Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 2447
Печат

 

x axmedova 2017Ҳам наср ва ҳам назмда бемалол қалам тебратиб келаётган иқтидорли ижодкор Ҳуснинисо Аҳмедовани муштарийларга таништиришга ҳеч бир ҳожат йўқ. Зеро, унинг ўзига хос услубда битган қиссаю ҳикоялари ҳамда кўнгилнинг туб-тубидан садо бера оладиган, гоҳо ўйга толган, гоҳида жўшқин мисралари, дилбар шеърияти билан аллақачон халқ кўнгил мулкига айланиб улгурган.

Шоиранинг шеърларини мутолаа қиларкансиз, бунга амин бўласиз, деган умиддамиз.

"Азизим" туркуми

Нақшинкор дарбоза қанотингни ёз,

Зилдек темир ҳалқа бонг урар уч бор.

Уйғонгин, Ойкумуш, ташқари аёз,

Бекни уйга қўймас отанг Қутидор.

 

Отабекни ҳайдар кекли остона,

Бек, хўрликка чидаш сизнинг галингиз.

Майхона машшоқдан сўрар мастона,

"Ҳайдалиш" куйини чалингиз.

 

Бастакор, нечун йўқ бундай куй ҳали,

Заҳарланган ишқий достон бор бунда.

Бу куйнинг яратмоқ етгандир гали,

"Ҳайдалиш" куйи йўқ дунёи дунда.

***

Азизим, кўп экан дунё ташвиши,

Қовжиратиб қўйди дилимни кузак.

Азизим, кўпмикан дунё олқиши,

Ҳар баҳор қайтадан гуллайди юрак.

 

Ҳаёт

Очиқ деразанинг дарпардасига,

Тегишиб ўтади безори шамол.

 Саф тортган тераклар саркардасига,

 Қуёш салом берар, ёноқлари ол.

 

Томнинг тепасида турган қизғалдоқ,

Сепларини ёяр куннинг кўзига.

Қўғирчоқнинг сочин силар қизалоқ,

Лабларини босиб, хушрўй юзига.

 

Чайқалиб, хўрсиниб қўяди ҳовуз,

Боқиб толнинг заррин кокилларига.

Тол сезиб, пинҳона сузиб қўяр кўз,

Ошиғи чиққандек ишқ йўлларига.

 

Бугун қурбақага айланмоқ керак,

Итбалиқ кўккўрпа остидан чиқар.

Чапак чалиб турар атроф-теварак,

Кўк терак курашиб соясин йиқар.

 

 Ҳовуз толга боқиб, оғир хўрсинар,

Қўғирчоқ юммас кўз, ухлар қизалоқ.

Негадир қушларнинг хониши тинар,

Ёйган сепин зумда йиғар қизғалдоқ.

***

Бехос хира тортиб қолар кўзларим,

Моҳтоб изғирини жонимдан ўтар.

Забонимда музлар сўнгги сўзларим,

Совуқ бошдан оёқ қонимдан ўтар.

 

Қароқларим ёпинг бармоқ учинда,

Мабодо кўзларим очиқ кетмасин.

Дард билан олишиб чарчадим жуда,

Сиз қолинг, болалар қўрқиб-нетмасин.

 

Ўксиниб йиғлайсиз, шивирлаб секин,

Қўй энди, ўлимдан сўз очмагин, бас.

Азизим, яшагим келар-у лекин..,

Йиғламанг, эркакка кўз ёш ярашмас.

 

Хонамни ёрита бошлар тўлин ой,

Юлдузим мўралар кўзи жовдираб.

Қонимга иссиқлик югурар шу он,

Бу гал ҳам чекинар ўлим довдираб.

 

Яна хира тортса, тун ёки кундуз,

Йиғламанг, розиман, сиздан кўнглим тўқ.

Ғира-шира ичра боқса ой, юлдуз,

Бирга яшамоқ бор, бирга ўлмоқ йўқ.

***

Қиш. Чиллада ёмғир ёғмоқда сим-сим,

Тахлаб, тугиб қўйдим, сарпо - сабримни.

Буни яхшиликка йўйдим, азизим,

Ёмғир юмшатгандир тубжой - қабримни.

 

Мен тайёр, кўз юмсам бўлаверади,

Гўрковлар кенгашиб, ишга шайланар.

Биров сабри жамил тилайверади,

Тунда ёмғир тиниб қорга айланар.

 

Тонг. Қабрим бошига чиқар аёллар,

Қорни ғарч-ғурч босиб, йиғлашиб уввос.

Менинг руҳим ичра ўзга хаёллар,

Қабримда оқ гуллар очилмиш қийғос.

 

Қор чойшаби узра ястанган гуллар.

***

Кетаётиб қўйдингиз қараб,

"Хайр" ўрнига синиқ табассум.

Ўтирдим мен сочларим тараб,

Кўзгу боқар ийманиб, маъсум.

 

Ёноқларим ранг талашганда,

Синиқ ранглар эдилар қайда?

Ҳаёт шамол каби шошганда,

Тушириб қўйдимми ё йўлу чўлда?

 

Юзим синиқликлар ичра яшнамас,

Ранг синиққан нигоҳим синиқ.

Энди ёноқларим ранглар талашмас,

Вужудда не бўлса, барчаси синиқ.

                 

Дарвишона

Қирқинчи жоним ҳам кетди узилиб,

Фарзандларим фарёд солар бошимда.

Мен эса, ётибман, бежон чўзилиб,

Бир тола нур ўйнар кўзу қошимда.

            Миллионлаб капалак қанотларидан,

Кампирлар мен учун кўйлак бичарлар.

Ўрнак олдим улар саботларидан,

Ҳар битта қанотнинг тарҳин ечарлар.

Тобутим бошида йиғлар дўсту ёр,

Давра қуриб, садр тушар аёллар.

Тангрим, чин дунёда бўлгин мададкор,

Дуога қўл очар бор мусулмонлар.

          Алвон албисамнинг нафислигидан,

Қимтиниб турибман, Ё Ҳу, Ё Аллоҳ.

Калтабин ҳисларим ноқислигидан,

Тилимдан тушмади астағфируллоҳ.

Ё Ҳу, Ё Аллоҳ!

 Аршу аълога ҳеч етганми оҳим,

Ё қилча гуноҳ ҳам кечирилмайди.

Азиз этармисан мени Аллоҳим,

Биламанки, савоб ўчирилмайди.

Ё Ҳу, Ё Аллоҳ!

             Даврадан жой беринг, қолмади сабр,

Мен қанотсизларим учун йиғлайин.

Уларнинг ҳаққига тушайин садр,

Қанотларин ўпиб, бағрим тиғлайин.

Ҳақ дўст, Ё Аллоҳ.

  Фаришталар тушиб, олиб кетар вақт,

 Капалаклар йиғлар беҳол, жонсарак.

 Бир кунлик умри ҳам тугар бешафқат,

 Ўзин ҳар ён урар миллион капалак.                        

 Ҳақ дўст, Ё Аллоҳ.

 

Ҳуснинисо Аҳмедова,

Деваштич ноҳияси. 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Масъулият – вазифа ижросига виждонан ёндашиш

 

Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.

Муфассал...

Муҳтожликми ёки қаллоблик?!.

 

Дам олиш куни бўлганлиги учун уйдагиларнинг бариси ташқарига чиқиб кетишганди. Компютерда айрим битикларни кўздан кечириш билан машғул эдим. Уйимиз эшиги таҳдидли тақиллади. Аслида свет ёки сув пули квитанциясини олиб келган ҳисобчилар эшикни шундай тақиллатишади. «Қай бири экан?» - шундай хаёл билан эшикни очдим.

Эшик оғзида ғўлабирдай бўзбола эркак турарди. Бўйи бўйимдан анча

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2590160

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10265411
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
923
10832
55199
10179764
923
157981
10265411

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 01-11-2026 04:35:36

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015