Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 06 Декабр 2018 Кӯришлар: 2860
Печат

 

a said 2018Боғи ошиқондаги манзара

Куз.

Чирт-чирт узилади барглар шохидан,

Хазонрезлар оқа бошлар боғларда,

Йўлакларда эргашади ортимдан –

Тоб беролмай

айрилиқ-фироқларга…

Фаррош аёл супуради, сидиради,

Ўт қўяди уюм-уюм хазонларга –

Кўчаларни буруқсиган ис тутади

Кун ёришмай, тонготарда-азонларда.

Ҳув анави ўриндиқ ҳам қолган бўшаб,

Кўпдан бери бунга ҳеч ким келмай қўйган.

Ошиқлар ҳам «ош»ларини бўлган ошаб,

Ва ё улар ишқ ўтида куймай қўйган?..

Куз…

 

***

Кўп нарсалар ёзгим ва дегим келар

Аммо...

Ҳадигим бор чор ёндаги «қулоқ»лардан.

Қалбим эса ёрилолмай қайнайверар

Сирга тўлиб, жўшиб-жўшиб булоқлардай...

Кулгим келар қаҳ-қаҳ отиб,

гумбир-гумбир,

Хандон отсам чор атрофлар таққа қотса.

Далли дарём тўлиб оқса – шилдир-шилдир,

Мен кутган тонг имилламай тезроқ отса…

Оҳ, бу гулим чаппар уриб очилсайди,

Кўрк бахш этса ифори-ла гулзорларга.

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим -

Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…

 

Ҳолат

Қизиқ-қизиқ сўзлар айтиб

кулдиргим келар,

У гапирса,

шарақ-шарақ келар кулгим.

Кўнглимдагин ҳар йўл ила

билдиргим келар

лекин афсус,

на кулдирдим ва на кулдим…

***

Ёлғизгина тун – тийрамоҳ ичра

Кўзи куйиб қолган гуноҳим.

Бадарға ишончнинг қонидай сачраб

Кўлга чўкиб кетар моҳтобнинг оҳи.

 

Ёлғизгина тун. Юлдузлар –

Кўкларга қадалган илк муножотлар.

Қайтиб тушмагайлар гуноҳкор Ерга,

Пештоққа битилган сирли оятлар.

 

Ёлғизгина тун. Хаёллар

Эрк бермайди бир зум вужудга.

Ҳориган дарахтлар эсса шамоллар

Бошларин қўярлар сужудга…

Ёлғизгина тун…

 

***

Ё роббим, бу қулинг сайдга айланган,

Такаллуф ичида кулган сўз – сайёд.

Хазону япроқлар ишққа беланган,

Ўртанган қалбимни юлган куз – сайёд!

Гўёки хазонлар видо айтади,

Қишнинг даракчиси қаҳ-қаҳ отади,

Ошиқ юрагимга тиғдай ботади,

Ҳайрат-ла тўлғанган, тўлган куз – сайёд!..

 

***

Куз. Тун. Ғамгоҳ қалбимнинг

Дарчасидан мўралайди ШЕЪР.

Фиғонлари кўкка талпиниб,

Қўшиқ айтар қадим Она-Ер.

 

Борлиқ ичра азал ғафлатнинг

Кесилади метин тўшлари.

Ёмғир бўлиб гўзал фурқатнинг

Тўкилади раҳмат қушлари.

 

…Ҳулкар, Қутб, жами юлдузнинг

Порлар мангу, ўчмас нурлари.

Тафтадилдай куйган бу кўзни

Куйдиради дил танурлари…

Абдулло САИДОВ.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУБОРАК ЙИЛИ

 

-Жорий 2017 йил Турсунзода шаҳри меҳнаткашлари учун муборак келди, - дея бошлади Турсунзода шаҳар раиси Сижоуддин Саломзода журналистлар ҳузурида қилган чиқишини. -Зеро, халқаро Наврўз байрами тантаналарини халқимиз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали  Раҳмон билан бирга нишонлади.

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми

 

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Тожикистон Республикаси  жаҳон сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик вазияти ўзгарганига қарамасдан, иқтисодий тараққиёт, стратегик мақсадларга эришиш ва шу йўл орқали аҳоли муносиб ҳаётини таъминлаш йўлида устувор қадамлар орқали олға интилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2520040

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9991302
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1923
2478
10507
9960827
27272
100591
9991302

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.192
Бугун: 10-09-2026 17:04:21

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015