Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 30 Ноябр 2017 Кӯришлар: 2463
Печат

majlis 2017 30

28 ноябр куни Тожикистон Республикаси Ҳукумати биносида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида  Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис ишида дастлаб мамлакат Маориф ва илм вазирининг "2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва

жиҳозланган таълим лабораториялари билан таъминлаш давлат дастури" ҳамда Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасининг "Олий касбий таълим ва олий таълим муассасасидан кейинги касбий таълим тўғрисида"ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

"2018-2022 йиллар учун республика ўрта умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва жиҳозланган таълим лабораториялари билан таъминлаш давлат дастури" Тожикистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 январидаги "Тожикистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишлари тўғрисида"ги  Паёми асосида ишлаб чиқилиб, дастур қабул қилинишининг асосий мақсадларидан бири таълим муассасаларида аниқ ва табиатшунослик фанлари ўқитилиши сифатини оширишдан иборат эканлиги таъкидланди. 

Давлат бошлиғи дастур самарали татбиқ этилиши учун Маориф ва илм вазирлиги, давлат ҳокимияти марказий органларига мазкур дастурни маориф соҳасига ҳар йили назарда тутилган маблағлар ҳамда белгиланган тартибга биноан, бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш борасида топшириқ берди.

Сўнгра, Ҳукумат аъзолари мажлис кун тартибидаги бошқа масалалар, жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида", "Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети тўғрисида", "2018 йил учун статистик ишлар дастури тўғрисида" ҳамда "2018-2022 йилларда Тожикистон Республикаси маданият, санъат ва нашриёт соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш давлат дастури тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди.

"2018-2022 йилларда Тожикистон Республикаси маданият, санъат ва нашриёт соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш давлат дастури" ижроси борасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон соҳа масъулларига мамлакат ичкариси ва ташқарисида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шу йўл билан республика маданият муассасалари, жумладан, театрлар, кутубхоналар, музейлар ва  шаҳру ноҳиялар маданият бўлимларини кадрлар билан таъминлаш борасида аниқ кўрсатма-ю топшириқлар берди.

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Дарвоз ноҳияси маркази - Қалъаихумб қишлоғи, Суғд вилоятининг Мастчоҳ ноҳияси Бўстон шаҳарчаси ҳамда Хатлон вилоятининг Носир Хусрав ноҳияси маркази - Баҳор қишлоғи бош режалари тўғрисида мазкур ноҳиялар раисларининг ҳисоботлари тингланди.

Ушбу ноҳиялар бош режалари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт стратегияси ва мазкур минтақалар ҳудудларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Давлат бошлиғи бош режаларни амалга татбиқ этиш йўлида давлат ҳокимияти ноҳиялар ижроия органлари ва бошқа тегишли вазирлигу идоралар раҳбарларига бу истиқболли дастурларни амалга ошириш учун барча имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида топшириқ берди. Дастурлар татбиқи вақтида ердан оқилона фойдаланиш, сифатли йўллар бунёди, сув ва суғориш каналлари билан таъминлаш, турли соҳа иншоотлари, жумладан, маъмурий бинолар, мактаблар ва турар жой манзиллари бунёди масаласига жиддий эътибор қаратилиши борасида кўрсатма берилди. Бу тадбирларни қабул қилишдан асосий мақсад мамлакат халқи ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашдан иборат эканлиги таъкидланди.

Мажлис иши охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Ҳукумати, мамлакат шаҳру ноҳиялари, давлат вазирлигу комитетлари раҳбарларига Ҳукумат мажлисида кўрилган дастурлар ижроси борасида аниқ топшириқлар берди.

Шунингдек, 2017 йил охирида мамлакат халқ хўжалиги барча секторлари фаолиятини зарур даражада ва катта меҳнат ютуқлари билан якунлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиш, мамлакат бозорларини биринчи эҳтиёждаги маҳсулотлар билан таъминлаш, кузги экин-тикин ишлари режасини ижро этиш, пойтахтни ободонлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга татбиқ этиш, чунончи, 2017-2018 йиллар қишки мавсумига доир чора-тадбирлар режаси талаблари ижроси ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш борасида кўрсатма-ю топшириқлар берилди.

Фақат сўнгги кунларда мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳрида турар жой манзилларини иссиқлик тизимига улаш орқали 4 миллион киловатт-соатдан зиёд электр энергияси тежалгани ва бу мамлакат аҳолиси йилнинг барча фаслида 24 соат электр энергияси билан таъминланиши омилларидан бири эканлигини алоҳида зикр этиш жоиздир.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси ишида мамлакат Президенти паст сифатли ва халқ саломатлигига зарар етказувчи озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилишидан ташвиш изҳор қилди.

Шу тариқа эгаллаб турган вазифаларига эътиборсизлик қилганликлари ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, товуқ гўшти киритилишига нисбатан назоратсиз бўлганликлари учун Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо нозирлиги агентлиги директори Қурбониён Ибодулло Карим, Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария давлат назорати хизмати бошлиғи Вазиров Шерали Сафаралиевич ҳамда Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш  вазирлигининг Санитария-эпидемиология давлат назорати хизмати бошлиғи Каримзода Холмуҳаммад Карим вазифаларидан озод этилдилар.

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Икки тилда сўзлашувчи бир халқ

 

Мен Тожикистонда туғилганман, миллатим - тожик. Ўн етти ёшимдан буён Ўзбекистонда яшайман. Мактабни (ўзбек тилида) битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Тошкент Давлат университети(ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида таҳсил олдим. Бугун босиб ўтилган умрим йўлига назар ташларканман, 17 ёшимда "Бу қиз иқтидорли", - дея баҳо берган таниқли ёзувчи Омон Мухтор, 18 ёшимда (1981 йили Тожикистонда ўтган Ўзбекистон

Муфассал...

Тонгга ишониб яшамоқ бахти

 

Ҳаловатсиз тунлар

Тун яримдан оғганда ҳам кўзига уйқу келмади. У ёнига ағдарилди, бу ёнига ағдарилди, ёстиқни пастлатди, баландлатди. Қани энди, кўзлари юмилса-ю ухлаб қолса! Йўқ, кўзини юмди дегунча, бошига  устма-уст томчилар келиб урилар, лўқиллаётган боши ёрилгудай эди. Нима қилсин?! Бошини кўрпага ўраса ҳам, совуқ томчилар миясини тешгудай муттасил келиб уриларди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587399

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10241643
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2152
11853
31431
10179764
138736
138877
10241643

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 02:48:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015