Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 3330
Печат

 

a abdullo 2018Акбар Абдулло 1950 йил 9 июнда Хатлон вилоятининг Шўрообод (ҳозирги Шамсиддин Шоҳин) ноҳияси Даштижум қишлоғида туғилган. Восе ноҳиясидаги ўрта умутаълим муассасасини тугатгач, Душанбе шаҳридаги Индустриал педагогика техникумида таҳсил олган. 1972-1976 йилларда Совет Иттифоқи Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Олий мактабини битирган.

Шеърлари рус тилига таржима қилиниб, кўплаб алманахларда чоп этилган. «Ёлғизлик сирлари», «Дил эҳтиёжи», «Дард шоири» каби китоблар муаллифи. Айни пайтда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи раисининг ёрдамчиси вазифасида ишламоқда.

 

БАРГ

Дарахт шохидаги танҳо тиллабарг

Шамол таъсирида ялтирар эди.

Билганим шу онда менинг вужудим

Танҳо тилла баргдек қалтирар эди.

 

Барг узилиб тушди шохидан буткул,

Хазон ўз ҳукмини ўқиб ногаҳон,

Гўё нокасларнинг найрангларидан

Ерга йиқилгандек, титрадим шу он.

 

ШОИР ИШҚИ

Хаёл оғушида кўча кезаркан

Шеъримни пичирлаб айтиб юраман.

Девона кўнгилнинг орзуларини

Ботинимда қайта тиклаб бораман.

 

Ногаҳон бир дилбар ёнма-ён юриб,

Нозли нигоҳи-ла менга боқади.

Зорли юрагимни бепичоқ тилиб,

Озурда жонимда олов ёқади.

 

Шу онда у менинг яшнаб очилган

Ижод гулбоғимнинг янги гулидир.

Сарвдек келишган қадди қомати

Тоза хаёлимнинг тик устунидир.

 

Қалбимда кина-ю адоватим йўқ,

Дунёга меҳр бор содда дилимда.

Уйсиз бир девона каби бўлсам-да,

Шукрким, муҳаббат яшар кўнглимда!

 

***

Азалдан ошиғинг эрдим, англармисан?

                                                     Англамайсан,

Кўксимда куйиклар кўрдим, англармисан?

                                                     Англамайсан.

 

Висолингга етмоқ учун

                                умри жоним фидо айлаб,

Давлатим, ганжимсан дердим,

                           англармисан? Англамайсан.

 

Сен менинг бетакрор бахтим,

                         сен менинг давлатим, тахтим,

Аҳдимда жовидон турдим, англармисан?

                                                      Англамайсан.

 

Ёлғиз тунлар фиғон этдим,

                                 бағримни доғу қон этдим,

Шу ҳолда ҳам ҳолинг сўрдим,

                           англармисан? Англамайсан.

 

Сендан олисдаман эй жон,

                          дилим тиғлар ҳар он ҳижрон,

Бағрим аро доғлар кўрдим, англармисан?

                                                     Англамайсан.

 

ДИЛ САВДОСИ

Илк бахтим тарк айлади,

Орзуга тўла дилим.

Илк бахтим тарк айлади,

Ишқингга тўла дилим.

 

Рангин гуллари ила

Умрим баҳори ўтди.

Азиз жон баҳосида

Дилнинг хумори кетди.

 

Кўзимдан нурлар қочди,

Қолди унда нигоҳинг.

Бахтинг гул атрин сочди,

Бахтим - жигарим оҳи.

 

Қолди ишқу умидим

Бу жоним дунёсида.

Лек сенинг меҳринг яшар

Жонимнинг савдосида.

 

Ҳасанбой Ғойиб таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Дил висол куйини излар туну кун ҳажрингда, ёр...

 

Ўзбекистон Республикасининг шоирлар юрти - Марғилондан бўлган устоз шоир Исмоил Маҳмуд "Шуъла", "Келажакка ишониб", "Эътироф", "Ишқ саодати", "Гулзор қилур", "Саодат манзари" каби бир қатор шеърий тўпламлар ва "Дилда васлинг муддао" номли девон соҳибидир. У киши бенгал шоири Назрул Исломнинг "Инсон", чех адиби Эдуард Воврушканинг "Изқувар Брок" номли асарлари таржимони ҳамдир.

Муфассал...

Ҳайитлар келди-ю, келмадинг болам…

 

Дўстим, ҳеч бандани фарзанд доғида куйдирмасин. Ота-она ўлими мерос, аммо ота-она кўз олдида чопқилаб юрган фарзандидан жудо бўлмасин экан. Буни мен ўз ҳаётимда англаб етдим.Бундан уч йил муқаддам, айни, рўза ойларида кенжа ўғлим Беҳзоджондан айрилиб қолдик…

Келинг, яхшиси бир бошдан ҳикоя қилиб берай. "Шарқи озод" мажмуасида жойлашган идорамизда одатдагидай кундалик ишлар билан машғул

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612684

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10352551
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1485
7692
36004
10274571
88063
161581
10352551

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 06:49:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015