Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Август 2017 Кӯришлар: 2447
Печат

 

x astanaqulov 2017Ҳар қачон хаёлга ботамиз, майин тонгми ё ҳарир оқшом. Хаёллар, туну кун мисоли ҳар томон елгувчи еллар, бошимизда айланиб юраверади. Кимдир ҳали муродга етмаган ишқ ҳақида хаёл сурса, биров рўзғор ташвиши – қозон-товоқ ҳақида, бошқаси эса, хайру сахо, меҳру вафо, кимдир сабру тоқат, имон-инсоф ҳақида хаёл суради. Инсон ҳали бу гўзал Она-заминда қадам қўйиб юрар экан, истаса-истамаса, фикрида хаёллар чарх уриб, айланаверади.

Агар барча хаёллар маъносини бир вараққа тўпласак, улар турлича бўлса-да, асосида эзгу ниятлар яшайди. Инсоннинг умри, у яшаган йиллар саноғи билан эмас, элу юртга қилган хизматлари билан ўлчанар экан. Агар шундай бўлса, халққа, Ватанга хизмат этмоқ нафақат шараф, балки ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига амин бўламиз.

Ҳар тонг чуқур хаёлларга ботиб, ҳужжатларга тўла оғир сумкасини кўтариб, катта-катта қадамларни қўйиб, муҳандис-қурувчи Худойберди  Астанақулов ишга борар экан, албатта, хаёлида  бугунги кунда режалаштирган ишлар кезади. У киши мамлакатимизнинг қай бир гўшасида ишламасин, ўз иши устаси эканлиги, самимийлиги, покдомонлиги, ҳақгўйлиги  билан ҳамкасбларининг орасида ҳурмат қозонди. Унга ишониб топширилган қурилиш иншоотларини, ўз вақтида сифатли даражада топширди. Ҳур Ватанимиз – Тожикистоннинг равнақига ўз ҳиссасини қўшди. Бу ҳақда бетакрор овоз эгаси, ҳассос шоир Ўлмас Жамол шундай деган:

Янги авлод, она юртинг –  шу макон қадрига ет,

Тожикистон деб аталган ошён қадрига ет.

Қақраган саҳро эмас, жаннатга ўхшар гулшанинг,

Оби замзамдек зилол оби равон қадрига ет.

Худойберди Астанақулов 1964 йили Восе ноҳиясидаги Ленин номли  колхознинг Арал қишлоғида дунёга келди. Ҳар бир инсоннинг меҳрибони, жонидай азиз суюклиси  онаси бўлса, кўнглининг фахри, ишончу  ғурури отасидир. Унинг кўнгли ҳали вояга етмасидан армон зардобларига тўлди. Отасининг меҳрини туймасдан қиблагоҳидан айрилди. Меҳрибон онажони ва мунис опаси билан даҳри дуннинг кенг, шу билан бирга, тор кўчасида отасининг кўйида зор-зор йиғлаб қолди. Бироқ у бир дам ҳам тиним билмади, болалигидан умрнинг ҳар бир дақиқасини меҳнатда ўтказди, кўнгли тенгқурларига  қўшилиб ўйнашни тусаган пайтда, ўзини тута билишни ўрганди.

Х. Астанақулов 1971 йили мактабга қадам қўйди. Восе ноҳиясининг Ленин номли мактаб-интернатида таълим олди. Биринчи синфдан талабалар орасида илмга чанқоқлиги, тиришқоқлиги туфайли ажралиб турарди. Устозлари Эшмат Холбоев, Астанақул Шерхонов, Холназар Олимов ва бошқалар назарига тушди. Синфдошлари орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди, устозлари ўрнак сифатида бу болага ишониб, унга синфдошларига дарс бериш ҳуқуқини беришарди. Худойберди ўрта мактабни 1981 йил аъло баҳолар билан тугатди.

Шу йили тирикчиликнинг оғир бўлишига қарамасдан, онаси уни  Душанбе шаҳрига ўқишга юборди. Кириш имтиҳонларини аъло баҳолар билан топшириб, Тожикистон Политехника институтининг (ҳозирги Тожикистон Техника университети) қурилиш факултети талабаси бўлди.

Албатта, талабалик йиллари осон кечмади, пулнинг танқислиги билиниб турарди. Дарсдан бўшаган пайтларида «Душанбе -1» станциясига бориб, Россия Федерацияси ва бошқа республикалардан келган хўжалик молларини вагонлардан туширарди. Талаба бўлишига қарамасдан, меҳрибон онаси ҳамда мунис опасига қарашиб турарди.

1986 йили Худойберди Астанақулов Тожикистон Политехника институтининг қурилиш факултетини аъло баҳолар билан тугатди, яхши ўқиганлиги сабабли, институтда қолиш имкониятига эга бўлди. Лекин у Восе ноҳиясининг Ленин колхозида ишлашни ўзининг фарзандлик бурчи, деб билди ва машҳур раис Мирали Маҳмадалиевнинг раҳбарлигида жамоа хўжалигида турли лавозимларда, қурилиш соҳасида узоқ йиллар ишлади. Унинг равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, элнинг меҳрига сазовор бўлди.

2007-2011 йиллар Қўрғонтепа шаҳрида шаҳар қурилишларида фаолият кўрсатди. У қаерда ишламасин, садоқат билан меҳнат қилди.

2011 йили Худойберди Астанақуловни Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг капитал қурилиш бошқармасига ишга таклиф этишди. Ўз ишига пухта ёндашиш, покдомонлиги билан ҳамкасбларнинг ҳурматига сазовор бўлди. 2011 йилдан бугунга қадар  Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигида ҳамкасблари  билан ўнлаб қурилиш иншоотларини – Рўдакий ноҳиясида Саломатлик маркази, Восе ноҳиясидаги А. Авазов қишлоқ жамоати ҳудудида Сил касалликлар маркази, Дўстий ноҳиясида Саломатлик маркази ва бошқа иншоотларни қуриб битказиб, элу юртнинг хизматига топширди.

Бир кишининг умр йўлини кичик ҳажмда бўлса ҳам батафсил баён этишимизнинг асосий сабаби - инсон қадри!

Худойберди ака Астанақулов каби минглаб фидокорлар бугун мустақил Тожикистонимизнинг ободлиги учун меҳнат қилишмоқда. Бундайларнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир...

Нуктадон шоир Ўлмас Жамол айтганидек:

Меҳнат аҳлин ҳурмат этсанг, ҳурматинг ошгай яна,

Тинчлигинг таъминлаган хуррам замон қадрига ет.

Бебаҳо бойликлар ичра  нодири халқинг эрур,

Хизматин жон деб бажаргил, нақди жон қадрига ет....

 

Нодирсултон Махатов, Душанбе шаҳри.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Инсониятга берилган буюк неъмат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Муфассал...

Т. ХОЖАЗОДА: - ЎҚИТУВЧИЛАР МАОШИ ЎН БЕШ ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

 

Тожикистон Миллий университети мамлакатимиздаги йирик олийгоҳлардан бири саналади. Айни пайтда университетнинг 117та кафедрасида 1272 нафар ўқитувчи, жумладан, 13 нафар Тожикистон Фанлар академияси академиги, 179 нафар фан доктори, 534 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда. Олийгоҳ талабалари сони эса, 23 минг 656 нафарни ташкил этади. Шундан 16 минг 906 нафари кундузги ва 5 минг 692 нафари сиртқи бўлимларда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583817

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10225594
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4484
5356
15382
10179764
122687
138877
10225594

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 17:36:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015