Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Июл 2018 Кӯришлар: 150
Печат

 

milliy birlik 2018Тожикистон мустақилликка эришгандан сўнг, юзага келган таҳликали вазият азиз Ватанимиз, тожик халқи ва миллий давлатни дунё харитасида эмин сақлашлик имконияти - миллий ғояга тарихий заруратни юзага келтирди. Демократия байроғи остида тўпланган айрим сохта "демократ"лар ўзларининг схоластик ғояларини сир тутган ҳолда, мамлакатда мавжуд осойишталикка рахна солиб, ўз манфаатлари йўлида бошбошдоқлик билан чет элдаги хожалари

кўмагида тинч ҳаётни издан чиқаришга, ўз измига бўйсундиришга уриндилар. Тарих ҳуқуқий, дунёвий, демократик давлат ва жамият қуриш баробарида, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаёт барқарорлиги ва мукаммаллигини таъминлаш тақозоси билан миллий ғоя - миллий бирлик ва унинг меъмори - Миллат пешвосини тарих саҳнасига олиб чиқди. Миллий бирлик ғоясига Олий Кенгашнинг тарихий тақдирсоз ХVI сессиясида тамал тоши қўйилди: "Мен сизларга тинчлик олиб келаман". Бу жонофарин сўзлар бекорга янграмади ва унинг моҳиятини англамоқ учун Тожикистон тарихидаги хавф-хатар остида кечган мудҳиш кунларни хотирлаш кифоядир.

1991 йил 9 сентябр куни Тожикистон сиёсий ва давлат мустақиллигини қўлга киритиб, мустақил давлат сифатида жаҳон харитасидан ўрин олди.  

Миллий бирлик ғояси мустақил тожик давлатчилигининг илк йилларида муҳим аҳамият касб этди. Бу пайтда ёш бўлишига қарамасдан, Миллат пешвоси оқилона йўл тутди. Миллий бирликни таъминлашга, халқни аёвсиз, минглаб бегуноҳ қонлар тўкилаётган фуқаролар уруши гирдобидан чиқармоққа миллий ярашув тарихий зарурат эканлигини мухолиф кучларга тушунтирди. Бошқача айтганда, айни, бир мамлакатда   мавжуд уруш оловини ўчирмоққа қурол- яроқ билан эмас, қадимий бебаҳо маданий бойлик - эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал билан эришмоққа Ваҳдат сиёсий амалий аҳамиятга эга эканлигини Миллат пешвоси қайта кашф этди ва амалда жаҳон аҳли наздида исботлаб берди.

Юртимизда миллий бирликка - Ватан тинчлиги, халқ бирлиги ҳамда саодатига эришув осон кечмади. Тарихий манбаларда аниқ қайд этилганидек, унинг узвий қисми бўлган миллий ярашув босқичида муқобил кучлар билан турли бетараф, холис жойларда ўтказилган узоқ мунозара ва музокаралар ўз самарасини берди. Ҳукумат ва мухолиф кучлар ўртасида тарихий миллий яраш битими имзоланди. Мабодо бундай муваффақиятга эришув имконияти бўлмаганда, қўшни давлат - Афғонистондаги каби беқарорлик узоқ давом этиб, ҳатто, бутун минтақа тинчлигига хавф туғдириш эҳтимолидан йироқ эмас эди. Шу боис, тожик давлатчилиги тарихида мамлакатда устувор миллий ғоя - миллий бирлик халқ маънавиятидан мустаҳкам ўрин олди. У турмуш фаровонлиги ва инқирозга юз тутган иқтисодиёт ва вайрон этилган масканларни обод этишлик, биродарлар ўртасида дарз кетган меҳру оқибатни тиклаш омили эканлиги аён бўлди.

Минг афсуски, мухолифликка барҳам берилиб, озод фаолият юритиш имконияти берилган Тожикистон Ислом тикланиш партияси ўз нопок мақсадларидан қайтмаганлигини 2015 йил сентябр ойида яна бир бор намойиш этди: қонуний ҳукуматни эгаллашга қонли йўл билан уриниб кўрди. Аммо бундай хомхаёлларга кеч бўлганди. Мамлакат ўз тинчлиги ва яхлитлигини таъминлашга қодир эканлигини кўрсатди, аламзада кучларга қонун далиллар асосида одилона баҳо берди.

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, Тожикистон тарихида ҳар томонлама шаклланган миллий бирлик ғояси умумбашарий бирлик даражаси мавқеига кўтарилди. Миллат пешвоси жаҳон глобаллашув жараёнида вужудга келган глобал муаммоларни ҳал қилиш ташаббускорларидан бири сифатида жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган тоза ичимлик суви масаласига эътиборни қаратди. Давлат сарвари ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси «2003 йил - Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йиллар - «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ва «2013 йил - Сув соҳасида халқаро ҳамкорлик йили», 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллигини эълон қилди. Бу ҳол ҳамиша инсоннинг табиат билан бирлиги, уйғунлигининг ифодаси. Табиатга оқилона муносабатда бўлишлик, уни авайлаб-асрамоқлик давр ва замон талабидир. Бу масалада Давлат раҳбари жаҳон давлатлари ўртасида пешқадам ва етакчи ўринни ишғол этиб келмоқда. Шунингдек, Миллат пешвоси   муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» форумида сўзга чиқиб, сув захиралари тақчиллигининг асосий омил ва сабабларига равшанлик киритди: биринчидан, иқлимнинг ўзгариши сув захиралари сифати ва миқдорига салбий таъсир этаётганлиги, бу борада устувор тараққиётга эришув йўлидаги ҳаракатларни заифлаштираётганлигини айтди. ХХ асрнинг охирида Тожикистонда мингдан ортиқ музликларнинг тахминан 30 фоизи қўлдан бой берилди ва бу ҳолат юқори суратлар билан давом этмоқда. Иккинчидан, аҳоли сонининг ўсиши ва сув захираларига талаботнинг ошиб бораётганлиги навбатдаги мушкул вазифаларни юзага келтиради. Учинчидан, гендер жабҳани эътиборга олиб, сув захираларини сақлаш ва бошқаришда аёлларни жалб этиш ва ролини оширишга эътибор беришликни фаоллаштириш зарур ҳисобланади. Тўртинчидан, режа ва ҳаракатларни амалга оширишда инсон ва молиявий имкониятлар, инвестиция ва илғор технологиядан фойдаланишлик муҳимдир. Бешинчидан, сув ҳамкорлигида чегаралараро қисмати тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт учун марказий рол ўйнаши лозимлигини таклиф этди.

Миллат пешвоси юқори даражада ўтказилган бошқа халқаро анжуманларда жаҳон ҳамжамиятини тоза ичимлик суви муаммосини ҳал этишга, умумбашарий бирлик сиёсати атрофида бирлашмоққа ундаб келмоқда. Бу эса, Тожикистон ва унинг сарварини жаҳон миқёсидаги мартабаси ва мақомини баланд даражаларда намоён этмоқда. Мустақиллик негизида миллий ярашув ва унинг маҳсули-миллий бирлик ҳамда жаҳон глобаллашувида умумбашарий бирлик жаҳон сиёсати амалиётига асл ҳисса бўлиб қўшилганлиги, шубҳасиз.

Б.Шеронов,

Тожикистон Давлат ҳуқуқ, сиёсат, тижорат университети, сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар (дипломатия) факултети, ижтимоий фанлар кафедраси доценти.

Украинанинг келажаги кандай?

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Ислом институти иншоотлари қурилишида

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.

Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар

Муфассал...

ДЎСТУ ЁРИНГДАН АЙРИЛМА, ДАВРУ ДАВРОНИМ, ДЕЯ…

 

Орифжон Ғафуров Суғд вилояти, Спитамен ноҳиясининг Андарсой қишлоғида таваллуд топган. Дастлаб Хўжанд, сўнгра Тошкент Давлат дорилфунунларини тамомлаган. Иш фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган Орифжон кейинчалик "Ленинобод Ҳақиқати" газетасида мухбир, бўлим мудири, вилоят радиосида муҳаррирлик вазифаларида ишлаган. Шоирнинг "Умр сўқмоқларидаги ўйлар" тўплами ҳамда "Ҳаёт уммонидан томчилар"

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
560
Мақолаларни кӯрганлар сони
254314

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1604644
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2079
996
8991
1587452
37957
67032
1604644

Сизнинг IPнгиз: 54.225.59.14
Бугун: 20-09-2018 06:30:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015