Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 29 Январ 2015 Кӯришлар: 2216
Печат

 

 

sadbargxon nazirova- Биз ўқитувчилар ҳар йилги Паёмни интизорлик билан кутамиз. Зеро, унда Давлатимиз бошлиғи барча халқ ўйлаб юрган, орзу истагидаги сўзларни айтадилар, фуқароларни меҳнат жабҳасида янада завқу шавққа тўлиб меҳнат қилишга чорлайдилар.

Меҳнаткашлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, улар иш ҳақларини юксалтира бориш тадбирларини амалга ошириш Республика Ҳукуматининг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Кейинги беш йил ичида бюджет соҳасидагилар, жумладан, маориф ва илм, соғлиқни сақлаш, маданият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳалари ходимлари маошлари 2,5-3 бараварга ошганлигини кузатиш мумкин.

Бундан ташқари фуқаролар нафақалари ўрта ҳисобда 20 фоизга, студентлар стипендиялари 30 фоизга оширилишини Хукуматнинг  аҳолига алоҳида ғамхўрлиги, дея қабул қилдик.

Касбимиз ўқитувчилик бўлгани учунми, бизни кўпроқ Паёмнинг таълим-тарбияга оид жиҳатлари ўзига жалб этади. Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар муносиб билим олишлари учун шароит яратиш ва уларни ҳар хил экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолиш олдини олиш чораларини кучайтириш борасидаги сўзлари айни муддао, деб биламан. Зотан, бу биринчи ўринда биз ўқитувчилар ва ота-оналар, қолаверса, бутун жамиятимиз зиммасидаги асосий вазифа бўлиб қолмоғи лозим. 

Давлатимиз сарвари томонидан Бола ҳуқуқи ҳимоясига доир ваколатдор институт таъсис этиш ташаббуси ҳам шахсан Президент Жаноби олийлари ҳамда Тожикистон Ҳукуматининг болалар келажаги борасида қайғуришларидан дарак беради.

Муҳтарам Президентимизнинг навбатдаги Паёми ҳам биз кутгандек самара берди. Бу қайта ҳам у кишининг бюджет соҳасидагиларга алоҳида эътибори бошқалар қатори биз маориф соҳаси ходимларини янада руҳлантириб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, замонавий билимлар беришга ва бу борада ҳормай-толмай меҳнат қилишга ундашлиги аниқ.

 

Садбаргхон НАЗИРОВА,

Рўдакий ноҳиясидаги

11-умумтаълим муассасасининг математика фани ўқитувчиси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Наврўз гули

 

Абдулҳамид  Самадов 1947 йилнинг 5 августида Хатлон вилоятининг Ховалинг ноҳиясига қарашли Шикоргоҳ қишлоғида дунёга келган. Ўрта мактабни битириб, Душанбе педагогика олийгоҳида таълим олган. Бўлажак ёзувчининг қисса ва ҳикоялари ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб "Садои Шарқ", "Памир" каби нуфузли ойномалар ва "Адабиёт ва санъат", "Жумҳурият" сингари рўзномаларда  чоп этила бошланган.

Муфассал...

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583780

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10225421
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4311
5356
15209
10179764
122514
138877
10225421

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 17:01:37

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015