Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Август 2015 Кӯришлар: 3009
Печат

 

tadjikistanКўнгил ободлиги – бу Ватан, бу юрт,

Ватан бор, юртинг бор, кўнгиллар ҳам бут.

Ватангадолардай бўлмайин десанг,

Ватанни сев, хокин  кўзларингга сурт.

***

Қошу кўзинг десам, яноғинг қолур.

Найза киприкларинг, қабоғинг қолур.

Бўй-бастинг таърифин қай бирин сўзлай?

Бошинг десам, нетай, адоғинг қолур.

***

Дунёнинг бири кам, ками тўлмайди.

Бахт, омад гоҳ келар, гоҳи келмайди.

Кўнглимни ёзай, деб бир дўст қидирсанг,

Ким дўсту, ким душман билиб бўлмайди.

***

Тангрим сени бунча хушрўй яратгай,

Сумбул сочларингдан хушбўй таратгай.

Ҳуснингга юз боқиб, тўйдим, дейману,

Яна, қошу кўзинг сеҳри қаратгай.

***

Бир туп дарахт экдинг – омонлик, билсанг.

Экканни гар кесдинг – ёмонлик, билсанг.

Иккисин қилганда билдингми, ё йўқ,

Жаннату дўзахга равонлик билсанг.

***

Ноз билан лаб тутиб, бўса ол дейсан.

Лаб чўзсам қочасан, тутиб ол, дейсан.

Қочма, лабларингдан бир тотай десам,

Тутсанг, бири новвот, бири бол, дейсан.

***

Ким яхши, ким ёмон сўрама асло,

Иккисин жуфт қилиб яратган Худо.

Иккисин дилида не бор, билмайсан,

Бу сир Яратганга аёндир танҳо.

***

Баҳор қанча кўркам бўлмасин хушрўй,

Андозаси сендан, эркам, билиб қўй,

Гул деса, гули сен, ғунчаси лабинг,

Ифори, сочингдан таралган хушбўй.

***

Мол-дунё қолади сену мендан ҳам,

Ғам чекма гар тегса ризқу рўзинг кам.

Ўйлаб кўр, шоҳ ўтди, гадо ҳам ўтди,

Оқибат, тупроқни кўрдилар баҳам.

***

Тунлар уйқум қочар сени ўйласам,

Девона мен – машраб мен, сени кўрмасам.

Бу дардим давоси ўзингсан гулим,

Ўзга бир даво йўқ, қанча изласам.

***

Гадодин сўрдилар: -Асли не зотинг?

Гадо дер: -Гадоман, гадодир зотим,

Етти пушт ўтса ҳам, сўрсалар яна,

Ҳамон гадодирман, гадодир зотим.

***

Эс-ҳушим олибди бир ҳурлиқо қиз,

Хипча бел, соч сумбул, ширмой кулча  юз.

Найза киприкларга ярашиб тушган,

Икки қалам қошу, бир жуфт қора кўз.

 

Рашид Абдулла,

Қабодиён ноҳияси, «Чорбоғ» деҳқон хўжалиги.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Шоҳона Одиназода: «Газета – бу инсон учун маънавий озуқа…»

 

Баҳор фасли байрамларга бой. 8 март – Оналар куни. 11 март – Тожикистон матбуоти куни. Халқаро Наврўз байрами ҳам  яқинлашмоқда. Журналистиканинг турли соҳаларида фаолият юритган ва бугунги кунда «Бонувони Тожикистон» журнали бош муҳаррири вазифасида ишлаб келаётган Шоҳона Одиназода билан Матбуот куни олдидан уюштирилган суҳбатни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

МОЗИЙГА АЙЛАНГАН ЙИЛЛАРГА БОҚДИМ...

 

ЗЕБОСАНАМга

Бир зебосанамга бердим дилимни,

Четда қолди мени севган дилдорлар.

Мен уни жонимдан севардим ортиқ,

Ҳажридан дилимда қолди озорлар. Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2600884

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10311288
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5402
8864
36717
10210212
46800
161581
10311288

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.122
Бугун: 07-11-2026 16:20:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015