Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 101
Печат

 

kommunal 2019Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун халқаро муаммолардан бирига айланган. Фаровон сув захираларига эга бўлган юртимизнинг асосий қисмини тоғлару тепаликлар ташкил қилгани боис, ҳамма жойга етарлича сув чиқариш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул

қилинмоқда. Бу йўналишда бир қатор дастурлар амалга татбиқ этиляпти. «2008-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш дастури» шулар сирасига киради. Келгуси йили эса, унинг татбиқ этилиши муддати ниҳоясига етади.

Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон «Турар жой-коммунал хўжалиги» Давлат унитар корхонаси раҳбари Жамшед Табарзода бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталар экан: -Тожикистон бир қатор халқаро молиявий ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар ёрдамида бу йўналишда катта ишларни бажаришнинг уддасидан чиқди. Агар дастур татбиқи бошланганда аҳолининг 43 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 62 фоиздан зиёдни ташкил қилмоқда, - деди.

Табарзоданинг қайд қилишича, баъзи ютуқларга қарамасдан, қишлоқ жойларда бу муаммо жуда суст ҳал бўлаяпти.

Матбуот анжуманида айни пайтда қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси атиги 38 фоизни ташкил қилиб, қолганлар санитария-эпидемиология талабларига жавоб бермайдиган бошқа манбалардан фойдаланишаётгани айтилди.

Ж.Табарзода 2020 йилдан кейин яна бир неча йилларга мўлжалланган янги дастур қабул қилинишини айтди. Айни пайтда эса, ушбу муҳим ҳужжатни қабул қилиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақтларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича Бутунжаҳон банкининг 58 миллион долларлик янги лойиҳаси татбиқи бошланади.

-Барча маблағлар қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлашга йўналтирилади. Бундан ташқари, ҳозир Европа қайта тиклаш ва тараққиёт банки ёрдамида мамлакат минтақаларида сув билан таъминлаш тармоқларини қайта тиклаш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, - деди Табарзода.

«Турар жой-коммунал хўжалиги» Давлат унитар корхонаси мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш учун тахминан 10 миллиард сомоний маблағ лозим бўлади. Бунда иншоотларни келгусида яхши ҳолатда сақлаш харажатлари ҳисобга олинмаган.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

**

«РОҒУН» ГЭСИДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ АВАРИЯ ЮЗ БЕРГАНИ ЙЎҚ

memoriЙил бошидан «Роғун» гидроэлектростанцияси тўғони қурилиши жойида катта носозликлар ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бунга гўё йўл қўйилган хатоликлар сабаб бўлган.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзода яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Роғун» ГЭСи қурилиш майдонидаги носозликлар тўғрисидаги миш-мишлар асоссиз эканлигини айтди.

-«Роғун» ГЭСи қурилиш майдонида ҳеч қандай авария бўлгани йўқ. Қурилаётган тўсувчи тўғонда филтрлаш меъёрдан бироз ошиб кетган эди, - деди у матбуот анжумани чоғида.

Ж. Аҳмадзода муаммони бартараф этиш учун тўғонни икки томондан цементлаш ишлари олиб борилаётгани ва филтрлаш даражасини камайтиришнинг уддасидан чиқилганини қайд қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурувчиларнинг айни дамдаги мақсади – асосий тўғон қурилишига киришишдан иборат.

-Айни пайтда баландлиги 335 метрни ташкил қилиши лозим бўлган асосий тўғонни бунёд этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда,- қўшимча қилди у.

Мамлакат бўйлаб бунёдкорлигу ободончилик ишлари доирасида пойтахтимиз – Душанбе шаҳрида ҳам мунтазам равишда кўп қаватли бинолар қурилмоқда. Уларнинг зилзилага чидамлилиги ҳақида гап кетганида, Жамшед Аҳмадзода: -Душанбе шаҳрида қурилаётган бино ва иншоотлар зилзилага чидамлиликнинг барча меъёр ва қоидаларига жавоб бера олади. 2016 йили Душанбе шаҳрида юз берган олти балли зилзила иморатларнинг ер силкинишига чидамли эканлигини белгилаб берди. Зилзиладан кейин пойтахтда барча иморатларни текширувдан ўтказдик ва биноларда кичкина ёриқларни аниқладик. Шундан кейин қурилиш меъёр ва қоидаларига қўшимча талабларни киритиб, кўп қаватли бино-ю иморатларни тўлдириш бўйича иккита методик тавсияларни ҳисобга олдик. Зилзилага чидамлилик бўйича қурилиш меъёр ва қоидаларида ҳозир катта ўзгаришлар бор. Аввал бино ва иморатлар ҳисоб-китоби битта дастур бўйича олиб борилган бўлса, эндиликда иккита дастур билан олиб борилаяпти. Ва бу ишлар Сейсмология институти томонидан бериладиган зилзила акселерограммасига мувофиқ тарзда олиб борилади, - дея жавоб берди.

У Шўролар даврида кўп қаватли уйлар қурилиши учун аниқ меъёр бўлмай, йирик панелли уйлар 9, монолит уйлар 16 қаватгача қурилганини қайд қилди. Унинг айтишича, ҳозир пойтахтда, асосан, монолит уйлар қурилмоқда.

Жамшед Аҳмадзода Қурилиш устидан назорат хизмати томонидан пойтахтдаги барча иншоотларда назорат текширувлари мунтазам ўтказилишини қўшимча қилди. Бунда бетон, арматуранинг мустаҳкамлиги, уларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги текширилади.

 

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

**

 

Китобхонлик ривожи йўлида янги ғоя

sh orumbekzoda 2019Мамлакат Маданият вазирлиги масжидларда кутубхоналар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода маълум қилди.

Биз мамлакат масжид ва аэропортларида китоб бурчакларини ташкил этиш ниятидамиз. Масжидга кўп кишилар боришади. Ибодатдан бўш вақтларида улар, нафақат, диний, балки дунёвий китоблар мутолааси билан машғул бўлишса, фойдадан холи бўлмайди», - деди вазир.

Унинг фикрича, китоб бурчакларини аэропортларда ўз рейсларини кутувчи йўловчилар вақтларини бекорга сарфламай, қизиқарли китоб мутолааси билан машғул бўлишлари учун ҳам ташкил қилиш мумкин.

Маданият вазири бу тажриба қўшни Ўзбекистонда қўлланаётганини айтди: -Ўзбекистоннинг бир нечта масжидларида китоб бурчакларини кўрдим. У ерда диний китоблар билан бир қаторда, дунёвий мавзудаги китоблар ҳам бор. Бизда ҳам шу ғоя пайдо бўлди, лекин ҳали уни ҳаётга татбиқ этиш керак...

Айни пайтда мамлакатимизда 6 минг 43та кутубхона фаолият юритаётган бўлиб, умумий фонди 17 миллион 478 минг 432та китобни ташкил этади.

Шунингдек, матбуот анжумани чоғида давлат мустақиллигининг 30 йиллигига тайёргарлик доирасида бир қатор маданий иншоотлар қурилиши режалаштирилгани маълум қилинди. Қайд қилинишича, айни пайтда Мастчоҳ, Шаҳринав, Нуробод ва Данғара ноҳиялари маданий муассасаларида қурилиш ишлари давом этиб, Шамсиддин Шоҳин ноҳияси маданият қасри қурилиши Ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси томонидан охирига етказилган. Жорий йил март ойида Бобожон Ғафуров ва Спитамен ноҳияларида маданият қасрлари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига Хатлон вилоятида 209та маданий иншоот қурилиши режалаштирилган. Ш.Орумбекзоданинг таъкидлашича, вилоятда яратувчанлигу ободончилик ишлари зарур даражада олиб борилмаяпти.

Маданият вазирининг қўшимча қилишича, республикада «2012-2020 йиллар учун тарихий-маданий меросларни ҳимоялаш ва улардан фойдаланиш давлат дастури» чора-тадбирлари режасига биноан, тарихий-маданий ёдгорликларни қайта тиклаш ишлари охирига етказилади.

-Ушбу режа асосида Ҳулбук, Мўминобод қалъаларини таъмирлашу қайта тиклаш, Шоҳи Хомуш, Хожаи Заррин мақбараларини қайта тиклаш, Далёни Боло масжиди, Абдуллохон мадрасаси, Вамар қалъасини қайта тиклаш, Ҳулбук, Ямчун, Хожа Машҳад қадимий ёдгорликларда археологик тадқиқотлар ўтказилиши режалаштирилган, - деди Ш.Орумбекзода.

Г. Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Соғлом авлод тақдири қизиқ эмасми?

 

Ёхуд жойлардаги спорт иншоотлари ва уларнинг фаолияти хусусида

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган одилона ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири ёшлар сиёсати бўлиб, унинг моҳияти миллат келажаги бўлган ёшларни жисмонан етук қилиб тарбиялашдир.

Шу боисдан ҳам, мамлакат Ҳукумати ёшлар ўртасида спортни

Муфассал...

Улуғ алломага эҳтиром

 

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Тожикистон Қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг 110 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Юбилей олдидан буюк муаррих ва шарқшунос олимнинг шонли ҳаёт йўли ва самарали фаолияти ҳақида китоблар чоп қилингани, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий-маданий муассасаларда турли тадбирлар ўтказилгани бунга яққол мисолдир.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
810
Мақолаларни кӯрганлар сони
512293

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

2356393
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1461
2104
3565
2334650
50230
62133
2356393

Сизнинг IPнгиз: 18.210.22.132
Бугун: 22-10-2019 14:05:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015