Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2559
Печат

 

rustam ergashДариғо, кўп йилким тўкилади қон,

Мусулмон давлатлар аро беомон.

Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,

Мусулмон бўлмаган юртларга томон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Шиа-ю суннийлар тополмай тўзим.

Ҳар бири дейишиб:- дини пок ўзим.

Эл бошига тўкар балои азим,

Мусулмон мусулмон қаҳрида бирён,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Дилида инсофу имони йўқлар,

Лаззат олмоқ учун террорист, тўқлар

Мусулмон бошига ёғдириб ўқлар,

Ваҳшат шаробини ичганда шодон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Аллоҳ номи билан этишиб жиҳод,

Дин пешвоси номин олганлар  жаллод.

Масъум кимсаларни бўғизлар, ҳайҳот.

Мусулмон юртларда тўлгандек чаён,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Бу қандай кўргулик, бу қандай даҳшат?

Мусулмон юртларда кезар разолат.

Бўлгандайин гўё қирғин-қиёмат.

Ўзга юртдан тилаб мозорга макон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Мусулмон юртларин сарвари, айтинг,

Юртингдан юз буриб кетса элатинг,

Куймасми виждонинг, куймасми бетинг?

Элу халқ  Аллоҳдан тилаб бир имкон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

 

***

Бургут бўлсанг ҳамки қанот ёзмагин,

Шиддатли учмоғинг келмаса агар.

Гул қизлар кўзига кўзинг сузмагин,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Интилма олай деб  кўкдан юлдузни,

Севаман демагин, ҳар гул, ҳар қизни.

Кўтара билмассан аёлий нозни,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Дилда тушган оташ тезда тушмагай,

Марди майдон бўлмоқ осон кечмагай,

Ҳар кимса ҳам сенга бағрин очмагай,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Ҳар кимнинг бошига қўнмагай Ҳумо,

Ҳар кимга ҳам замин бўлмагай Момо,

Хуш кўрмагай сени, ҳаттоки Худо,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

Белида белбоғи борлар, бор бўлсин,

Дилида гулбоғи борлар бор бўлсин,

Бахтсизларнинг доғи сенга дор бўлсин,

Белингда белбоғинг бўлмаса агар.

 

***

Эҳром кийгизсалар Меҳрга бир кун,

Буюк бир онага ўхшаб қолганмиш.

Шул сабаб дегайлар: Меҳр  бус-бутун,

Оналар қалбидан таралган эмиш.

Балки барча сеҳру муҳаббат, шафқат,

Оналар меҳрининг шарорасидир.

Меҳрдан яралган вафо, садоқат,

Ишқ деган туйғунинг бир порасидир.

Дилдан азалроқдир, оналар меҳри,

Гулдан гўзалроқдир оналар меҳри.

Оналар меҳрига ошиқ бир туйғу,

Жон таслим этганмиш эшитиб меҳри.

Рассом бўлганимда чизган бўлардим,

Буюклик рамзини мисли онадек.

Оналар меҳрини тасвир этардим,

Гуллардан яралган гулгун хонадек.

Рустам Эргаш,

Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Муҳаббатнинг кечиккани ёмон экан…

 

Болам, Ватанни сев!

Оталик пандим бу: оқсин қонингда,

Тоабад жой олсин жисму жонингда,

Ватан, деб яшагин ҳар бир онингда,

Болам, Ватанни сев, асрагин доим,

Муфассал...

БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР ОСМОНИ…

 

Баҳорнинг сўнгги кунлари…

Осмон беғубор. Қуёш зарин нурларини борлиққа таратиб, ажиб тароват бахш этган. Азим чинорлар соясидаги ҳовли саҳни шўх-шодон болалар билан гавжум: бир гуруҳ шийпончада стол тенниси машғулоти билан банд. Бошқаси, кичик ёшдагилар ҳовлининг кун чиқар томонидаги катта саҳнада тарбиячилар назорати остида, уларнинг кўрсатмалари билан шеърни маромига етказиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2340232

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9285476
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1645
3374
5019
9254797
58491
109364
9285476

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 17-03-2026 03:49:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015