Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 16 Май 2019 Кӯришлар: 1717
Печат

 

galaba 2019(Истаравшанлик Меҳри Содиқова урушга кузатган турмуш ўртоғи Саидмурод Шукуровни салкам етмиш йил кутган… Айтишларича, ёрининг келиб қолиши умидида ҳар куни дарвозаси олдини супурар экан…)

Ҳа, кузатди ёрини,

Олти ойлик келинчак.

Ҳали тонгги шабнами,

Қуримаган гул-чечак.

Ҳали, ҳали келинлик

Гажаги бузилмайин.

Ҳали чимилдиғининг,

Ипи ҳам узилмайин.

Ҳали пардоз қутисин,

Бир чеккага қўймайин.

Ҳали, ҳали ёрининг

Бўсасига тўймайин.

Кузатди йиғлаб, йиғлаб,

Орқасидан қараб зор.

Кейин, кейин бир умр,

Кутди уни интизор…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик тоқатни,

Қайдан олдинг, шўрлик дил!..

Кутди келиб баҳорлар,

Ўрик оппоқ гулласа.

Ҳовлида мусичалар,

Қувлашиб, «ку-ку»ласа.

Кутар эди кун санаб,

Кутар эди ёз бўйи.

Ҳандалаклар пишганда,

Ёрида хаёл-ўйи.

Куз келса, уй шифтига

Беҳи, нок осар эди.

Келиб, ўз қўли билан,

Зораки, олса, дерди.

Кутар эди қишларнинг

Совуғида, қорида.

Олти ойлик келинлик,

Кунларин хуморида.

Бир йил, беш йил эмас, йўқ.

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Бунчалар қаноатни,

Қайдан олдинг экан, дил!..

Ёлғиз қолгач, қўлини

Сўраганлар кўп бўлди.

Нечаларнинг умиди

Интизорликда сўлди.

Қандайин ҳам, ҳа, десин,

Ёрин қандай унутсин…

Чирқиратиб юрагин,

Ўзганинг қўлин тутсин.

Кетар экан, йиғлама,

Қайтаман, деган, ахир.

Бўлар фарзандларимиз,

Қуёшу ойга татир.

Назарида, сочини

Силаб турган кафти бор.

Лабларида лабининг

Ҳарорати, тафти бор.

Қулоғида жаранглар

Ҳамон унинг сўзлари.

Кўрингандай ортига

Қараб кетган кўзлари.

Сарғайган хатларини

Ўқирди такрор-такрор.

Уларда бир умрлик

Муҳаббат изҳори бор.

Бошқанинг ёстиғига,

Қандай қўйсин бошини.

Яратибсан, эй Худо,

Тоғданми бардошини…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ,

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик бардошни

Қайдан олдинг, суйган дил!..

Кутар эди ёрини,

Бош ювиб, соч тараса.

Турарди кўз олдида,

У қаерга қараса.

Кўрпача тикар эди,

Келганда ўтқазгани.

Янгилар эди сочиқ,

Қўл ювса, тутқазгани.

Супурарди ҳар куни,

Дарвозаси олдини.

«Тиқ» этса, югурарди,

Дебки, келиб қолдими…

Ҳа, ёрининг йўлига

Зор-интизор боқарди.

Кута-кута қоп-қора,

Мум сочлари оқарди.

Беҳол бўлди ўсмадан,

Сув ичмаган қошлари.

Очаверди ажинлар,

Юздан оққан ёшлари.

Хина ҳам қўймас эди,

Ёр кўрмаса, нега, деб.

Байрамларни ўтказди,

Безанишни кўрмай эп.

Оппоқ, момиқ қўллари,

Айланди қоқ суякка.

Наҳотки, шунчалар ғам,

Бечора бир юракка…

Бир йил, беш йил эмас, йўқ,

Салкам етмиш, етмиш… йил.

Сен бунчалик қудратни

Қайдан олдинг, буюк Дил!..

 

Султонмурод Ҳожибоев.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

ЭЗГУЛИК ДУНЁНИ САҚЛАБ ҚОЛАДИ

 

Наврўз байрами нишонланаётган кунлар бўлганлиги учун, шаҳар жамоат транспортларида одам сийрак, биз чиққан троллейбусда бўш ўриндиқлар кўп эди. Йўловчиларнинг кўпчилигини кекса кишилар, асосан, аёллар ташкил этарди.

Навбатдаги бекатда қирқ ёшлар атрофидаги келишган эркакни ёшроқ йигит троллейбусга бошлаб чиқарди. Унинг ҳаракатларини кузатиб туриб, эркак нобино эканлигини англаш қийин эмасди. Ёш йигитча кўзи ожиз шеригини бўш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2518143

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9986116
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1998
3323
5321
9960827
22086
100591
9986116

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 08-09-2026 17:06:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015