Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 13 Декабр 2018 Кӯришлар: 1899
Печат

 

paxtaВатанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.

Тожикистон Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг тинимсиз ҳаракатлари туфайли, Тожикистон Республикаси босқичма-босқич осойишталик ва ривожланиш сари юз тутди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон мустақил Тожикистон давлатига асос солди.

Уни дунёнинг иллатлари ўраб олган ва кун сайин чуқурлашаёзган офатлар чангалидан қутқариб қолди. Чорак аср олдин Тожикистон пойтахтида рўй берган қонли воқеалар оқибатида сиёсий вазиятнинг бутунлай издан чиқиб кетганлиги кечагидек эсимда.

Тожикистон Республикаси бу йил ўз мустақиллигининг йигирма еттинчи йилини катта ютуқлар билан кутиб олди. Биргина пойтахтнинг ўзидаги буюк ўзгаришлар ҳақида фахр билан соатлаб гапириш мумкин.

Ноябр ойида Миллат пешоси томонидан "Роғун" ГЭСининг ишга туширилиши халқнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

Тинчлик ва осойишталик - ҳукмрон. Юрт осмонининг мусаффолигига нима етсин?!. Дунёда рўй бераётган воқеаларга қараб, Ватан тинчлигига шукроналар айтасан…

Мамлакатимизда ҳар йил якунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат парламентига ўз Паёмини йўллайди. Айтиш мумкинки, Паёмда республиканинг ташқи ва ички сиёсати, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар изчил таҳлили, ютуқ ва камчиликлар ҳамда уларнинг ривожига оид кўрсатмалар белгилаб берилади. Бу кўрсатмаларга амал қилишга вазирлигу ташкилотлар, маҳаллий ижроия органлари тўғридан-тўғри масъулдирлар. Йил мобайнида Паёмда белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахтачилик соҳасидаги аҳвол билан қизиқдик.    

Пахтачилик - қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бири. Собиқ Иттифоқ даврида Марказий Осиё мамлакатлари пахта етиштиришда дунёда етакчи ўринларни ишғол қилган эди. Пахтакорлик орқасидан кўплаб боболаримиз Меҳнат Қаҳрамони эканлиги, тарихнинг ёрқин саҳифаларида зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйилганлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Пахта соҳаси тўғрисида гап кетганда, Суғд вилоятидан донгдор раислар Саидхожа Ўрунхожаев ва Абдуғафур Самадов, Хатлон вилоятидан Мирали Маҳмадалиев, Ҳисор водийсидан Асқарали Мирзоев, Кенжа Назиров, Хуррам Суюнов, Боймирзо Гулмирзоев каби кўплаб Меҳнат Қаҳрамонлари етишиб чиққан.

Юқорида номлари зикр этилган табаррук шахслардан қўриқ ерларни ўзлаштириш ва пахтадан юқори ҳосил кўтариш сирларини, ҳатто, қўшни мамлакатлардан келиб, ўрганиб кетишганлигини яхши биламиз. Бироқ айни пайтда, қишлоқ хўжалигининг мазкур соҳасини ривожлантириш нега оқсамоқда, деган саволга жўяли жавоб олиш қийинлашиб кетди.

Жорий 2018 йилда республика бўйлаб, 185 минг 724 гектар майдонда пахта уруғи қадалган бўлиб, ўтган йилга қараганда 13 минг 128 гектарга зиёддир. Жумладан, Хатлон вилоятида 122 минг 590 гектар, Суғд вилоятида 56 минг 847 гектар ва республика бўйсунишидаги ноҳияларда эса, 6287 гектар ерга барака уруғи қадалганди. Бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда, Хатлонда 3293, Суғдда 7116, республика бўйсунишидаги ноҳияларда 2719 гектарга зиёддир.

"Шаф-шаф" демасдан шафтолисини айтиб, фактларга назар солсак, республикада бу йилги пахта режаси қониқарли эмаслигига гувоҳ бўласиз. Газетамизнинг ўтган сони биринчи саҳифасида "Ховар ТМАА"дан олинган маълумотларга қараганда, жорий йил декабр ойи бошигача мамлакатимизда 323 минг тонна пахта жамғарилган. Бу эса, йиллик режанинг 90,2 фоизини ташкил қилади.

Аммо мамлакат Президенти муҳтарам   Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаган Паёмида юксак ишончга йўғрилган   қуйидаги сатрларни учратишингиз мумкин. Унда, жумладан, шундай дейилади: - 2017 йили мамлакатда 3 мингта иш жойи таъсис этиш билан 150та саноат корхонаси бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди.

Бу даврда пахта толаси ишлаб чиқариш 2,8, гилам ва унинг маҳсулоти 1,6 баравар ва газлама тўқиш 42 фоизга ошган бўлиб, бу мамлакат Ҳукуматининг маҳаллий маҳсулотларни якуний босқичгача қайта ишлаш йўналишидаги тадбирлари натижаси ҳисобланади.

Шу билан боғлиқ ҳолда, мамлакат тўқимачилик цехларини маҳаллий хом ашё билан таъминлаш ва пахта хом ашёсини якуний маҳсулот даражасигача қайта ишлаш учун қўшимча тадбирлар қабул қилиб, мамлакатда пахта ишлаб чиқариш ҳажми мунтазам ошириб борилиши зарур.

Аммо-лекин республикамизнинг турли минтақаларида экилган пахтадан кўзда тутилган ҳосил олинмаганлиги жиддий фикр юритишга ундайди. Демак, пахтачилик хўжаликлари раҳбарлари Давлат бошлиғи ишончига муносиб иш юритишмаган. Оқибат, ишонч оқланмади.

Кекса пахтакорларнинг айтишларича, сўнгги йилларда миллий ифтихоримиз бўлган пахтага муносабат анча сусайиб кетганлиги мушоҳада этилади. Жорий йил ёз фаслининг иссиқ келиши пахтачилик соҳаси ишларига жиддий зарар етказди. Пахтакор ноҳияларда пахта нави уруғининг таваккал танлаш оқибатида, деҳқонлар сезиларли зарар кўришгани сир эмас. Паёмдан паёмгача бўлган вақт мобайнида ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, бундай камчиликлардан мутасадди раҳбарлар "дўппини ёнга қўйиб" тегишли хулоса чиқаришлари керак.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

АДАБИЙ-МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР - тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг муҳим омили

 

Тожиклар ўзининг тарихи, маданияти ва адабиёти билан маълуму машҳур бўлиб, қадимги халқлар сирасига киради. Улар оғзаки ва ёзма асарлари, тарихий ёдгорликлари ҳамда нодир катибалари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўл орқали шуҳрат топишган. Бой маданий илдизлар ориёийлар тамаддунидан бошланиб, минг йиллар давомида шаклланиб, унинг бир қисми ўзига хос кўринишда бизнинг замонимизгача етиб келган.

Муфассал...

Одамийлик ўлмасин…

 

Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2311054

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9119307
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1686
3463
21421
9065885
1686
121442
9119307

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 01-02-2026 15:44:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015