Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Март 2019 Кӯришлар: 2416
Печат

 

oshiq kunglim 2019Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Талпинади гўё учиб кетгудай.

Мен қўрқаман, ўлимданмас ўзимдан,

Юрак тўла армон қучиб кетгудай.

Бола бўлиб онам кўнглин олмадим,

Инсон бўлиб севолмадим ўзимни...

Ошиқ кўнглим зор йиғлади яширдим,

Ичга ютдим барча ширин сўзимни.

Гоҳ изғирин шамол эсар дилимда,

Гоҳо қора қорлар ёғар қатма-қат.

Мен бечора, гул бечора, кўнгил ҳам,

Барчамизни хор айлади муҳаббат.

 

***

Хазонрез боғларда хаёл ҳам сарсон,

Орзулар чалкашиб кетгандай гўё.

Гоҳида бўғзимга тиқилади жон,

Армон ирмоқлари бўлганда дарё.

 

Кимгадир розимни айтгим келади,

Найлайин ғурурим синмайди она.

Ёки мен ғам билан ғамхона бўлдим,

Ёки ғам мен билан бўлди ғамхона.

 

Бегона тош отса, оғримас дилим,

Ўзгалар тошига ёрилмагай бош.

Водариғ, яқинлар оёғим чалса,

Йиқилмасам ҳамки, қулайди бардош.

 

ОНА МЕҲРИ

Изларингиз излайман ҳануз,

Топа олмай саргардон бўлиб.

Менга ўхшаб гоҳо момокўз,

Бошин эгар сарғайиб, сўлиб.

Онажоним, яна соғиндим,

Қадоқ бўлган иссиқ қўлингиз.

Ўзга юртдан ризқим терай деб,

Йўқотибман босган йўлингиз.

Куйдирди-ку, мени то абад,

Ёлғизликнинг ёвуз ифори.

Аёзлардан толдим оқибат,

Қайда қолди умрим баҳори?

Сиз кетдингиз, қабрингиз узра

Очилибди лолақизғалдоқ,

Кўнгилдаги соф меҳрингиздан,

Баҳра опти ҳаттоки, тупроқ.

 

***

Севмаганга сира дил берма,

Ва айлама уни бағри қон.

Аввал босиб сўнгра қидирма,

Ўлган дилни қайтиши гумон.

Йиғламагин бевафо учун,

Кўз ёшларинг оқмасин бекор.

Хазонларнинг рангини кўргин,

Ташлаб кетган уни ҳам баҳор.

Оппоқ қорлар остида қолди,

Муҳаббатнинг босган излари.

Битта дилга малҳам бўлолмас,

Бу дунёнинг барча қизлари.

 

***

Севгимнинг хатолиги сўзингчалик хато эмас,

Юзимнинг қаролиги

                                 кўнглингчалик қаро эмас.

Бу даҳрнинг бор йўлидан

                             агар минг бор ўтар бўлсанг,

Ҳеч бир кимса мен каби

                                     йўлларингда гадо эмас.

 

Аслонбек Шойимқулов,

Душанбе шаҳри, 86-ўрта умумтаълим муассасасининг математика фани ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Устоз-адиб камолоти

 

Ўринбой УСМОН 1951 йилнинг 2 ноябрида Тожикистонда, Суғд (собиқ Ленинобод) вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Исфисор қишлоғида дунёга келган. 1968 йили Розия Озод номли 6-ўрта мактабни битирган. Тошкент Давлат университети журналистика факултетини (1968-1973) тугатган.

1973 йилдан иш фаолиятини бошлаган. У ўша пайтдаги Ленинобод вилоятининг "Ҳақиқати Ленинобод" газетасида, аввалига,

Муфассал...

Ободончилик ва бунёдкорликка ҳисса қўшиб…

 

Хатлон вилояти раиси ташаббуси билан вилоят тадбиркорлари ўртасида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб эълон қилинган «Ватанни обод қилувчилар» ва «Энг яхши шаҳарча ва қишлоқ жамоати» танлови ҳар уч ойда якунланиб, ғолиблар мукофотланишади. Яқинда мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирокида навбатдаги уч ойлик натижаларига якун ясалиб, ғолиблар аниқланди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612689

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10352558
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1492
7692
36011
10274571
88070
161581
10352558

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 06:51:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015