Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 27 Декабр 2018 Кӯришлар: 2143
Печат

 

a abdulloh 2018СОҒИНЧ

Оҳ, армон гулларим, бу оқшом яна

Кўксимда ўсдилар – жонимни олиб.

Ҳушимдан айирди ишқнинг ифори,

Азиз дамларимни ёдимга солиб.

 

Жонбахш хотиранинг учқунларидан,

Кулади, куяди, ўртанар бағир.

Дунёга сиғмаган беканор ғусса

Менинг нафасимга сиғди-ку, ахир.

 

Қабоғимда абад асрангай ул ёр,

Қароғимда абад яшнагай ул ёр.

Токи уриб турган юрак бор менда,

Йўлларида интизорман, интизор.

 

Олисларга кетган қушлар омон,

Қанотида соғинч-толиб келмоқда.

Қайтишига инонганман кўп замон,

Ёргинамдан пайғом олиб келмоқда.

 

СЎНГГИ ЯПРОҚ

 

Титрайди дарахтнинг шохида япроқ,

Ҳолини танг айлаб шамоллар изғир.

Ўйланиб, ўртаниб қарайман унга,

Бу ноком дунёнинг ишидан дилгир.

Шамолга бас келмай япроқ ногаҳон,

Оёғим остига узилиб тушди.

Тирикликнинг баланд шохидан гўё,

Ўзим узилгандек кўнглим увишди.

 

КУЯВЕРАМАН

 

Дил ўртайди - онамнинг оҳи,

Бемор ғами эзади гоҳи.

Тиканларни оралаб ёки

Куйган сайин куявераман.

 

Офтобини бой берган тундек,

Ёниб ёнолмаган тутундек,

Ун бермаган бесадо ундек,

Куйган сайин куявераман.

 

Ёлғончининг қўллари баланд,

Бадхоҳ кимса берганида панд,

Олов ичра сочдек ҳолим танг,

Куйган сайин куявераман.

 

Ёр кўйида дарёдек оқиб,

Андуҳларим ўзимга ёқиб,

Келар бахтга умидвор боқиб,

Куйган сайин куявераман.

 

ОРЗУ

 

Икки ёрти бирлаша олмасак гар,

На оёқ-қўлим бор, дардим ҳам беун.

Пажмурда юрагим, кутганим ёрим,

Фурсат етмадими, бўлмоққа бутун.

 

Ҳушимни олгансан, вужудимда сен,

Бокира рухсоринг ёқимли ва хуш.

Сенинг-чи, нигоҳинг йўлларимдадир,

Нажот истагида жонсарак, эй қуш.

 

Хаста юрагимга дармон бер ўзинг,

Ҳаётга қайтайин, олайин нафас.

Ёнимда бир лаҳза бўлишинг такрор -

Энг ширин орзудир, энг тоза ҳавас.

Орамизда масофа жуда ҳам узун,

Бағримизда дилбар ғам бор, алам йўқ.

Ишқ элтади кўнгил кутган манзилга,

Бир манзилки, ундан афзал олам йўқ.

 

БЕДАВО ДАРД

 

Кетди манинг илк бахтим,

Доғи дилдан кетмади.

Кўкларга етган оҳим,

Дилдор, сенга етмади.

 

Кетди умримдан баҳор,

Дилгир хазонни солиб.

Жоним баҳосига тенг,

Ороми жонни олиб.

 

Кўзимдан нур кетса-да,

Унда сенинг жилванг бор.

Кетса бахт мендан кетди,

Бахт баҳори сенга ёр.

 

Кетди ишқ, ўзи бирла

Бор-йўғим олиб кетди.

Бедаво дард савдоси

Бу жонда қолиб кетди.

 

ИЛҲОМ ЛАҲЗАСИ

 

Тугамади янги шеър, аммо

Умримдан ўтди у-з-у-н бир йил.

Жон чекаман, бўлмасин шеърим,

Пишиб етилмаган хом бир гил.

 

Титроқ кириб бору будимга,

Чулғаб олди яна бедорлик.

Қоғоз узра тўкилди ашким,

Қуёш порлаб ёшарди борлиқ.

 

Сархуш ёдим чиқариб қанот,

Ич-ичимда илҳом тўлғанди.

Қайноқ эди, чўғ эди нигоҳ,

Вужудимда ҳислар чулғанди.

Парвоз этгил, баландроқ учгил,

Бехоб туним эгаси - қумрим.

Сенсиз юлдуз юлдузмас менга,

Бедор, бемор ўтса-да умрим.

 

КЕТМА

(Қўшиқ)

Кетма бахтим, бағримда

Бир боғки, сўлим-сўлим.

Баҳор келди, кел энди,

Менинг беғубор гулим.

 

Кетма асло қошимдан,

Айтар сўзларим бисёр.

Қил сиғмас бу юракда

Ёлғиз сенга ниёз бор.

 

Кетма, сен билан ёшлик

Мендан абад кетади.

Айрилиқ боғ-баҳорнинг

Барги хазон этади.

 

Кетма, ахир шундоқ ҳам,

Дунёнинг ўзи бир кам.

Сенсиз қолсам ёлғизман,

Ўлдирар ғам, маҳбубам.

 

Кетма, сенинг борлигинг,

Жону жаҳонимга нур.

Қалб денгизида мангу

Яшнаган энг тоза дур!

Акбар Абдулло, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раисининг ёрдамчиси.

 

Тожик тилидан Солиҳа Олимова таржималари.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Хўжандлик аёллар: Паём - тараққиёт кафолати

 

Хўжанд шаҳридаги Рўдакий қасрида "Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси - 2019-2021-йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари - устувор ривожланиш кафолати" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш иштирокчилари - хўжандлик фаол, таниқли аёллар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг

Муфассал...

Ҳунар – аёл зийнати

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587509

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10242229
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2738
11853
32017
10179764
139322
138877
10242229

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 03:49:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015