Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 19 Январ 2018 Кӯришлар: 2010
Печат

 

x samiev 2018Ижод олами – беканор. Унда ҳар бир ижодкор ўз маҳорати, қобилияти ва имконият даражасида қалам тебратади. Энг асосийси, дил қўридан чиққан туйғуларнинг кўнгилларни забт этишида.

Электрон почтамга Москва шаҳридан мактуб келди. Мактубни Спитамен ноҳиясининг Тағояк қишлоғи фарзанди, айни пайтда Москва шаҳрида яшаб, фаолият юритаётган ватандошимиз Хуршид Самиев ёзган экан.

Унинг шеърларини мутолаа қилиб, ижодкор укамизнинг юрагида чўғ борлигига амин бўлдим. Шеърларининг бир туркумини танлаб, таҳририятга ҳавола этишни лозим кўрдим.

Искандар Маҳмадалиев,

«Халқ овози» газетасининг масъул котиби.

 

ҚИЗЛАРИМГА

Сиз менинг бағримдаги юлдузларимсиз, қизларим,

Ой қадар, офтоб қадар,ёлғизларимсиз, қизларим.

 

Ҳар бирингиз бир қувонч, икки гулимсиз, билсангиз,

Суманбару Париваш, наргисларимсиз, қизларим.

 

Чоғ бўлар кўнглим, эшитсам, овозингиз соғиниб,

Олислардан боққан тумор кўзларимсиз, қизларим.

 

На қилай, бунда замон айбими ё, айбдор ўзим,

Кечиринг оққушларим, зор бўзларимсиз, қизларим.

 

Сиз баҳорим, гулшаним, масканда жонажонларим,

Бўйлари ширингина ялпизларимсиз, қизларим.

 

Даврингиз шўхлигида, отангизнинг йўқлигида,

Қийналар жону-таним, орзуларимсиз, қизларим.

 

Эҳ, тугаб битса эди, ушбу ёмон кунлар маним,

Қайтмасмидим, ёнингизга, жон қизларимсиз, қизларим.

 

Минг шукур, икки гулим етказганига жон нисор,

Онангиз бирла тугал пок ҳисларимсиз, қизларим.

 

ЛАЙЛИ

Кўзларингга қуёш бўлиб ботсам ўзим,

Ёки оппоқ тонгинг бўлиб отсам ўзим,

Алвон дала юрагингда ётсам ўзим,

Йўқ демагин, Лайлижоним, бергин изн.

 

Қалам қошу қароғингда қолай, Лайли,

Ҳамишалик сўроғингда қолай, Лайли,

Юз йил сени кутишга ҳам тоқатим бор,

Майли юз йил фироғингда қолай, Лайли.

 

Кўринсанг бир хурсанд бўлдим, беҳад, гулим,

Йўқ бўлсайди ўртамизда сарҳад, гулим.

Мажнунингман, мафтунингман, бутун умр,

Агар Ширин бўлсанг, ўзим Фарҳод, гулим.

 

ҚЎШИҚ

Бари-бари кўзни очиб юмгунчадир,

Бугун сўлар, кеча балки гулғунчадир.

Бу дунёни ёлғон атаб яшайвердик,

Кўнгил учун таскин бўлган тушунчадир.

Бари-бари кўзни очиб юмгунчадир.

 

Ёшлик ўтар, пирлик етар, қилса насиб,

Кимдир бою, кимдир эса ўтди ғариб,

Одамийлик  кимда бору кимда йўқдир,

Гоҳ топасиз, тополмайсиз гоҳ ахтариб,

Ёшлик ўтар, пирлик етар, қилса насиб.

 

Шодумонлик ичра ўтса умр - яхши,

Берганига қилса доим шукр  - яхши.

Жон омонат, бир кун кўкка учар руҳинг,

Ҳар не бўлсин, эзгу, тоза фикр - яхши.

Шодумонлик ичра ўтса умр - яхши.

 

Оталару боболардан қолган мерос ҳаёт,

Ҳар кўнгилда ардоқ, шараф, эъзоз ҳаёт.

Ким суймайди, дилбар, гўзал бу ҳаётни,

Жаннат ҳам шу, аслидаким хақ, рост ҳаёт,

Оталару боболардан қолган мерос ҳаёт.

Гўзалликнинг кони ҳаёт, суйсанг уни,

Ғурбатда ҳам ширин бўлғай, туйсанг уни.

Жавоҳирдан баланд қадри қимматиким,

Агар тошу тарозига қўйсанг уни.

Гўзалликнинг кони ҳаёт, суйсанг уни.

 

Бари-бари кўзни очиб юмгунчадир...

 

***

Тушдай ўтар яхши кунинг ёди қолар,

Дилингда доғ ёмон куннинг доди қолар.

Сев, севилгин, ҳар не бошдан ўтар, аммо

Ишқнинг ширин хотираси, тоти қолар.

           

Биринчи севги

Лаблари тотини унутганим йўқ,

Юрагимда ҳамон ёнар чўғлари.

Бир оқшом тушимда ногаҳон,туйқус,

Биринчи мухаббат келиб, йўқлади.

 

Унутмоқ осонми, биринчи севги,

Оёққа турғизган унинг хаёли.

Гарчи мен бировнинг устуни бўлдим,

Гарчи у бировнинг хасми, аёли.

 

Бахт тилаб индамай кўнибмиз шунга,

Айро йўлдан кетдик,иккаламиз ҳам.

Чин севги мукофот айлаган кунга,

Таҳсин ўқиб яшар, аслида одам.

 

***

Тўкилиб борармиз кундан-кун,

Кичрайиб вужуду танамиз.

Аммо, нима учун биз ҳануз,

Фақат молу-мулк деб, ёнамиз.

 

Йилларни йўқотиб топмадик,

Кимларни йўқотиб топмаймиз.

Дийдалар ҳам қаттиқ тош каби,

Дийдорга шошмаймиз, чопмаймиз.

Тирикчилик деймиз беркиниб,

Ташвишлар баҳона, ҳаммага.

Йўқотганда  бир кун ўксиниб,

Тушармиз миннату таъмага.

 

Одамийлик  қолмади ҳисоб,

Нимадир у, англаб бўлмайди.

Умр эса, шиддат-ла ўтар,

Ўтган кундан кўнгил тўлмайди.

 

Хотинимнинг шеъри

Бахтиёрлик деганлари аслида,

Ватанинг, оиланг қучоқларида.

Яйраб яшаганинг, югуриб елиб,

Чангини чиқариб тупроқларида.

 

Яна нима керак одамга айтинг,

Бахтиёрлик жамулжамлик, бирдамлик.

Сен ҳам мусофирим, Ватанга қайтгин,

Минг йил мусофир бўл, битмагай камлик.

 

Маълумот: Хуршид Самиев 1983 йилнинг 10 августида Суғд вилояти, Спитамен ноҳияси, Тағояк қишлоғида туғилган. Ноҳиядаги Абу Али ибн Сино номидаги ўрта умумтаълим муассасасида таҳсилдан сўнг, Хўжанд Давлат университетига ўқишга кирди. 2005 йил Х. Самиев олийгоҳни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тугатди. Бир муддат Спитамен ноҳияси газетасида фаолият юритди. Зулайҳо Бону, Дилмурод Ҳожимуродов, Ато Боқиев каби таниқли ижодкорлар билан бирга ишлади.

Хуршид Самиев оилали. Иккита жажжи қизнинг отаси.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Ш. ШОИСЛОМОВ: - ҲАМКОРЛИКЛАРИМИЗ ЯНАДА САЙҚАЛ ТОПАВЕРАДИ

 

Ўтган ҳафтанинг 7 декабрида Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.

Тожикистон Президенти қошидаги Стратегик такиқотлар маркази раҳбари Худоберди Холиқназар брифингни очиқ дея эълон қилиб, сўзни Ўзбекистон

Муфассал...

ХАЙЁМ ВОРИСЛАРИ

 

Олма-отада Совет ёш шоирларининг фестивали давом этарди. Мен  билан Ҳабибулло Файзулло шеърият базми-ю суҳбатлардан сўнг, бошқа иштирокчилар билан биргаликда шукуҳли «Алма-Ато» меҳмонхонасига қайтдик. Хонамизга кириб бир оз дам олмоқчи бўлдик. Зеро, соат тунги ўнга яқинлашар ва биз эрта тонгда уйқудан туриб фестивал дастурларини  бажариш пайидан бўлишимиз лозим эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086423

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151605
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1125
2101
9531
8112414
1125
89570
8151605

Сизнинг IPнгиз: 18.116.36.23
Бугун: 01-05-2025 11:31:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015