Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 1786
Печат

 

armiya 2020Конибодом шаҳрида баҳорги ҳарбий чақириқ ҳар йилгига қараганда уюшқоқлик билан ўтмоқда. Ҳозирда бу борадаги режа эллик фоизга бажарилай, деб қолди. Ҳарбий хизматга чақириқ мавсуми, айниқса, Ҳамробоев номли, Пўлатон, Ортиқов номли қишлоқ жамоатларида ва Конибодом шаҳрининг ўзида кўнгилдагидек ўтмоқда. Энг биринчи бўлиб ҳарбий хизматга отланган конибодомлик довюрак йигитларнинг деярли 90 фоизи кўнгилли равишда

мамлакат Қуролли кучлари сафига қўшилишди.

Ўзининг Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажариш учун ҳарбий хизматга жўнаб кетган кўнгиллилар орасида Конибодом шаҳар ҳарбий комиссари Ҳожи Музайянзоданинг ўғли Сарфароз ҳам бор. Сарфароз Душанбедаги Тожикистон молия ва иқтисод дорилфунунини битирган олий маълумотли мутахассис. Гарчи ўз ихтисоси бўйича ишлаш имконияти бўлса-да, у аввалига Ватан олдидаги хизматни ўташни аъло кўрди.

- Мен ҳар бир йигитнинг, у кимнинг фарзанди бўлишидан қатъий назар, ўз Ватани, халқи олдидаги йигитлик бурчини, қарзини бажариши шарт, деб ўйлайман. Оиладаги ватанпарварлик тарбияси, фарзандларимни ана шу руҳда тарбиялаш учун қилган ҳаракатларимиз зое кетмаганидан хурсандман, - деди Конибодом шаҳар ҳарбий комиссари Ҳожи Музайянзода.

Сарфароз ҳозир Тожикистон Қуролли кучлари ҳарбий қисмларидан бирида хизмат қилмоқда. Конибодомда Сарфароздан ибрат олиб, Ватани, халқи ва албатта, ўз оиласини қўриқлашдек муқаддас вазифани бажаришга отланаётган йигитлар кўпаймоқда.

 

Тўртинчи миллий мақсад ижросидаги қадамлар

Мамлакатни ривожланириш ва халқ фаровонлигини амалга оширишнинг тўртинчи миллий мақсадига эришиш йўлида вилоятда янгидан-янги қадамлар ташланмоқда. Ҳозирда вилоятдаги саноат корхоналари сони 673тага етди. Вилоятда енгил ва озиқ-овқат саноати билан бирга оғир саноат ҳам ривожланмоқда. Буни кейинги йилларда Гулистон ва Истиқлол шаҳарларида металлургия корхоналари бунёд этилгани ва маҳсулот ишлаб чиқара бошлаётганида кўриш мумкин. Шу ўринда бу корхоналар маҳсулотларига чет элларда талаб ортиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз.

Ўтган йилни қувончли натижалар билан якунлаган суғдлик саноатчилар жорий йилнинг дастлабки ойида ҳам чакана меҳнат қилишмади. Вилоят саноат корхоналари хусусий тадбиркорлар билан биргаликда 3 миллиард 321 миллион сомонийликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди. Агар бу кўрсаткични ўтган йилнинг худди шу муддати билан қиёсланадиган бўлса, нархлар индексацияси ҳисобга олинганда, деярли 120 фоиз ўсишга эришилди.

Аҳолини ўз вақтида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш саноатчиларнинг диққат марказида турибди. Бу хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш 127 фоиздан ошириб бажарилди. Жумладан, аҳоли учун зарур ун ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мутаносиб равишда 1,7 ва 1,8 баравар ортди.

Лекин соҳа мутахассисларининг айтишларича, вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг ички имкониятлари мавжуд. Буни саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг жорий уч ойлик ва ўтган йилнинг айни шу даврига таққослаш мисолида ҳам кўриш мумкин. Агар вилоятдаги 346 корхона бу муддатда маҳсулот ишлаб чиқаришда ўсишга эришган бўлса, 109 та корхона ишлаб чиқариш даражасини пасайтирган.

 

Спорт соҳасига эътибор

Вилоятда спортни ривожлантиришга тобора муҳим аҳамият берилмоқда. Янги стадион ва спорт майдончалари бунёд этилмоқда. Айни бир пайтда спортчиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб туришга ҳам аҳамият берилмоқда. Жумладан, спортчиларга ва соҳанинг меҳнат фахрийларига вилоят раисининг махсус стипендиялари берилмоқда.

Куни кеча 130 нафар спортчи ва соҳа фахрийларига вилоят раисининг стипендиялари топширилди. Шунингдек, уларга вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи Ифтихорномалари ва пул мукофотлари ҳам берилди.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода тантанали маросимда сўзга чиқар экан, суғдлик спортчиларнинг фақат республика миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб қолмаётганликлари, балки уларнинг жаҳон ва Осиё қитъаси биринчиликларида ҳам қатнашиб, Тожикистон байроғининг баланд кўтарилишига ҳисса қўшаётганликларини таъкидлади. У ёшларнинг соғлом турмуш тарзини танлаш йўлида, ватанпарварлик ҳиссиётларини оширишда муҳим ўрин тутадиган спортни ривожлантириш учун вилоятда янгидан-янги имкониятлар яратилишини айтди. Жумладан, фақат шаҳар ва ноҳиялар марказларида эмас, балки қишлоқларда ҳам Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигигача яна ўнлаб спорт майдончалари ва ўйингоҳлар қурилиши режага олингани ва бу қурилишлар давом этаётганини айтди.

 

Янги кутубхоналар кўпаймоқда

Вилоят қўшимча таълим марказида янги кутубхона ўз эшикларини очди. Кутубхона хизматидан фойдаланиш учун келадиган китобхонлар 15 мингта китобдан ўзлари учун маъқулини танлаб, ўқиш имкониятига эгалар. Шунингдек, ёш китобхонлар - болалар учун мўлжалланган 5 мингта бадиий китоб мавжуд.

Кутубхонага "Биргаликда ўқиймиз" халқаро лойиҳаси асосида 1000та янги бадиий китоб келтирилди. Кутубхонада "Энг яхши китобхон" тўгараги амал қила бошлади. Тўгарак қатнашчилари мамлакат миқёсида ўтказилаётган ёш китобхонлар танловида қатнашиш учун тайёргарликни бошлаб юборишди.

- Мазкур тўгаракка ўтган йилги "Фуруғи субҳи доноий" Республика китобхонлар танловининг мумтоз адабиёт бўйича ғолиби Сарфарозиддин Иморатдинов бошчилик қилмоқда. У йигирма нафар ёш китобхонни республика танловига тайёрламоқда, - деди қўшимча таълим маркази директори Фирдавс Ашурматов.

Тошхўжа Асирий номли вилоят марказий кутубхонаси директори Баҳром Мирсаидовнинг айтишича, қатор янги кутубхоналар хизмат кўрсатишни бошламоқда. Жумладан, ўтган йили вилоят маданият бошқармаси томонидан биргина иккита тоғли ноҳия - Тоғли Мастчоҳ ва Айнийда еттита янги кутубхона очилди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Суд ва ички ишлар органларида янги кадрлар

 

12 декабр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон суд ва ички ишлар органларида масъул вазифаларга тайинланган кадрлар билан суҳбат ўтказди.

Мамлакат Президенти фармонлари билан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, ТБМВ бир қатор ноҳиялари ва шаҳарлари, Хатлон ва Суғд вилоятлари,

Муфассал...

2019-2021 йиллар самарали бўлади

 

Миллат пешвоси ўзининг навбатдаги Паёмида таъкидлаганидек, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши халқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётида мазкур йўналишлар аҳамиятини англашга жиддий туртки берди.

Зикр этилган масалалар ҳал этилишини тезлаштириш ва қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, 2019-2021

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2223994

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8724269
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1885
2653
14717
8692188
66506
93867
8724269

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.176
Бугун: 25-10-2025 15:52:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015