Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2018
Печат

 

1026488633-1Тожикистонлик таниқли шоир Ниҳонийнинг навбатдаги шеърий тўплами нашрдан чиқди. Дўстликка бағишланган ушбу тўпламда шоирнинг тожигу ўзбек дўстлигига аталган бир туркум ғазаллари ўрин олган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган ғазаллар шулар жумласидандир.

Бардавом дўстлик 

Тожик-ўзбек иккиси аслида бир гавҳар эрур,

Кўп қадим давру замон пайванди бир жавҳар эрур.

 

Тожигу ўзбек бир ота-она фарзандидек,

Дўстлигу меҳру муҳаббат мушку муаттар эрур.

 

Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар,

Тоабад халқ соябони ҳар иккала раҳбар эрур.

 

Бул яқинлик халқимизга бўлди мозийдан мерос,

Тинчликсевар икки миллат, икки сулҳпарвар эрур.

 

Ҳам улуғ ҳамда кичикнинг ҳурмати, ёшлар бахти,

Мангу дўстлик дастурини берган икки сарвар эрур.

Дўстликнинг негизи Жомий, Навоий эрдилар,

Илму ирфону олим, фарҳанг, илмпарвар эрур.

 

Икки давлат сарвари аҳди-қарору амри бу,

Шул сабаб деймиз замону даврига довар эрур.

 

Атласу адрас кийиб, ноз ила қўйсин қадам,

Тожигу ўзбек қизи гўё бир жуфт каптар эрур.

 

Сайр этар Лайлию Мажнун икки юрт бўстонида,

Ноз ила мижгонлари ҳар дилга тир, ханжар эрур.

 

Ўтган ул илм аҳлию аҳли зиё соҳибамал,

Донг таратганлар азал аз Мағриб то Ховар эрур.

 

Бул гўзаллар шуҳрати тутти олам-дунёни,

Айшу ишрат қайда дерсиз,

                                   сармасти мушк-анбар эрур.

 

Битта сиймо, манзара чизгай адаб аҳли мудом

Ҳамсухану ҳамбазм, ҳамқадаҳ, ҳамсоғар эрур.

 

Гар Ниҳон ёзди тирикликнинг баланду пастидан,

Икки халқнинг дўстлиги барчасидан бартар эрур.

 

Шоирона дўстлик

 

Бўлди шоирлар сабаб дўстлик дарахти мўътабар,

Бунда Жомию Навоий ою офтоб шуълавар.

 

Дўсту ҳаммаслак эди, Жомий-Навоий ўзаро,

Икки устоз шеърлари гўё эди ширу шакар.

 

Беназир бу икки зотнинг пиру муридлигидан

Топди маъно олами бир ўзга завқу баҳралар.

 

Ушбу дўстлик ўзгаларга бўлди ибрат тоабад,

Дарс олди алардан носир, нозим, шоиралар.

 

Нақшбанду Фонию Жомий, Форобий меҳр ила

Қилдилар ижод, ҳар икки тилда ҳам шеъру асар.

 

Йўллар очилди, қадим дўстлик қилиб боз тантана,

Қайта боғланди Душанбе-Тошкент ароким ришталар.

 

Муштарак бўлган қадимдан икки халқнинг тарихи,

Ушбу дўстлик эҳтироми дур билан гавҳар қадар.

 

Суғду Бохтарда, Самарқанду Бухорода яна

"Шашмақом", "Ушшоқ" садоси етти қат кўкка етар.

Икки элнинг тинчлиги бўлғуси мустаҳкам яна,

Икки элга доримас энди абад хавфу хатар.

 

Боғлабон бел икки эл қурди садоқат боғини,

Ушбу дўстлик боғлари илк кунидан берди самар.

 

Меҳр ила бел боғладилар ул кун икки раҳнамо,

Икки ўртада муаммо қолмади асло, магар.

 

Эй Ниҳоний, бу саодат онларини айла мадҳ,

Шеър ўқи, соч икки эл бошига сўздин гуҳар.

 

АБАДИЙ ДЎСТЛИК

 

Тожигу ўзбекни бўлмас ажратиб, ҳеч бир замон,

Халқ Жоми-ю Навоийга сано айтур бу он.

Иккови бир халқ, гарчи икки тилда сўзлашур,

Иккови якдил, биродар, битта қавму битта жон.

 

Бул амаллардан шайтони дўзахий армондадир,

Қилди жаннат ҳурларини ушбу дўстлик шодмон.

 

Кўп давом этган жудоликдан кейин жам бўлдилар,

Бир-бирин дийдорига етди халойиқ ушбу он.

 

Дўстликни халқ дейдиким, бу жаннатнинг меваси,

Дўстликнинг боғлари яшнар бўлиб жаннатмакон.

 

Дўстлик робитаси сайқал топар ҳар кун сайин,

Лутфу эҳсонидин самар топди халойиқ бегумон.

 

Барча гўдак бахти равнақ ҳам ривож топди бу кун,

Ҳамма жойда катта-ю ҳамда кичиклар комрон.

 

"Ипак йўли" Кўлобу Қўқон аро даврон урур,

Еру кўк йўли очилди, хавф йўқдир бул замон.

 

Ўтди Хўжанду Самарқанд орасидан карвон,

Ҳам Бухоро гуллади, ҳамда Бохтар гулистон.

 

Атласу адрасни кийган бахтиёр қизларни кўр,

Икки миллат нозанин ҳур қизлари зеби жаҳон.

 

Барча деҳқон маҳсули айланмаси топди ривож,

Халқ шод ўлди, моллар нархи бўлганидан арзон.

 

Эй Ниҳоний, ушбу кун тикланди тарих қайтадан,

Зеби икки давлат сарвари

                                     юз унвону минглаб нишон.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Турк профессори: - ТОЖИК МИЛЛАТИ ФОЗИЛ ВА ОЛИЙҲИММАТ САРВАРИ БИЛАН ФАХРЛАНМОҒИ ЛОЗИМ

 

2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши

Муфассал...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи

 

2018 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида олиймақом меҳмонни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон самимий кутиб олди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580810

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10211361
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1149
4079
1149
10179764
108454
138877
10211361

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 26-10-2026 06:28:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015