Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2375
Печат

archa 2018

Ҳамма нарса ўз номи билан аталгани маъқул. Сариқ арчалар, деган иборани ўқишингиз билан "Арча ҳам сариқ бўларканми?!"- деб сўрашингиз, табиий.

Ҳозир ҳамма нарса бўлиши мумкин, деган хулосага келиб қўйганман мен. Ям-яшил арчаларнинг сап- сариқ тусга киришидан ҳайратланмай қўйганлигимга анча бўлди. Янги милодий йил арафасида, қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турувчи

арча ҳақида ўйладим. Ҳозир ободонлаштириш мақсадида, хориждан келтирилаётган гулу буталарнинг юзлаб турлари кўзни қувонтиради. Бу гўзаллик қаршисида инсонда бахтиёр яшаш ҳисси неча чандон ошганлигини туясан, киши. Гўзаллик дунёни ҳар хил разолату қабоҳатдан қутқаради. Шунинг учун ҳам, бунинг ижодкори инсон эса, бошқа мавжудотдан ажралиб туради. Бу яхши, албатта. Шундай шодон кунларда сариқ арчалар манзараси эса, ҳеч кўз ўнгимдан нари кетай демайди. Гап ўзи нимада дерсиз?! Кўкламнинг гуриллаб, ҳамма томон яшилликка ўраниб бораётган палласида рўпарангиздан сариқ арчалар "сафи" чиқиб қолса нима қилган бўлардингиз? Биринчидан тушимми ё ўнгимми, дея ҳайратдан ўзингизни бир-икки чимдиб қўярдингиз. Кўча-кўйларда қаровсиз қолган ёш ниҳолларнинг мунғайиб туриши кишининг раҳмини келтиради. Қиш-қировли кунларда, баъзи бир ноинсоф кишилар томонидан кесиб, ўтинга айлантирилаётган кўп йиллик дов-дарахтларга қирон келиши ташвишланарли ҳол. Экологик вазиятга, хусусан, ҳаво мусаффолигига эътибор қаратиш ҳар бир фуқародан жуда катта эътибор талаб қилади. Биз бу масъулият борасида қанчалик илму идрокка эгалигимизни чамалаб кўрсак, ҳамма нарса ўз-ўзидан аён бўлади. Жойларда, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш қўмиталари биргина кесилган дарахт учун фалон сўм жаримага тортиш сиёсати ила жиноятни ими-жимида тинчитишади, деган гаплар юради халқ орасида. Бу гапларнинг қанчалик тўғри ё нотўғрилиги масъул шахсларнинг виждонига ҳавола. Биз айтмоқчи бўлганимиз, ёш ниҳолларнинг нобуд бўлишидир. Кўп кузатиладиган ҳолат, жойларда юқоридан келиши кутилаётган меҳмонлар шарафига хўжакўрсинга йўл ёқалари бўйлаб апил-тапил ўтқазилаётган манзарали дарахтларнинг меҳмон кетгандан кейинги ҳолати. Фалон сўмга дўндирилган ишларга эътиборсизлик қизиқтиради, бизни. Бу "қўл учи"да қилинаётган амаллар қачонгача давом этиши мумкин?!

Барча соҳаларда давлат томонидан янги-янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фуқаролик урушидан кейин, шундай салмоқли ишларни амалга оширишнинг ўзи - катта гап. Келинг, рақамларга назар ташлайлик. Республикамизда сўнгги ўн йилликда коммуникацион қамалдан ва дунё денгиз портларига чиқиш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, давлат томонидан 23та лойиҳа 3,2 миллиард сомоний қийматга эга маблағ йўналтирилди. Натижада 1650 километр автомобил йўли, 109та кўприк ва 27 километр туннел  фойдаланишга топширилди.

 Бу ютуқлардан қанча фахрлансак арзийди. Бироқ бизнинг тафаккуримизда қачон ўзгариш бўларкин? Бу адоқсиз саволлар мени доим қийнаб келади. Масъулиятни ҳис қилмасликни фожиа, деб аташ мумкин. Масъулиятни ҳис қилмаслик ва мансабни суиистеъмол қилиш каби иллатлар томир отган жойда тараққиёт тўхтайди. Қайси соҳада бўлмасин, одамда масъулият ҳисси бирламчи бўлиши лозим.

Давлат бошлиғи Ҳукумат мажлисларида лавозимдаги масъул кишиларни ўз ишларига масъулият ҳисси билан ёндашишга ҳидоят қилади. Афсуски, вазифасини суиистеъмол қилгувчи раҳбарларнинг кирдикорлари фош қилинганда, ҳайрат бармоқларини тишлаб қоласиз. Фалон мансабдорнинг уйидан фалон килограмм тилло-ю фалон миллион Америка доллари топилибди, деган хабарларни эшитганингизда, ниманинг ҳисобидан, деган савол қаршингизда кўндаланг туради. Изоҳга ҳожат йўқ.

Республика миқёсидаги ноҳияларнинг ички йўллар хароблиги маҳаллий ҳокимларни масалага жиддийроқ ёндашишга ундайди. Давлат бошлиғи уларга ишонч билдириб, вазифа бердими, демак, улар бу ишончни оқлашлари лозим. Мен мақоламда ноҳиялар номини атай келтирмадим, сабаби, ноҳиялар ҳудудидаги йўллар ҳолати ҳамма жойда бир хил манзарадан иборат. Тожикистон мустақил бўлгандан сўнг, ҳамма соҳада имкониятлар эшиги кенг очилганлиги сир эмас. Дейлик, йирик хўжаликлар ўрнига кичик-кичик деҳқон хўжаликлари ташкил қилиниб, деҳқонларга тақсимлаб берилди. Қишлоқ хўжалигида тараққиёт сари одимлаш кўзга ташланмоқда. Уларнинг ердан олган даромадлари ҳам чакки эмас. Тан олиб айтиш керакки, собиқ Иттифоқнинг бошқа республикаларига қараганда, бизда солиқнинг ҳам унча баланд эмаслиги кўзга ташланади. Шундай экан, республикадаги мавжуд деҳқон хўжаликлари лоақал ўзларига тегишли йўлларни асфалтлаш, мактаб, спорт заллари, кутубхоналар қуриш каби эзгу амалларни йўлга қўйишса, нур устига нур бўларди.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тузоқлардан чиқиб кетгум, узоқларга бориб етгум…

 

Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг "Ака-укалар" қўшиғини тинглаб…

Най инграйди…

Ғижжак нола чекади…

Сўз йиғлайди…

Ҳофиз куйлайди…

Томошабин тинглайди, юрак-юрагидан эзилиб-эзилиб…

Муфассал...

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Давоми. Бошланиши олдинги сонларда)

2017 йилнинг 30 августидан 5 сентябригача Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи ва БРИКСга аъзо давлатлар бошлиқларининг тўққизинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Сямен шаҳарлари ва Синцзян-Уйғур мухтор районида бўлди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2523261

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10006763
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3479
4708
3479
9980795
42733
100591
10006763

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 14-09-2026 14:59:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015