Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Июл 2016 Кӯришлар: 2471
Печат

qatralarda

Қатраларда қуёш акси кўринганда,

Мен сени эслайман, мунис онажон.

Қўшиқ айтиб фасли баҳор келганда,

Мен сени қумсайман, мунис онажон.

Гоҳида нодонлар мазах қилганда,

Хаёлим  қатида насиҳатларинг.

Гоҳида ўзгалар таъна қилганда,

Менга йўл кўрсатар маслаҳатларинг.

Фасли баҳор келди, ўрик гуллади,

Лекин сен келмадинг, мунис онажон.

Кўрдим адирларда лолалар кулди,

Сен қайтиб келмадинг, жоним онажон.

 

***

Ҳаёт йўлагида мулзам қолдим мен,

Ҳолим сўрамадинг, бўлмадинг дўстим.

Рақиблар жилмайди, сўз айтолмадим,

Ҳиссиз бир тош бўлиб қолавердинг сен.

Ўкинчлар қалбимни ўртаган лаҳза,

Ўзгача қўшиқчи, дўсту ёр бўлдинг.

Ҳамдардим, ҳамроҳим шеърият бўлди,

Дардкаш шеъриятдан жудо бўлмай мен.

 

***

Интизорман, сени кутаман,

Баҳорлардан сўрайман сени.

Юлдузларга сокин боқаман,

Қайда дебон, қалбим дилбари.

 

Ёшлигимни такрор эслайман,

Ўн саккизга қайтгим келади.

Навбаҳорни - сени эслаб мен,

Такрор қўшиқ айтгим келади.

 

Келгин қайтиб, соғиндим сени,

Дилда армон бўлиб қолмагин.

Унутмагин, жонгинам мени,

Фасли баҳор бўлиб келгин сен.

 

ХАЙРИНИСОга

 

Мушкул лаҳзаларда қўлладинг мени,

Келажак тонглардан қилдинг умидвор.

Бахтим юлдузи деб, атагум сени,

Ўзинг ҳам дилбарсан мисли навбаҳор.

 

Рақиблар жилмайди, бўлдинг тарафдор,

Қалбимга ёруғлик олиб келдинг сен.

Омадинг тилагум, бўлиб миннатдор,

Қалбимда вафодор - ўзингсан дилдор.

ТЎРТЛИКЛАР

 

Яхши бир қўшиқ бор, оти эзгулик,

Қалбингга ёруғлик олиб киради.

Ҳамдаминг бўлади бу лаҳза шодлик,

Ёнингда ҳақиқат кулиб туради.

 

***

Садолардан кўнглим умидвор,

Энтикади, сокин кутади.

Келарми деб, нозанин дилдор,

Интиқ кўзим йўлга боқади.

 

Ибодат Умурзоқова,

Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Асил инсон ўлмайди

 

Курсдош дугонам, Бобожон Ғафуров ноҳияси маориф бўлими ўзбек тили ва адабиёти маслаҳатчиси Роҳинисо Раҳмонбердиева Зарзамин жамоатидаги 7-умумтаълим муассасасида шоир Маҳмуд Жўшқиннинг 60 йиллигига бағишланган ижодий кечага таклиф этди. Юрагим гумуриб кетди. Бормасам, Маҳмуд акамнинг (Аллоҳ жаннатнинг тўридан жой берган бўлсин!) гинали ва ширали овози қулоғим остида жаранглагандай бўлади.

Муфассал...

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580942

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10211872
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1660
4079
1660
10179764
108965
138877
10211872

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 08:28:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015