Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1776
Печат

 

s mamur 2019ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Бизга тириклардан тирикроқ эди…

 

Бизга сувратини кўрсатишарди,

Онам дийдорига бўлганда муштоқ.

Чўккан кўнглимизга берардик таскин,

Гўзал чеҳрасига термулиб узоқ.

 

Кун, ой, йиллар ўтди, ўшандан буён,

Онасизлик ғами қийнарди бизни.

Сен эса, отамдан сўрардинг ҳар гал:

- Онамиз қаерда, Сиз билмайсизми?..

 

Отам дерди: - Онанг – манзили олис,

Энди қайтиб келмас, изламанг уни.

Хоҳласангиз, топай янги бир она,

Сизларга қарасин, токи, ҳар куни…

 

Иккимиз қувондик, кенг ҳовлимизда

Тўй бўлди… Ўшанда кўнглимиз тўлди.

Янги онамизнинг тўй куни, бироқ,

Укагинам, бизга қаро кун бўлди.

 

Деворга осилган сувратни кўриб,

Ўгай она деди: - Айт, уйинг куйгур,

Кимнинг суврати бу, эски деворда?!..

- Онамиз бу, - дедим оҳ тортиб чуқур.

 

Девордан хотира сувратни олиб,

Йиртгандан сўнг, деди чимириб қошин:

- Билиб қўй, онанг – мен, бугундан бошлаб,

Аллақачон ўлиб кетган у хотин!..

 

Онам сувратидан айрилдик ногоҳ,

Юрак тўлди нола, фиғон ёшига.

Йиғламаган эдик онам ўлганда,

Тун бўйи йиғладик суврат бошида…

 

ҚАНОАТ БАРМОFИ

Онам ўтгач, кўксин қўмсаб, оғзимга

Бармоғимни тиқиб сўрар эдим жим.

Сут тўла ариқлар қуригандан сўнг,

Кўз ёшим ариғи оқарди лим-лим.

 

Гарчанд, бармоғимда сут бўлмаса ҳам,

Уни эмиб, ором олардим бот-бот.

Ширин туюларди бармоғим, гўё

Бордай, онам сутин таъмидаги тот.

 

Гўдаклигим ўтиб, келди болалик,

Одатим тарк этмас мени ҳеч қачон.

Болалик, ёшлигим ўтиб кетса ҳам,

Бармоғимни тишлаб юрибман ҳамон.

Ҳайрат бармоғимни тишлайман, баъзан,

Артиб соддалигим кўзидан намни.

Лекин, умр бўйи, очкўзлик билан

Оғзимга тиқмадим бешта панжамни…

 

ҲАҚҚУШ

Қурбақалар сайрамоқда,

Аҳён-аҳён Ҳаққуш ҳам…

Суҳроб Сипеҳрий.

 

Ҳаққуш, куйингга зор, беморман букун,

Қурбақа сайрайди билмасдан тиним.

Товушинг бунча паст?!

Ўртаниб ёнар,

Жонбахш овозингдан айрилган дилим.

 

Ҳаққуш, ҳақиқат йўқ, ҳовуз булғаган

Сассиқ қурбақага булоқда не бор?!..

Овозингни бўғиб, шовқин солган ул

Қурбақабоқарлар айлади безор.

 

Ҳаққуш, қурбақалар садоси ўчсин,

Баланд овоз билан чақирганингда.

Fамгин юракларни ғамдан қутқариб,

Олис кетма бир зум яқинларингдан…

 

КЎЗГУ

Кўзгудай ўзни кўз-кўз айламак

                                               одатим йўқдир…

Фоний Кашмирий.

 

Юрагимда улкан кўзгу бор,

Юзида йўқ ғубор, чанг ва кир.

Бу жаҳонда поклик менга фарз,

То нопоклик умри мангудир.

Ярақлаган кўнглим бор, бироқ,

Ичқоралар берганда озор.

Кўрсатмасман ўзимни беғам,

Сабр-тоқат менга бўлгай ёр.

 

Гарчанд, қолдим поклигим боис,

Нопоклардан таъзиримни еб.

Йўлда ётган тошни кўтардим,

Йўловчилар қоқилмасин деб.

 

Доғ ахтарар кўзи ғилайлар,

Лекин, кўзгу – шаффоф, кўнглим тўқ.

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил,

Кин, ҳасаддан унда бир доғ йўқ.

 

Қалбим улкан кўзгудир, аммо,

Мақтанишга тоқатим йўқдир.

Дўстлар акси кўринар, ўзни

Кўз-кўз қилиш одатим йўқдир.


 

Сайдали МАЪМУР.

 

Тожик тилидан Одил Икром таржималари.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Шермуҳаммад ШОҲИЁН: - ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ҚАЛЛОБЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТИШ КЎПАЙМОҚДА

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Муфассал...

Юрагимнинг гулбоғларига умр ёмғир каби қуйилар…

 

Саъдулла Ҳаким 1951 йили Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган .

Унинг "Ҳамал тонглари" , "Сен кутган баҳор", "Ёз оқшоми", "Она сўз", "Сайланма", "Кўнгил юзи", "Кўҳна нақл", "Эсимда қолган кунлар", "Атом қаърига саёҳат" каби китоблари чоп этилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2474959

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9846455
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3822
4355
27682
9794249
90765
122773
9846455

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.134
Бугун: 26-07-2026 22:54:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015