Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2018 Кӯришлар: 2671
Печат

 

r ergash 2018МЕНИ ОШИҚ АЙЛАГИН, РОББИМ

Бегонаман гўё даҳрингга,

Ғариблардек маҳзундир қалбим.

Яратганинг ҳар не борингга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

Муҳтождирман бир меҳрибонга,

Бўлса дейман устоз, мураббим.

Қалбида нур бўлган инсонга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

Қуръондаги нурли сўзингга

Боқиб топдим қайда меҳробим.

Кўнглим қўмсар ёлғиз ўзингга

Мени ошиқ айлагин, Роббим.

 

МЕН САЙЁҲМАН

 

Мен сайёҳман, йўлдаман доим,

Бу кенг олам аро саргашта.

Пешонамга буюк Худойим

Битмиш, нетай, шундайин кашта.

 

Мен сайёҳман, кезиб излайман,

Кўргулигим кўриб бўлгунча.

Тангрим берган ўроғим билан

Ўргулигим ўриб бўлгунча.

 

Мен сайёҳман, дилда ангиза –

Ҳақиқатни топмоққа келган.

Ҳақиқатнинг оппоқ, покиза,

Эҳромини ўпмоққа келган.

 

Мен сайёҳман…

ОТАМДАН ҚОЛГАН ТУТ

 

Ҳовлимда бир тут бор, отамдан қолган,

Ҳар тонгим ўтади шу тутга боқиб.

Гўё отам руҳи шу тутда қолган,

Тургандек Тангримга шукрона ўқиб.

 

Ҳар йил тут пишиғи чоғида шу тут,

Шохларин бошимга эгиб бемалол.

Гоҳида дегандек бўлар: -Эсда тут –

Болдан ширин эрур луқмаи ҳалол.

 

Ёзнинг чилласида Ҳумо қушидай,

Қанот ёзиб ташлар бошимга соя.

Этиб жуссамни тоғлар тўшидай,

Изғирин еллардан этар ҳимоя.

 

Ҳар тонг қушлар келиб, шу тут шохига,

Ёқимли бир куйни этарлар хониш.

Билмам, ҳамд йўлларми Олам шоҳига,

Ё отам руҳига ўқирми олқиш.

 

Мана, кўп йилларким, отамнинг тути,

Савлат тўкиб турар ғариб бошимда.

Ташвишларга қолсам, отамдек худди

Сабру тоқат тилаб турар дошимга.

 

Ҳовлимда бир тут бор, отамдан қолган…

 

ОНАМНИ ЭСЛАБ

 

Онажон! Соғиндим, соғиндим ғоят,

Ҳовлимдан излайди, изларинг кўзим.

Пойи қадамингда кўрганим – жаннат

Васфингни этмоққа ожиздир сўзим.

Онажон! Бағрингда кўрганда ўзим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

Онажон! Соғиндим сиғмайин танга,

Соғиндим меҳрдан битган жаҳонинг.

Менга сендек она ато этганга,

Бугун ато этган қалбим ўғлонинг.

Онажон! Кўксингга босганда юзим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

Онажон! Севаман, сени эсласам,

Сенга доя бўлган шу ер-самони.

Бу фоний дунёга кела олмасам,

Сева билмас эдим боқий дунёни.

Онажон! Ёдингни эслаган кезим,

Кўргандек бўларди Тангримни кўзим.

 

ТЎРТЛИКЛАР

 

Дунёнинг тубини кўрмоқчи бўлсанг,

Қалбингдан дарча очиб қўй, дўстим.

Бир комил инсонни учратиб қолсанг,

-Худонинг дўсти, - деб қучиб қўй, дўстим.

 

***

Ҳақ ишқи ўтида ўзин ёққанлар,

Чидар бошга тушган ҳар не жабрга,

Оламга нафс кўзи ила боққанлар

Ўхшайди мисоли санги қабрга.

 

***

Дўзахийни жаннатий деб мақтамоқ,

Бажо этмоқ эрур фармони томоқ.

Нафсга асир бўлиб, виждони куйган,

Эрур шайтон ила иноқ – ҳамтовоқ.

 

***

Хўрозлар қичқирар: -Тонг отди! - дея

-Тангрим ризқимизни тарқатди, - дея,

-Туринглар, қаранглар ажаб воқеа –

Худосизлар дили тош қотди! - дея.

 

***

Кимдир битикларни ўқиган чоғда,

Гул-гул очилмаса инсоф-иймони.

Демак, гулламабди ҳақиқат боғда,

Беҳуда қуримиш килк - сиёҳдони.

 

Рустам Эргаш, Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қоракўл қўйларини оширишнинг асосий омили

 

Баҳор чорвадорлар учун масъулият фасли ҳисобланади. Республикамиз чорвадорлари қарамоқларидаги 5 миллион 781 минг бош қўй-эчкиларни қиш фаслидан талафотсиз чиқариб, қўзилатиш мавсумини яхши ўтказишди. Айни пайтда республикамиздаги мавжуд қўй-эчкиларнинг 491 минг 385 боши ёки 8,5 фоизини қоракўл қўйлари ташкил этади.

Республикада қоракўлчиликни янада ривожлантиришнинг асосий омили

Муфассал...

Шарафли касб фидойилари…

 

Турли таассуротларга бой инсонлар ҳамиша умрлари давомида завқланиб яшайдилар. Улар танлаган касбларини севадилар. Биз ҳикоя қилаётган инсонлар ҳам ўқитувчиликдек улуғ ва шарафли касбда масъулиятни ҳис этиб, чин дилдан самарали фаолият юритаётган тажрибага бой устозлардир. Суғд вилоятининг Спитамен ноҳиясидаги Куруш қишлоқ жамоатига қарашли Куркат қишлоғида жойлашган 6-ўрта умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳақида гап бормоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580727

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10210874
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
662
4079
662
10179764
107967
138877
10210874

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 03:50:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015