Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Феврал 2018 Кӯришлар: 2352
Печат

 

shaydon 2018Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

томонидан бунёд этилди. Бунинг учун 200 минг сомоний сарфланди. Цех замонавий тикув машиналари, бошқа зарур иш воситалари  билан жиҳозланган.

Янги цехнинг очилиши 40 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш имконини берди.

Ноҳия раиси Зариф Мирдадонинг айтишича, тадбиркорлар томонидан аҳоли эҳтиёжини қондиришга, уйда ўтирган аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган  ҳар бир ташаббус қўллаб-қувватланади.

 

Деҳқонлар малака оширишди

Спитамен ноҳиясида  "Бозор иқтисоди шароитида  қишлоқ хўжалиги соҳасида устувор тараққиётни амалга ошириш ва хўжалик фаолиятини ташкил этиш" борасида  қишлоқ жамоатлари мутахассислари ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари учун малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Муҳим тадбирда Суғд  вилояти раиси ўринбосари Ориф Ашурий, Спитамен ноҳияси раиси ўринбосари Саидзода Илҳом Тўлқиний қатнашишди.  Ориф Ашурий вилоят қишлоқ хўжалигининг бултурги натижалари ва бу йилги вазифалар ҳақида сўз юритди.  

Ўқув курси қатнашчилари мамлакат пойтахтидан келган таниқли олимларнинг Суғд вилояти қишлоқ хўжалиги учун инновацион тараққиёт зарурати, замонавий боғлар бунёд этиш ва уларни парваришлаш технологияси, қурғоқчилик таъсирининг олдини олиш, эртачи картошка парвариши каби мавзулардаги чиқишларидан баҳраманд бўлишди. 

Ноҳия раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишган. Улар ўз иш фаолиятлари давомида таниқли олимлар берган тавсиялардан фойдаланишларини изҳор этишган.  

 

Энг яхши китобхон

Вилоятда ўтказилган "Энг яхши китобхон" танловида Мунзифа Саиднабиева ғолиб чиқди. Мунзифа Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги 12-ўрта умумтаълим муассасасининг 10-синфида ўқийди. Кейинги фахрли ўринларни Гулистон шаҳридаги 2-ўрта умумтаълим муассасаси 11-синф ўқувчиси Рамшед Давронов ва Ашт ноҳиясидаги 5-гимназия толибаси Сайҳона Убайдуллаевалар эгаллашди.

Танлов ўсмирлар ва ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишларини ошириш, дунёқарашларини кенгайтириш, фикрлаш қобилиятларини ошириш мақсадида ўтказилган.

"Энг яхши китобхон" танловида 3 минг нафардан ортиқ ёш китобхон қатнашди. Уларнинг энг яхшиларидан 22 нафари сўнгги босқичга етиб келди.

Вилоят қўшимча таҳсил маркази директори Фирдавс Ашурматовнинг айтишича, танлов ўқувчи ёшлар орасида китобга меҳр-муҳаббат қўйган йигит-қизлар оз эмаслигини кўрсатган. Ғолиблар махсус дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ташкилотчиларнинг билдиришларича, танлов анъанавий бўлиб қолади.

 

Ўз мухбир. 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Чучвара

 

Чучварани жуда яхши кўраман. Агар хотиним тайёрлаб берса, ҳар куни тўйиб еган бўлардим. Менинг ўрнимда бошқа биров бўлганда, аллақачон, тўйиб еган бўларди. Мен бахти қаро бўлса ҳеч ҳам тўйиб еёлмайман. Тўғриси, ҳеч ҳам ишим ўнгидан келмайди. Чучвара пишиб энди столга ўтирамиз, деганда бошланади. "Салом алейкум. Меҳмонни кутиб олинглар. Чучвара пишдими?" 

Бу бир даҳшат.

Муфассал...

Илҳомкуш (ҳажвия)

 

- Хотин, бугун ўз ҳолимга қўй. Истасанг битта чой дамла, бўлмаса шу ҳам керак эмас. Болаларни оёқ-қўлини боғлаб, онангни уйига жўнат. Ғинг, деган овозни эшитмай. Мен роман ёзаман. Роман! - дедим бир даста қоғоз ва неча хил ручка-ю қалам ва ҳатто, ўчирғичгача олдимга тахт қилиб.

- Вой, Роман? Ҳа, Роман, ҳмм… ўша «Селхозтехника»да ишлайдиган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2606493

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10332533
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
258
6369
15986
10274571
68045
161581
10332533

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.251
Бугун: 12-11-2026 01:25:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015