Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 2565
Печат

 

x qodirovКим бўлса нафсига қарам,

Фарқ қилмайди ҳалол-ҳаром,

Заққум есада, дам-бадам,

Тарки одат қилолмаскан.

 

Кимки тўймас юҳо экан,

Баднафсликда даҳо экан,

Яккамахов, танҳо экан,

Тарки одат қилолмаскан.

 

Ҳар таомни суйиб ейди,

Текин топса тўйиб ейди,

Яна борми экан, дейди,

Тарки одат қилолмаскан.

Тўйми-аза фарқ қилмайди,

Ёрилишини билмайди,

Унга тенг келиб бўлмайди,

Тарки одат қилолмаскан.

 

ҲОЛИ ХАРОБ

Билгин банда, ким ҳаромдан ҳазар қилмас,

Гўри куйиб кетганини ўзи билмас.

Пул турганда, иймон-Ислом керак демас,

Қиёмат кун шундайларнинг ҳоли хароб.

Пул деганда ўзин томдан ташлаганлар,

Мискинларнинг кўзларини ёшлаганлар.

Шайтон-лаъин этагидан ушлаганлар,

Қиёмат кун шундайларнинг ҳоли хароб.

Умр ўтиб қолибди-ю парвоси йўқ,

Қилиқларин кўрсанг ундан расвоси йўқ.

Қайдин пора келар дея, кўзлари лўқ,

Қиёмат кун шундайларнинг ҳоли хароб.

Дерлар дўзах оловига чидаш қийин,

Молу дунёнг иш бермайди, нархинг бир тийин.

Дўстни алдаб, кимки қора қилса рўйин,

Қиёмат кун шундайларнинг ҳоли хароб.

 

ТЎРТЛИКЛАР

Ҳурмат қилган, албат  ҳурмат кўради,

Кеккайган-чи?  Мудом кулфат кўради.

Одам ўғли, кўкка эмас, ерга боқ,

Кўрганмисан, эгилганин пуч бошоқ?!

***

Ёмонликни раво кўрманг душманга,

Ёмонликдан озор етадир жонга.

Билса одам ҳар ёмонлик касрати,

Юртга урар, урар бутун Ватанга.

***

Доно одам мудом ақлин пешлайди,

Нафсин миниб, меҳнат қилар-ишлайди.

Дангаса-чи? Мингта баҳонаси бор,

Иш десангиз,уни дарди ушлайди.

***

Ишонмангиз ёлғончилар сўзига,

Улар ростни раво кўрмас ўзига.

Бу дунёни ёлғончи, деб эшитган,

Шундан ёлғон рост кўринар кўзига.

 

Худойберди Қодиров, Бохтар ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Пахтанинг янги нави

 

- Ҳар бир илмий ходим селекция-илмий кузатишлар натижасида эришилган муваффақиятларда ўз самарасини кўрганда, кўнгли ҳузур топади, - дейди Хатлон вилояти зироатчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, янги «Нодир» пахта навини яратган Муйдин Абдуллоев биз билан суҳбатда.

- Муйдин Назирович, янги пахта нави яратилиши йиллари

Муфассал...

Янги иш жойлари

 

Жорий йил бошидан буён Бохтар ноҳиясида 1814та янги иш жойи бунёд этилди, бу режанинг 92,8 фоизини ташкил этади.

Давлат ҳокимияти Бохтар ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, янги иш жойлари ва корхоналар ташкил этилиши ишлаб чиқариш умумий кўрсаткичининг ошиши омили бўлиб хизмат қилган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580998

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10212049
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1837
4079
1837
10179764
109142
138877
10212049

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 09:27:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015