Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 232
Печат

 

odamiylik 2018 1Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…

Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.

Модомики, одам боласи очуннинг ҳусну таровати, тождори бўлишга даъвогар экан, биринчи галда, у ўзида инсоний фазилатларнинг энг гўзалларини таркиб топтириши, шакллантириши лозим.

Бани одам эзгулик ва улуғликни орзу қилсагина, тиш-тирноғи, жон-жаҳди билан унга интилсагина, комиллик «манзили»га етиши, одамийликнинг асил мақомига эришиши мумкин.

- Энг оғир касбу кор инсон бўлишдир, - дейишади машойихлар.

Китобий ҳақиқатларда шундай: олим бўлиш осону одам бўлиш қийин.

Аслида, том маънодаги ҳаётда чин инсон бўлиш риёзатининг кўлами шунчалар кенг, залвори шу даражада оғирки, сизу бизнинг буни тасаввур қилишимиз жуда қийин, ақлимиз ожизлик қилади.

Чунки ўз танамизда ана шу уқубатни чекиш, юкни кўтариш, аниқроғи, татиб кўриш учун сабру бардошимиз етмайди. Тақдирнинг ўйинларига чидаш бобида, ниҳоятда, бечорамиз.

Бенавомиз… Бедавомиз…

Ҳаётнинг энг оддий синовларига дош беролмаймиз-да, бу дунёнинг бири кам, деб ўзимизни овутиб, лоқайдлик кўчасида «гангиб» юраверамиз…

Одамийлик эса, ҳар дақиқа, ҳар лаҳзада ўзлаштириш зарур бўлган мушкул жараён.

Ҳеч ким онадан мукаммал инсон бўлиб, дунёга келмайди. У маънавий тарбия самараси ўлароқ, яралади.

Шунинг учун, одамнинг тирикликдаги асосий мақсади – ҳақиқий инсон бўлиб етишишга йўналтирилиши шарт. 

Тўғри, атроф-жавонибда ўзида энг ноёб фазилатлар – гўзал инсоний  ахлоқу одобни тарбиялаб, камолга етганлар сони оз эмас. Истаганча топилади.

Етиму есирнинг бошини силаган, элнинг фаровонлиги, Ватаннинг ободлиги йўлида олийжанобликларга қўл уриб, кўпчилик манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган, меҳри дарё, улуғ инсонларнинг сони бор, саноғи йўқ.

Олам бундай саховатли, дилкашу дилбар инсонлар билан чинакамига гўзалдир… 

Бироқ биз бир нарсани унутмаслигимиз керак: инсон хулқи комилликка талпинишдан кўра, вайрон бўлишга кўпроқ мойилдир.

Аламлиси шундаки, шу туфайли ҳам, бани одам табиатида фазилатлар ўрнини иллату қусурлар забт этмоқда.

Муқаддас инсоний фазилатлар ва тушунчалардан тобора бегоналашиш бизни идрокимиз илғамас тарзда, аянчли кўринишда инсонийликдан  йироқлаштириб бормоқда. Бу мудҳиш жараён курраи заминнинг беҳад катта тезликда айланиш воқелигини сезмаганимиз каби, бир маромда давом этаверади.

Ҳаётий бир мисол келтирай:

-Марказий бозорнинг нон сотиладиган қисмида одамлар ҳаракатини кузатиб туриб, бир нохуш воқеанинг гувоҳи бўлдим: растадан тушиб кетган нон думалаб бориб, ўткинчилар оёғи остида тўхтади. Қирқ-қирқ беш ёшлардаги она етаклаб келаётган бола ноннинг устидан ҳатлаб ўтиб кетди. Онаизор бунга эътиборсиз, парвойифалак. Болага бирор оғиз танбеҳ ҳам бермади…

Ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим. Нонни олиб растага қўйиш ниятида, илгариладим. Аммо мендан олдин савобга қўл урадиганлар чиқиб қолди.

Кўрдингизми!?.  Аллақачон, ёши элликнинг нари-берисида бўлганлар онгидан увол тушунчаси кўтарилиб бормоқда.

Демак, у нозу неъматлар султони – ноннинг уволлигини билмагач, инсоннинг уволлигини қаердан билсин?!.

Икки дунёда ҳам хаёлига келтирмайди…

Ваҳоланки, увол сўзининг маъноси беҳад кенг, чеку чегараси йўқ…

Боланинг келажаги ҳақида ўйлаб қолдим. Фарзанд тарбиясига онанинг муносабати шундай бўлса, оқибат нима кечади?!.

Алалхусус, куни келиб, бола бировнинг дастурхонига оёқ қўяди, тузини еб, тузлиғига тупуради. Золим одамдан бошқа ҳеч ким бўлмайди…

Биз ҳам ёш бўлганмиз. Она-ю бувиларимиз, ҳатто, тик туриб нон ейишга ижозат беришмасди.

Ноннинг ушоғини ерга туширгудек бўлсак, кўзинг кўр бўлади, деган дашномни эшитардик. То нон увоғини олиб, ўпиб, кўзимизга суртиб, тавба-тазарру қилмасак, жонимиз халос бўлмасди.

Ривоят қилишларича, араб мулозимларидан бири туянинг устида нон еб кетаётган экан. Шу пайт бир ушоқ оёқ остига тушиб кетибди. Араб туядан тушиб, қош қорайгунча қидириб, ҳалигини тополмабди.

Сўнг, ҳеч ким босмасин, деган мақсадда, ўша жойга тупроқ уйиб, қабр шаклига келтириб қўйибди.

Энди… Шаҳар ахлатхоналаридан йиғиб олинадиган қоп-қоп нонлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Ота-боболаримиз: - Нимани исроф қилсанг, хўрласанг ўшангга зор бўласан,- дейишарди.

Бир замонлар: қаҳатчилигу қимматчилик пайтларида кемирувчи сичқон ва каламушлар инларидан ғалла излашган, кунжара ҳамда кепакни истеъмол қилишган.

У кунларнинг қайтишини Худо кўрсатмасин…

Одамизот назари пастлик балосидан қутулмас экан, ҳар қандай даҳшатли тубанликка қўл уришдан таъб тортмайди. Тубанлик «жари» ёқасида «ғимирлаб» кезинаверади. Фурсати етиб, ана шу разиллик «чоҳи» қаърига қулайди.

Ўз пушти камаридан бўлган қизига тажовуз қилиб, номусига теккан, шаҳвоний ҳаловат олган махлуқ отани кўрганмисиз!?.

Мен эса, кўриб, суҳбатлашганман. Бинойидек одам қиёфасида: гапиради, кулади, ўзини ҳеч нарса қилмаган, гуноҳсиздек тута олади. Шайтоний ҳийла-найранглар билан қилмишини оқлайди.

Пасткашлигининг сабабини сўраганимда, шундай жавоб берганди:

- Ҳаёт одамни шунақа адаштираркан, мен Худо урган одамман…

Аллоҳ берган олий неъмат ақлу идрокни ишга солиб, инсонликка уддалаб эгалик қилолмагач, гуноҳ ҳаёту Яратгандами?..

Аммо унинг ботинида на имону эътиқоддан, на инсофу виждондан заррача бўлсин, нишона сезилмайди. На кўзида меҳр учқуни, на тилида ҳалол лафзи бор. Юраги тошга айланиб қолган, гўё. Тирик мурда…

Ёзувчи Иво Андричнинг «Гавда» ҳикоясида шундай сатрлар бор: «… чекимга кўпроқ кулфат тортиш тушган экан, зеро яшаш қисматимизга битилган бу осмон остида эзгулик сийрак учрайдиган ҳодисадир. Мен у ерда шундай бир одамни кўрдимки, у ёвузликка қўйилган тирик ҳайкал, инсоннинг бошига тушиши мумкин бўлган барча кулфатларнинг рамзи эди.»

Қалби инсоний меҳр-оқибат ва фазилатларнинг қабрига айланган одам, нақадар, оқилу доно бўлмасин, барибир, ҳирсдан – ҳайвоний моҳиятидан йироқ кетолмайди.

Одамзотнинг тили, хулқи, табиатидан ёғиладаган кулфатлардан фориғ бўлишнинг ягона йўли – нажоти имон саломатлиги.

Имонсиз одамнинг юрагида одамийлик яшолмайди… Ўлади…

Кўксимизни одамийлик хислатларга тўлдириб, эзгуликка юз бурайлик. Борлиғимиз билан унга сари интилайлик… Етишайлик, эш бўлайлик…

Токи, одамийлик ўлмасин!!!

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

КАЛЕНДАР

« Август 2018 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Қалтис вазиятнинг мураккаб жараёнлари

 

Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.

Муфассал...

Белорус Республикаси Президенти Душанбеда

 

14 май, кечки пайт Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тожикистонга келди.

15 май куни олиймақом меҳмонни Миллат қасрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан кейин, Белорус Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тожикистон ва Белорус ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
535
Мақолаларни кӯрганлар сони
232639

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1535105
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1383
2470
7802
1510594
35450
101076
1535105

Сизнинг IPнгиз: 54.81.196.35
Бугун: 16-08-2018 19:39:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015