Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 2443
Печат

 

a.saidСОҒИНЧНОМАЛАР

I

Хўжанд, Сенда қолиб кетган дилим бор,

Талаба аталмиш қавмим-элим бор,

Гоҳ ўнқир, гоҳ текис роҳим-йўлим бор -

Хўжанд…

 

Кенгу тор кўчангда сирлар яширин,

Ошиқлар қалбида нурлар яширин,

Талабалик даври… оҳ қандай ширин-

Хўжанд…

 

Ортда қолиб кетди йигирма сана,

Бағри кенглигингни ўйладим яна,

Ёшлик айёмимдан улгу- нишона 

Хўжанд…

II

Сени соғинаман эй, қадим Хўжанд,

Жилла қурса йилда бир бор кўргим келади.

Сайҳунинг бўйида девонасаро,

Студент шоир бўп юргим келади.

 

Базм қилсам, дейман курсдошлар билан,

Чумчуқорол сари учгим келади.

Қўлбола паловнинг устидан кўк чой,

Симириб-симириб ичгим келади.

 

Севиб-севилганлар сиридан огоҳ 

Мажнунтолларингни қучгим келади.

Ўша ўтган кунлар бир лаҳзаси-чун,

Бугун барчасидан кечгим келади.

 

Аудиторияларда ухламай-нетмай,

Домлалар сабоғин тинглагим келар.

Ортга қайтаролмам ул онни нетай,

Ич-ичдан хўрсиниқ, аламим келар.

Яхши тингламабман,

Бўлибман бефарқ,

Устозларимизнинг лекцияларин.

Миллий туйғуларни бедор этолган,

Марҳум Абдуқулов аскияларин…

 

…Мудом урар экан кўксингдаги қалб,

Соғиниш инсонга бегона эмас.

Хўжанд, деганида потраб кетади,

Жим-житлик қўйнига кўмилган бир сас…

III

Сирдарёда оқар менинг асрорларим,

Гулюзларга атаб битган ашъорларим.

 

Гарчи ўтди ул кунларга икки ўн йил,

Тарк этмагай хаёллари аҳрорларим.

 

Фозил, обид, олимлардан дўстларим бор,

Чорлагувчи яхшиликка - аброрларим.

 

Турли-турли мушкулларим осон этди,

Ул беминнат носирларим - ансорларим.

 

Унутилиб кетар эди ул гулимни

Бир кўрсайдим, азобларим - абгорларим.

 

Пинҳон этди тубларига сирларимни,

Сирдарёйим, сирли дарём, анҳорларим.

 

Сирдарёда оқар менинг асрорларим…

 

ҲИДОЯТ

Кимки ўзни таниса,

У Эгасин танигай.

Англамаса гар ўзни,

Ҳар қадамда панд егай…

Муҳаббати илоҳни,

Кўнгилга чуқур жойлаб,

Хушнуд этиб арвоҳни,

Ҳар тун тиловат айлаб.

Изла қалбдан Ўзингни,

Сукутларга ўраниб.

Ўзни Дилдан сўрагин,

Ўзни  Ўздан сўрагин…

***

Оқшом чўкар дарвиш юракка

Хотиротлар тун бўлиб кирар.

Кўкни қучган узун теракка

Ел ҳам изғириндек туюлар.

Оқшом чўкар сўфий дилларда

Шовиллайди қоп-қора сочинг.

Шом-субҳаро мен кабиларга

Тор келади бағри кенг очун…

***

Қаро кияр бўлди хаёллар,

Қоп-қорайиб кетди авзойим.

Ўзимдаги "Ўз"ни ахтариб,

Телба бўлдим,

бўлдим сазойи.

Орзу, ҳавас мўлдир уларни,

Юлдузларга қўйганман осиб.

Вафо отлиғ бир туйғу ётар

Аро йўлда пўпанак босиб…

 

ҚИЗИМга

Арзандамиз  Дурдона,

Ўзи битта, бир дона.

Кўнглимдагин айтайин,

Ҳар куни ҳар баҳона:

Кўзимиз қувонтириб,

Ҳовлимизни тўлдириб,

Чопиб юр,

чопқиллаб юр,

Бир кулиб,

минг кулдириб.

Солиҳатул банот бўл,

Олиматул  банот бўл.

Кексайганда бизларга,

Суянчиқ бўл, қанот бўл.

Ўсиб улғай, камол топ,

Қизларнинг бўл пешвоси.

Безасин тақдирингни -

Каломуллоҳ зиёси...

 

ЭЛУ ЮРТ ОБОД БЎЛИБ, БАРОР КЕЛУР…

Ерга кўкдин реза-реза қор келур,

Эл-улусга қут келур, файз - бор келур.

 

Қор эмас бу, қут-барака ёғадир,

Иншоллоҳ, дон тўла бозор келур.

 

Эшигим тақ-тақ уриб, келди киши -

Бир кеча қўноқ истаб ул ёр келур.

 

Кетма меҳмон, кўнглима тутгил макон,

Гарчи қишнинг ўчоғи кўп тор келур.

 

Ҳеч нимам бўлмаса ҳам сўзим бордир  -

Дил тубидан нағмаю алёр келур.

 

Ёрима севгимни изҳор айладим,

Ёр тарафдан таънаю озор келур.

 

Қор уюми йўл, йўлакни босса гар,

Қуш қочолмас - тулкига шикор келур.

 

Тулкини сайдидан маҳрум айлангиз,

Қор ичидан каклик отлиқ зор келур.

 

Ҳамдунани кўп шодмон демишлар,

Элу юрт обод бўлиб, барор келур…

Абдулло  САИД.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ОИЛА ТОТУВЛИГИ – ЖАМИЯТ УСТУВОРЛИГИ

 

- Оила – муқаддас қўрғон, ҳаёт мактаби, - деб бежиз айтмайдилар. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила тотувлиги жамият устуворлиги, мамлакат тинчлиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида ушбу масалага мамлакат олий раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2015 йилнинг «Оила йили», деб эълон қилиниши ўзига хос ғамхўрлик бўлди.

Муфассал...

«ДЎСТЛИКДАН КИШИЛАР ТОПГАЙ САОДАТ…»

 

Устоз Мирзо Турсунзоданинг тинчликсевар ва инсонпарварлик руҳида ёзилган қуйидаги мисралари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, улар бугунги кун, жамият ва халқнинг эзгу орзу-умидларини ифодалайди:

Дўстликдан кишилар топгай саодат,

Душманлик халқ узра келтирар офат…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2224615

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8725681
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
102
3195
16129
8692188
67918
93867
8725681

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 26-10-2025 00:32:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015