Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 03 Март 2016 Кӯришлар: 3935
Печат

 

z umarКуз...

Ташқарида ёмғир ёғади майин,

Кулба ичра маъюс ўтирар бир жон.

Йўлларга термулиб кун давомида,

Кимнидир кутади, кутар у ҳамон.

 

Сочларига қўнган ғамнинг қирови,

                Белдан кетган қувват, кўзлар ҳам хира.

Олисларда юрган фарзандин кутиб,

Йўллардан кўзларин узолмас сира.

 

Неча кундан буён безовта кўнгил,

Билмайди қаерга қўйишин ўзин.

Боласининг ширин тилидан бот-бот,

Эшитгиси келиб, “онажон” сўзин.

 

Она буюклиги шундандир балким,

Фарзандини ўйлаб хавотир ҳар дам.

Бўлмаса шунчалик боласин кутиб,

Томоғидан ўтмай қоларми сув ҳам.

 

Бу менинг онамдир, менинг онам - бу,

Қайтишим зор кутган, шу - мунис она.

Мен-чи, юрибман-да олис шаҳарда,

Юмуш-ташвишларим қилиб баҳона.

 

Кеч куз...

Ташқарида ёмғир ёғар, шивалар,

Ҳануз кулба ичра ўтирар бир жон.

Бир кун ёнингизга қайтаман, албат,

Мен ҳам соғинганман, сизни ОНАЖОН!

 

Зуҳриддин Умаров.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Оқ, оппоқ турналар…

 

Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Муфассал...

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590097

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10265030
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
542
10832
54818
10179764
542
157981
10265030

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 02:40:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015