Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2506
Печат

 

b razzoqovaНилуфар ишдан келди-ю, молхона томондан молларнинг “баа-бўў” қилаётган овозларини эшитиб шоша-пиша кийимларини алмаштирди.

Аввал сигир-бузоқларни, қўй-қўзиларни суғорди. Сўнг ҳафсала билан охур ичини тозалаб, майдалаб кесилган хашакдан солди. Ишлар якунига етгач, вужудида толиқиш, ҳорғинлик сезди. Тушлик қилишдан аввал иллиққина сувда ювинди.

Енгилгина пушти рангли ҳарир кўйлагини кияр экан, бехосдан ўнг кўкраги устидаги қизариб, мошдек бўртиб турган бир нимага кўзи тушди. Нилуфар негадир бўшашиб кетди. Хаёлига кўкрак бези, саратон касаллиги келди. Назарида унда ҳам худди давосиз дард бошлангандек эди. У тушлик ҳам қилмади, ҳар кунгидек китоб мутолаасига ҳам берилмади. Кўнглига қил ҳам сиғмайдиган бир ҳолга тушди. Энди нима қилади? Наҳот, умри поёнига етган бўлса? Ўғил – қизи бўйига етяпти, улар энди кимнинг қўлида қолади? Эри-чи? У нима қилади? У бир зумгина хаёлида ўрнига келадиган аёлни тасаввур қилди. Бадфеъл, танноз, қўлини совуқ сувга урмайдиган, болаларига зулм қиладиган, эрини эса, менсимайдиган ... Ўзининг ўйидан ўзи қўрқиб кетган Нилуфар йиғлаб юборди. Шу тобда сержаҳл эрини қанчалар яхши кўришини, болалари жону дили эканини тушуниб етди. У анчагина турли ўй-хаёлларга берилиб ўтирди, хонасига кирган ўғлининг гапларига ҳам тайинли жавоб бермади. Сўнг ўрнидан туриб уст – бошини тузатган бўлди-ю рўпарадаги қўшниси акушер – генеколог Роҳатой опаникига чиқди.

- Сен ўйлаган нарса қўл текканда дикирлаб у ён – буёнга ўтади. Бу ҳеч нарса эмас. Пашшами, нимадир чаққан. Ана, буни кўр, - шифокор қўшниси шундай деб лозимини сал юқорига кўтарди. Роҳатой опанинг тиззасидан  пастроқда Нилуфарнинг кўкрагидагига ўхшаш қизғиш доғлар бор эди.

У қўшнисининг уйидан тамоман бошқача кайфиятда чиқди. Бундан бир неча дақиқа олдин кўзларига кўринган нурсиз ва файзсиз дунё энди ниҳоятда гўзал либосда эди. Нилуфар уйига кирди. Ўзича бир нималарни хиргойи қилиб ҳовлига сув сепди, ҳаммаёқни чиннидек қилиб супирди. Кеча ювилган кирларни дазмоллаб шифонерга илди. Ўғлини сигир – бузоққа қарашга, қизини эса, дўкондан қийма гўшт олиб чиқишга ундади. Сўнг эрига телефон қилди: - Дадаси, бугун вақтлироқ келинг. Мабодо чойхона – пойхона қилиб юрманг. Сиз яхши кўрадиган манти қиляпмиз. Тезроқ келинг-а!

Башорат Раззоқова.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

ТАИЛАНД ҚИРОЛЛИГИ БОШ ВАЗИРИ БИЛАН МУЛОҚОТ

 

Ривожланаётган мамлакатлар ва БРИКСга аъзо давлатлар диалоги доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси, Бразилия президенти Мишел Темер, Ҳиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Моди, Мексика Қўшма

Муфассал...

ЮЗ БЕРАЁТГАН ТАБИАТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ «ЭКОҚУРОЛ»ГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

 

-Тожикистон Фанлар академияси олимлари 2017 йил ярим йиллигида 88та мавзуда, жумладан, 47та илмий-текшириш, 41та амалий мавзуларда бир қатор кўзга кўринарли муваффақиятларни қўлга киритди,- дея хабар берди Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий.

Фарҳод Раҳимийнинг сўзларига кўра, қўлга киритилган ютуқлар барча фанлар ва соҳаларни қамраб олади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2480270

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9861207
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1231
3769
14530
9818773
105517
122773
9861207

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.71
Бугун: 31-07-2026 06:46:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015