Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 12 Феврал 2016 Кӯришлар: 2894
Печат

 

sh aliОнам, онам дейман, онам, деб фақат,

Юрак безовтадир, юрак-бетоқат.

Ҳаёт давом этар, лекин онам йўқ,

“Она бўла қолгил, менга, табиат!”

 

Замин энтикади,

         “Чиққил! - деб, -Қуёш”,

Булутлар йиғлайди, тўкиб юм-юм ёш.

Менинг кўзимда ёш, аммо онам йўқ,

Она бўла қолгил менга, эй Қуёш!

Офтоб чиқди яна нурлари заррин,

Лекин аввалгидай эмас беҳтарин.

Онам оғуши йўқ, онам меҳри йўқ,

Она бўла қолгил, менга, сен – замин!

Кўзимга тор бўлиб қолди бу жаҳон,

Тор келди танамга замину замон.

Ойим кетди... энди ойдини ҳам йўқ,

Она бўла қолгил, энди, сен – Осмон!..

 

ВАТАН

Тунда ой ўрнига чиққан қуёшни,

Ойнинг ўроғига алишмам, зотан.

Минг бир митти юлдуз тўккан кўз ёшни,

Унинг бир доғига алишмам, зотан.

Тортиқ айласалар ҳатто, Японни,

Юртим тупроғига алишмам, Ватан.

Булбул сайрамаган унсиз чаманни,

Гулим япроғига алишмам, Ватан.

“Кел!” деб қучоқ очган минг меҳрибонни,

Онам қучоғига алишмам, Ватан.

Менга илинж ила кулчалар ёпган,

Тандир-ўчоғига алишмам, Ватан.

Остонаси тилло бўлган ҳарамни,

Йўлим қадоғига алишмам, Ватан.

Меҳнаткаш қўллар-бу, силар ярамни,

Қўлим қадоғига алишмам, Ватан.

Ойнинг рухсори йўқ ўшал сийм-танни,

Ёрим дудоғига алишмам, Ватан.

Поёни бўлмаган абад ул жонни,

Умрим адоғига алишмам, Ватан!..

Шуҳрат Али.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи

 

2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.

Муфассал...

Ҳар замон истар замони бўлса тинч…

 

Тугун

Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,

Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?

Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,

Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613158

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10353933
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2867
7692
37386
10274571
89445
161581
10353933

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.243
Бугун: 15-11-2026 11:08:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015