Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Май 2018 Кӯришлар: 2446
Печат

 

turna 2018Қайси элнинг жасур, кўксини қалқон қилиб, Ватанини қўриқлайдиган халоскор фарзандлари бўлса, у халқ ҳеч қачон нобакор ва золим душман олдида бош эгмайди. Таслим бўлмайди…

Бу ҳаётий ҳақиқатни тарих саҳифаларига битилган Улуғ Ватан уруши ҳаққоний тарзда исботлаб берди.

Собиқ Иттифоқ таркибига кирган республикалар "йўқлик жари" ёқасига келиб қолганди.

Аммо… Ўша мудҳиш уруш даврининг жўмард фарзандлари қаттол душман томонидан ёқилган ажал оловини кечиб, унинг алангасини ўчиришга муваффақ бўлдилар.

Ўқ ёмғири тинимсиз ёққан 1418 кун қардош республикаларнинг йигирма миллиондан ортиқ тинч фуқаролари ва жангчилари ҳалок бўлишди.

turna 20181Фронтнинг ҳар қарич ерида ажал шарпаси кезарди. Қалбида ёвга нисбатан нафрат ўти "гуриллаб ёнган" йигитлар важоҳатига дуч келган "ўлим шарпаси" жонсарак бўлиб, оҳиста ортга чекинарди.

Ўлимга тик бориб, унинг "ўтини ёрган" темир тан баҳодирлар орасида Муллошоди қишлоғининг қирқ саккиз нафар асил ўғлонлари ҳам бор эди.

Афсуски, улардан душманни қон қақшатган йигирма тўрт нафарининг жасади жанг майдонларида қолиб кетди.

Қолганлари эса, эсон-омон Ватанга қайтиб, юртнинг гуллаб-яшнашига ўзларининг ҳалол, фидойи меҳнатлари билан муносиб улуш қўшишди.

Таассуфки, уларга ҳам ҳозирги дориломон кунларни кўриш насиб қилмаган экан…

Ўтганлар хотирасини ёд этиб, уларнинг руҳларини шод айлаш бугунги авлод учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Шаҳринав ноҳиясидаги 7-ўрта умумтаълим муассасасида Улуғ Ватан урушида қозонилган оламшумул ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб: - Оталар жасорати - фарзандлар қаноти, - шиори остида хотира кечаси бўлиб ўтди.

turna 20182Кечани таълим муссасасининг фахрий ўқитувчиси Қурбонали ҳожи Содиқов очиб, уруш туфайли инсоният бошига тушадиган бадбахтликлар, вайроналигу, инсон қадр-қимматининг оёқ ости қилиниши, одам боласининг хору зорликлари ҳақида сўз юритди.

Хотира оқшоми билим даргоҳи талабалари томонидан тайёрланган уруш даҳшатлари мавзусидаги маърузаларни тинглаш, ўқувчиларнинг кеча иштирокчиларига олам-олам завқ бағишлаган бадиий чиқишлари томошаси билан давом этди.

Навбат меҳмон сифатида кечага таклиф қилинган "Халқ овози" газетаси ижодий жамоаси вакилларига берилди.

Дастлаб газета Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода чиқиш қилиб, уруш ва унинг халқларимизга етказган моддий-маънавий зарарлари ҳақида фикр юритди. Боболар хотирасини ёд этиб, эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигига алоҳида урғу бериб таъкидлади.

Ўз навбатида, янги нашрдан чиққан "Сукунат ҳайқириғи" ҳикоялар тўпламини ўқувчиларга тақдим этди.

Шоирлар - "Халқ овози" газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари Эркин Шукур, бўлим муҳаррири Абдулло Саидлар ўқувчилар билан қилган мулоқотларида, ўтганлар ёдини хотирлашди, қаламларига мансуб шеърлардан қироат қилишди.

Газетанинг масъул котиби, ёзувчи Искандар Маҳмадалиев ёшлик хотираларини ўқувчилар билан "баҳам" кўрди.

Хотира оқшоми иштирокчилари, хушовоз хонандалар Машрабхон Қаландаров ва Комилжон Очилдиевлар ижро этган мумтоз қўшиқлар кеча кўркига-кўрк, жозибасига жозиба қўшди.

Тадбирда таълим муассасасининг фахрий ўқитувчилари Абдурасул ҳожи Абдуманнонов, Нормуҳаммад Хушиев ва Анора Хўжаева ҳамда ташкилотчилар Эркиной Ҳасанова, Саодат Шокирхўжаевалар фаоллик кўрсатишди.

Хотира кечаси якунида, таълим муассасаси директори Орифжон Қараев меҳмонларни Ғалаба байрами билан қутлаб, уларга ташрифлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди…

Омон-омон замонларда умргузаронлик қилаяпмиз. Бизга бу осойишта ҳаёт, гўдаклар юзидаги табассум, кексалар ҳаётидаги роҳат-фароғат текинга тушмаганини, минглаб боболаримизнинг қони - ширин жонлари эвазига етишганимизни сира унутмаслигимиз лозим.

Қаҳрамон боболарнинг руҳлари мудом бизга мададкор бўлишини истасак, уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром, ардоқ қалбимизнинг туб-тубидан ўрин олган муборак туйғулар бўлиб қолмоғи шарт…

Машҳур авар шоири Расул Ғамзатов ёзганидек:

-Менинг назаримда, қонли жанглардан,

Уйига қайтмаган эл фарзандлари.

Она-тупроққа бош қўйган жойлардан,

Оппоқ турналарга айланган бари.

Эрта кўкламда самони тўлдириб, оғиркарвон қанот қоққанича, бизга тинч-тотувлик, аҳиллик, тўкин-сочинлик, арзончилик муждаларини олиб келадиган турналар арғимчоғи халоскор боболаримизнинг табаррук руҳлари бўлса, не ажаб…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

"Халқ овози" мухбири.

Суратларда хотира кечасидан лаҳзалар акс этган.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

Бу дунёда ҳаммамиз меҳмон...

 

ВАТАН СОҒИНЧИ

Соғинч деб аталган соҳир туйғудан,

Қалбнинг яралари мудом ортади.

Сафарларда қолсанг

Узоқ ё яқин,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590758

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10267817
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3329
10832
57605
10179764
3329
161581
10267817

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 11:21:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015