Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 31 Декабр 2019 Кӯришлар: 8688
Печат

 

e shukur 2019Замҳарирнинг сокин кечаси,

Сокинлигин унутган палла.

Ойнинг юзи доғлаб кетарди,

Ой нурлари йиғлар баралла.

Тун бағрида чок тикар гуноҳ,

Хиёнатдан тун бўлди қаро.

Бошларини буркаб йиғлайди,

Садоқатга оқ бўлган вафо.

 

***

Тилсиз дарё оқар шовуллаб,

Асли сукут унинг тиллари.

Кўкнинг сирин ўзига жамлаб,

Оқаверар қиблага сари.

Ҳамон тўрғай бўзлар саҳарлаб,

Ҳамон ухлаб ётмишдир бари.

Соҳиллари кетган моғорлаб,

Иймонсизнинг виждони каби.

 

ОНАМНИНГ ҚАБРИДА ЎЙЛАГАНЛАРИМ

Бунда ҳаёт қайнар-шовқинсиз, унсиз,

Бунда капалаклар учар оҳиста.

Кунларим ўтмоқда, ғарибам сенсиз,

Бу дайру фанода, чалажон хаста.

Икки дунёсидан хабардор руҳлар,

Сукут сақлашади дунёга қайтиб,

Сенинг қабринг узра майин чайқалар,

Ям-яшил майсалар саловот айтиб.

Тиловат қилади шамол пайдар-пай,

Изиллаб уради ўзини ҳар ён.

Бунинг барчасидан бехабар фақат,

Ғафлат уйқусида ётган оломон.

 

ВАТАН

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар,

Ҳулволар уйқуси хотиржам, кўркам.

Булоқлар бошида субҳидам куйлар,

Инжу хотиралар юксалар бу дам.

Виқорли тоғлар туш кўрар ажиб,

Булутлар энкайиб тавоф айлайди.

Заминнинг гуллари бунчалар нажиб,

Сабо қўшиқларин дарров англайди.

Руҳимда қулф урар ажиб туйғулар…

 

ТАДОРИК ВА БИР КУН

Саратон. Ёмғир томчилар алҳол,

Яна ибодатин бошлайди осмон.

Одамлар осмонга боқдилар, не ҳол?!

Умидин узолмас эдилар ҳамон.

Қуёш ҳам мағрибга қўйиб бошини,

Ненидир кутарди осмон қаъридан.

Гуноҳин опичлаб чопади - замин,

Тизлари қалтираб, Худо қаҳридан.

 

КЕКСАЛИК

У узоқ тикилди, узундан-узоқ,

Ортига бир қайтиб, қараб қўйди, У.

Олдинга юрай деса, турарди тузоқ,

Ортга қайтай деса, бирорта йўл йўқ.

У узоқ ўйга толди, узундан-узоқ,

Савоб истаб, ўтмишин титкилаб кўрди.

Умид-ла осмонга қаради бироқ,

Қилган гуноҳлари юзига урди.

 

ОЗОДЛИК

Тарих тилга кирди яна қайтадан,

Тоғлар бошларига тиз чўкди булут.

Қадим ўлкаларда алёрлар айтган,

Ажнабий аскарлар бўлдилар унут.

Қушлар чуғурлашиб саловат айтиб,

Ям-яшил боғларни тавоф айлайди.

Совуқ ўлкалардан уйига қайтиб,

Ўзидан-ўзига ҳоқон сайлайди.

Тарих тилга кирди яна қайтадан…

Мевағул тоғ хотиралари

 

(Халқ оҳангида ҳазил)

 

Тун ярмидан оққан чоқ,

Сайҳун қўшиқ айтарди.

Дарёнинг қирғоқлари,

Ўзанига қайтарди.

Тўлқинларнинг шовқини,

Ёшлигим олиб кетди.

Ёшлигимдан ёдгорлик,

Соҳилда қолиб кетди.

Неча йигит ва қизлар,

Бир-бирларин суярди,

Севгисига етолмай,

Аламдан дод солиб кетди.

Ҳамон мевасиз тоғ,

Ғўддайиб турган эмиш.

Унинг сирли бағрини,

Сирдарё ювар эмиш.

Орадан анча йиллар,

Шувиллаб ўтиб кетди.

Қартаймаган севгини,

Капалак ютиб кетди.

 

ТАЛВАСА

Сабуҳий тонгларнинг пойида,

Чўккалаб турарди минг оҳлар.

Заминнинг қоришган лойида,

Ивирсиб унарди гуноҳлар.

Қоп-қора тунларнинг бағрида,

Беҳуда урчиган "оҳ-воҳ"лар.

Бир куни маҳшарнинг тиғида,

Қон йиғлар, қон йиғлар, қон йиғлар!

 

***

Қўрқув ила узанган умрим,

Ҳаволарда қалқиб турадир.

Бир қўналға тополмай асло,

Охиратга қараб юрадир.

-Охир борми дунёга, - дея,

Увлаб қўймас кузакнинг маҳри.

Қадамларим ўйлаб босдим мен,

Келмасин деб, осмоннинг қаҳри.

Қушлар тиним билмай изиллар,

Тоғлар сукут сақлайди - ҳамон.

Қўрқув билан қарайди руҳлар,

Охиратнинг осмони томон.

 

СОҒИНЧ

Хотиралар кезар дарбадар,

Юрагимнинг соҳилларида.

Кузак сирли жилмайиб кетар,

Дайру дуннинг ботилларидан.

Қайтмас бўлиб кетган кунларим,

Олислардан туриб йиғлайдир.

Ҳар тонг қуёш кўзин ёшлатиб,

Кулбам сари нигоҳ ташлайдир.

Кулбам сари нигоҳ ташлайдир,

Шапалоқлаб юзига туннинг.

Қаро ернинг бағрини тиғлаб,

Бошлаб кетар яна бир кунни.

Хотиралар кезар дарбадар…

Тўлиб оққан дарёлар...

 

***

(Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимни эслаб)

 

Майда-майда ёға бошлар қор,

Аста-аста оқарар замин.

Хаёлимни банд этди илк бор,

Қордай оппоқ кафаннинг ранги.

Кабутарлар мунғайди бирдан,

Дов-дарахтлар жим турар хомуш.

Огоҳдайин қандайдир сирдан,

Тинглашарди чиқармай товуш.

Ҳали қишмас, ҳали куз эди,

Эсладим дўст аёдатини.

Кўзи борлар кузатар эди,

Табиатнинг ибодатини.

Эркин ШУКУР.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2020 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

Даъво

 

Хаёлга ботиб ишдан уйга қайтарди. Оёғини ердан зўрға узарди. Жуда чарчаган эди. Гўё бир ўзи бир вагон кўмир ташигандек. Район марказидаги Гулханий деб номланган катта йўлдан юриб, ўнг томондаги кўчадан ўтиб, чап томондаги биринчи дўконга кирди. Кунлик иш ҳақини олган эди. Ёғ, совун, шакар яна болалари учун ширинликлар ҳам сотиб олди. Дўкондан қўллари тўлиб халталар билан чиқди. У ён-бу ёнига нигоҳ ташлади. Қараса узоқдан қўшниси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
878642

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

3501932
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1474
4459
5933
3465263
67136
97897
3501932

Сизнинг IPнгиз: 3.210.201.170
Бугун: 20-10-2020 07:28:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015