Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2409
Печат

kasr

2 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Намояндалар мажлиси қабул қилган ва Миллий мажлис қўллаб-қувватлаган иккита мукаммаллаштирилган қонун ҳамда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бир нечта қонунларни имзолади.

Жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид" ва "Тожикистон

Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид" қонунлари санитария-гигиена ва санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилмаган, инсонларнинг иммун танқислиги синдромига мубтало бўлишига ё улар ўлимига сабабчи бўлган дўхтирлар, гўзаллик салонлари ходимлари, сартарошхоналар, хизмат кўрсатиш корхоналарига нисбатан жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Тожикистон Республикаси ҳудудига қалбаки (сохта), сифатсиз ва белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган, ишлатилиш муддати ўтган дори-дармонларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, муомалага чиқариш билан машғул бўлганларга йўналтирилган. Жиноят кодексига киритилган яна бир ўзгариш бошқа бир шахсни иммун танқислиги синдромига атайлаб мубтало этишга нисбатан ҳам жавобгарликни кучайтирилиши бўлиб, айни пайтда одам савдосига боғлиқ масала ҳам ҳуқуқий низомга солинди.

Тожикистон Республикасининг «Ҳаракатланувчи мол-мулк гарови ва таъминланган мажбуриятларни қайдга олиш тўғрисида»ги қонуни ҳаракатланувчи мол-мулкдан гаров сифатида фойдаланиш ва таъминланган мажбуриятлар қайди тартиби билан боғлиқ меъёрларни тартибга солади.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикаси Фуқаролик кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг Процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг Жиноий-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Молиявий ижара (лизинг) тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Ижро истеҳсоли тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига киритилган ўзгартишлар Тожикистон Республикасининг «Ҳаракатланувчи мол-мулк гарови ва таъминланган мажбуриятлар қайди тўғрисида»ги қонуни меъёрлари ижроси ҳамда мажбуриятлар таъминланиши тартибини соддалаштириш, кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажаришни назарда тутади.

Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлар давлат қайди тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Жамоатчилик бирлашмалари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига жиноий йўл билан олинган даромадларни ювиш олдини олиш, терроризм ва оммавий қирғин қуроллари тарқатишни молиялаштириш соҳасида меъёрлар киритилган.

Шунингдек, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасининг «Одам савдосига қарши туриш ва одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Озод иқтисодий минтақалар тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Географик ишоралар тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Тожикистон Республикасининг «Савдо белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартишу қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилди.

Имзоланган қонунлар аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, фуқаро ва инсон ҳуқуқу эркинликларини сақлаш, мамлакат банк тизимини ривожлантириш, тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик ҳаёти турли соҳалари тараққий этиши ва гуллаб-яшнашига йўналтирилган.

Қабул қилинган қонунларнинг тўлиқ матни яқин кунларда мамлакат расмий матбуотида эълон қилинади.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ой юксакда уриб барқ, ёғду сепар бетиним…

 

Турди Назар 1948 йилнинг 1 июлида Жалолиддин Балхий ноҳиясида туғилган. Тожикистон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

"Муҳаббат", "Наво", "Топишмоқлар - ақл чархлар", "Оқиллар ва бахиллар", "Тўёна", "Эгамберди ботир", "Суронли йиллар" каби назм ва насрда битилган асарлари нашр қилинган.

Муфассал...

Булҳавасдай турфа дилбарҳажрида оҳлар чекиб...

 

Одамийлик келмагай то нафс ила жанг бўлмаса,

Барча ёлғон ичу тошинг токи якранг бўлмаса.

 

Кетмагай дилдин ғубори ҳар хатоким айладинг,

Гар чекиб афсус-надомат бирла тавбанг бўлмаса.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583209

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10223730
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2620
5356
13518
10179764
120823
138877
10223730

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 13:25:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015