Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 12 Феврал 2019 Кӯришлар: 1948
Печат

 

ёхуд Бирлашган Араб Амирликларида 5 январдан 1 февралгача бўлиб ўтган "Осиё кубоги-2019" турнири якунларига бир назар

futbol 2Футбол - спорт турлари орасида нуфузлиларидан бири.

Йиллар ўтиши билан "миллионлар ўйини", дея таърифланган турнинг "миллиардлар ўйини"га айланиб бораётгани, шубҳасиз.

Бирлашган Араб Амирликлари стадионларида бўлиб ўтган қитъанинг энг юқори даражадаги мусобақаси ўзининг баъзи жиҳатлари билан олдингиларидан

тубдан фарқ қилди.

Биринчидан, Осиё футболи тарихида илк маротаба мазкур турнирнинг финал босқичида 24та терма жамоа иштирок этди.

Иккинчидан, биринчи марта "Осиё кубоги" беллашувларида учинчи жой, яъни бронза медали соҳибини белгилаб берувчи учрашув ўтказилмади.

Ана шу икки нарса жорий йилги "Осиё кубоги" турнирини илгаригиларидан ажратиб турди.

Ўтказиладиган ҳар бир халқаро мусобақадан олдин унинг ғолиблари соҳа мутахассислари томонидан башорат қилинади. "Осиё кубоги" турнири ҳам бундан мустасно бўлмади.

Футбол мутахассислари турнир олдидан Эрон Ислом Республикаси, Япония, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоаларидан иборат "сариқ қитъа" чемпионлиги учун асосий даъвогарлар рўйхатини тузиб қўйишган эди.

Афсуски, мусобақа якунлари бу башоратларнинг барчасини чиппака чиқарди.

Масалан, Осиё кубогининг амалдаги эгаси-Австралия термаси турнирнинг чорак финалидан нарига ўтолмади. Улар мусобақа мезбони-Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларига кичик-1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, майдондан ташқарига чиқиб қолишди.

Турнирнинг, айнан, шу босқичида қатарликлар Жанубий Корея тўптепарлари бошига ана шундай "қора кунлар"ни солиб, бош соврин учун курашни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилишди.

Қитъа биринчилигининг энг қизғин беллашувлари турнирнинг ярим финал босқичида бўлиб ўтди десак, хато қилмаган бўламиз.

Қатар терма жамоаси мусобақа мезбони-Бирлашган Араб Амирликлари вакилларини бир неча ўн минглаб нафар мухлислари кўзи ўнгида йирик- 4:0 ҳисобида "тор-мор" этди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида ҳам японияликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қайд этишди. "Самурайлар" мусобақанинг асосий фоварити саналган Эрон термасини 3:0 кўринишидаги ҳисобда мағлуб қилиб, "кулини кўкка совуришди".

"Форслар" қитъа биринчилиги мусобақаларида бир неча бор финал босқичига чиққан бўлсалар-да, ҳеч қачон бундай шармандали ҳолатни бошдан кечиришмаганди.

Бундай қақшатқич зарбали, аламли мағлубиятга юраги дош бермаган эронликлар устози, португалиялик мутахассис Карлос Кейрушнинг истеъфога чиққани турнирнинг "шов-шув"ли воқеаларидан бирига айланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Карлос Кейруш эронликларни кўплаб маротаба "Жаҳон чемпионати"нинг финал босқичига олиб чиқишга муваффақ бўлган эди.

Шундай қилиб, Осиё кубоги тақдирини ҳал қилиш, яъни финал босқичида учрашиш Япония ва Қатар термалари чекига тушди.

Бош учрашувнинг 27-дақиқасидаёқ "бадавийлар" тўрт карра Осиё чемпиони дарвозасига иккита жавобсиз тўп йўллашди. Чемпионлик матчининг биринчи қисмидаги ҳисобда ўзгариш бўлмади.

Иккинчи таймда эса, томонлар биттадан гол урди. Умумий-3:1 ҳисоби қайд қилиниб, қатарликлар манфаатига хизмат қилди.

"Осиё кубоги-2019" турнирининг якуний натижалари шуни кўрсатдики, қитъа чемпионлигига даъвогар терма жамоалар мусобақанинг турли босқичларида "синди", Қатар эса, кутилмаган чемпион бўлди.

Турнирнинг яна шу жиҳати эътиборга моликки, Қатар термаси мусобақанинг энг самарали жамоасига ҳам айланди.

Қатарликлар турнир давомида еттита учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 19 марта аниқ нишонга олишди. Ва ўз дарвозаларидан атиги битта гол ўтказиб юборишди.

Араблар ҳужумчиси Али ал-Моез ўз номига 9та гол ёзиб қўйди ва илгари эронлик Али Дайи (8та гол) томонидан ўрнатилган ҳужумчилар рекордини янгилади. У мусобақанинг энг яхши футболчиси ва тўпурари, деб топилди ва "Олтин бутса", "Олтин тўп" совринларига эгалик қилиб, 30 минг Америка доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди.

Қатар термаси дарвозабони Саад аш-Шийб эса, мусобақанинг энг яхши дарвозабони, дея тан олинди ҳамда "Олтин қўлқоп" соврини билан тақдирланди.

Ҳалол ўйин мукофоти Япония терма жамоасига насиб қилди.

Арабларнинг қитъа чемпиони бўлгани ҳечам тасоддиф эмас ёки Осиё футболининг Эрон Ислом Республикаси, Япония, Жанубий Корея ва Австралия каби гигант давлатларида спортнинг ушбу тури таназзулга юз тутаяпти, деган маънони англатмайди. Аксинча, қитъанинг бошқа мамлакатларида ҳам футболнинг тараққий этаётганидан далолатдир.

Қатар терма жамоасининг турнир ғолиби бўлгани, испаниялик футбол мутахассиси Феликс Санчеснинг бу юртга испан футболини муваффақият билан олиб киргани ва уни муносиб тарзда ривожлантира олгани билан боғлиқ.

Якун топган "Осиё кубоги-2019" турнири шуни исботладики, бугунги кунда футбол, нафақат, сайёрамизнинг Европа ва Жанубий Америка минтақаларида, балки Осиёда ҳам жадал суръатларда ривож топмоқда.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2023 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси эзгу анъана маъракасини бошлади

 

24 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясида табиатнинг уйғониши арафасида эзгу анъана сифатида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш билан кўчат ўтқазиш ва баҳорги экиш ишлари маъракасини бошлаб берди.

Муфассал...

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1887603

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7053753
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4808
8076
32891
6984345
114342
144715
7053753

Сизнинг IPнгиз: 44.200.101.84
Бугун: 22-09-2023 22:06:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015