Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Октябр 2015 Кӯришлар: 2974
Печат

 

ota-ona sherБаъзан кечмоқ мумкин ҳамма нарсадан,

Чексиз бойлигингу зеру зевардан.

Кечасан баъзида ғурур, кибордан,

Аммо кечолмайсан ота – онангдан.

Воз кечишинг мумкин севган ёрингдан,

Қўлда сайраб турган танбур, торингдан,

Ҳатто, зурриёдинг – эрка тойингдан,

Бироқ кечмоқ мушкул ота – онангдан.

Ширин хотиралар ёдингдан кетар,

Анвойи гулларинг боғинг тарк этар.

Аҳду паймонларинг поёнга етар,

Лекин кечолмассан ота – онангдан.

Чунки ота – онанг сенинг ҳаётинг,

Дунёга келтирган мўътабар зотинг.

Куй, ғазал, қўшиғу дилкаш баётинг,

Шул боис кечмоқ айб, ота - онангдан.

 

ИСТАК

(Ўғлимга)

Билиб қўй: дунёда боқий нарса йўқ,

Неки бор ҳаммаси, ахир, ўткинчи.

Шундай яшагинки, кўнглинг бўлсин тўқ,

Бўлмасин пок қалбнинг сира ўкинчи.

Ёнма – ён яшайди шодлик ва қайғу,

Бу туйғу инсонга азалдан қонун.

Қалбингда жўш урсин покиза туйғу,

Шундагина татир бу дунё – очун.

То ҳаёт эканмиз, тилаклар мўл – кўл,

Ҳар бир қадамингда тилак чақнасин.

Эзгу истаклардан муродимдир шул,

Бу фоний оламда Одам яшнасин.

 

ҚОЛАР ДУНЁ - БУ...

Келар кунимизнинг кетари ҳам бор,

Юрагинг кенг айла, қилма сира тор

Душманга хор бўлма, дўстга эса зор,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

На керак инсонга разолат, қабоҳ,

Афсус, надомат-ла ҳадеб чекма оҳ

Хоҳи бўлгин гадо, хоҳи бўлгин шоҳ,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

Доно бўлгин, манманликка берилма,

Мансабингу давлатингдан керилма,

Яхши қолиб, ёмонларга эгилма,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

Хоҳи олим бўлиб, ҳаёт сиррин еч,

Хоҳи оми бўлиб ишла эрта-кеч,

Дунё асрорига етолмайсан ҳеч,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

Мол – дунёнг камроқдир, ё ҳад зиёда,

Хоҳ асов отда уч, хоҳ бўл пиёда,

Барибир бўлмайсан устун дунёда,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

Кенгга кенг дунё бу, торга тор дунё,

Кимгадир ковагу кимга ғор дунё,

Кимгадир армону менга зор дунё,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу.

Мушфиқ онажонинг оқлагин сутин,

Қулоққа сирға қил отанг ўгитин,

Ҳеч он ярим бўлма, бўл бағри бутун,

Сендан ҳам, мендан ҳам қолар дунё - бу,

Бирорта кимсага вафо қилмас у...

 

Турсун Шамс, Суғд вилояти.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Бохтар ноҳиясига иш сафари

 

16 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари билан танишиш, бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаси билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Бохтар ноҳиясига ташриф буюрди.

Раҳбарият, фаоллар, маориф ва маданият арбоблари, ёшлар намояндалари

Муфассал...

Кўнгил изтироблари

 

Айни туш. Қуёш тик келган пайт. Ҳавонинг кундан-кунга исиб бориши саратоннинг яқинлигидан дарак беради. Офтоб гўё тандирдан чиққан оловдай борлиқни қиздиради. «Қилт» этган шабада йўқ. Ҳамма ўзини салқинга урган, гўё табиат мудрагандай туюлади. Фақат баланд ўрик шохида қарқуноқ турли сайроқи қушларга хос тақлид қилиб сайрамоқда. Ҳовлида ҳаво димлигидан салқинлаш учун Шоҳиста ариқ бўйига чиқди. Муздеккина сувда юз-қўлларини ювгач,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2579676

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10204979
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4249
6010
25215
10151415
102072
138877
10204979

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 24-10-2026 17:54:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015