган йигитларни муддатли ҳарбий хизматга даъват этиш маъракаси бошланди.

Республикамизнинг турли шаҳру ноҳияларида ташкил этилган «Чақирилувчилар куни» тадбирларида Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб

Муфассал...

ИЛТИЖО

 

Онам, онам дейман, онам, деб фақат,

Юрак безовтадир, юрак-бетоқат.

Ҳаёт давом этар, лекин онам йўқ,

“Она бўла қолгил, менга, табиат!”

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2136968

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8361346
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
553
2809
12331
8326697
9915
99827
8361346

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.72
Бугун: 04-07-2025 05:15:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015