Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 2623
Печат

 

МЕНИ УСТОЗИМДАН АЙЛАДИНГ ЖУДО…

(мувашшаҳ)

h sirojiddinova 2018Ўлмас ака ўтди. Ёлғон, бу - ёлғон,

Лекин Сиз тириксиз, яшайсиз ҳамон.

Минг-минглаб шогирдлар қалбида борсиз,

Ажойиб эдингиз - камтарин инсон.

Сизни фарзанд доғи этди-ку, адо,

Жамилангиз қайтиб бўлмади пайдо.

Ажал, сен қулатдинг чиноримизни,

Мени устозимдан айладинг жудо.

Омонат дунёдан устозим кетди,

Лочиндек забардаст парвозим кетди,

Бундай қалби нозик, қалами бурро,

Асл ғазалнавис мумтозим кетди…

 

МЕН СИЗНИ СОҒИНДИМ, СИЗНИ ОНАЖОН!

Бу маҳзун дилгинам бўлмагайдур шод,

Қалбимдан отилиб чиқади фарёд,

Энди зор йиғлабон этаман ижод,

Мен сизни соғиндим, сизни онажон!

Наврўзда наврўзлаб кетганингиз - рост,

Дардларингиз ичга ютганингиз - рост,

Йўлимга кўзингиз тутганингиз - рост,

Мен сизни соғиндим, сизни онажон!

Бу жону жаҳоним ҳайронда қолди,

Онадан айрилиб, сарсонда қолди,

Шоира қизингиз гирёнда қолди,

Мен сизни соғиндим, сизни онажон!

Фарзандларим дея, чекдингиз заҳмат,

Худойим жойингиз айласин жаннат,

Ҳалимага берсин сабру қаноат,

Мен сизни соғиндим, сизни онажон!

 

Ҳалима СИРОЖИДДИНОВА,

Ваҳдат шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Муқаддас диёрнинг ажиб мўъжизаси

 

Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.

Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.

Муфассал...

Воседа бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Хатлон вилоятининг Восе ноҳиясига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Унинг иштирокида бир қатор иншоотлар, жумладан, асфалт ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Ер идораси биноси фойдаланишга топширилди.

Асфалт ишлаб чиқариш корхонаси Япония Ҳукумати ҳамкорлигида бунёд этилган бўлиб, тўлиқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ушбу корхона

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2588412

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10252497
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
13006
11853
42285
10179764
149590
138877
10252497

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 21:11:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015