Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 07 Декабр 2017 Кӯришлар: 2364
Печат

 

lohutiyn 2017Бўлибман ошиғинг олгин хабар ҳоли паришонман,

Кутиб йўлингнинг бўйида куйингда чашми гирёнман.


Сени тонгдай жамолингу мисоли тун сочинг ҳақи,

Билолмай, қай бири зебо ботиб хаёлга нодонман.

 

Жабр этма жонима кўп танимда тоқат тоқ ўлди,

На тошданман, на темирдан мисоли сен тирик жонман.

 

Муҳаббат ўтида куйдим, келиб ёнмоқлигим бир кўр,

Тутарсан балки қўлимни юрак ҳам бағри сўзонман.

 

Тушиб айри оралиққа чекарман ғам, қувонч келтир,

Йўлингда ранги сарғайган сомондек барги хазонман.

 

Дилим куйдирса ҳам, олов ёғилса ҳам бошимга тош,

Кўйингдан дил узолмасман сенингсиз зору сарсонман.

***

Юртни бузган ёрми, ағёр, ё бири, ё иккиси?

Ё мусулмон ёки куффор, ё бири, ё иккиси?

 

Дод солурлар: «Биз ватанпарвар», - дея, ҳеч билмадим,

Гапми, қуруқ сўз, ё изҳор, ё бири, ё иккиси?

 

Сақлагайми хавф илгидин юртни вакиллар сўзи,

Ё забардаст қўшин даркор, ё бири, ё иккиси?

 

Этди-ку, эл-юртни хор кўплаб вазирлар фитнаси,

Мулкпарастми ё у маккор, ё бири, ё иккиси?

 

Элни бўйнида осиқдир зулми жоҳил занжири,

Ё бу тасбеҳ ёки зуннор, ё бири, ё иккиси?

 

Талагайлар камбағални, бермайин бир дам тиним,

Муллами у, ё амалдор, ё бири, ё иккиси?

Келди озодлик замони меҳнаткашлар бошига,

Болға-ўроқ бўлди тайёр, ё бири, ё иккиси?

 

Қасд этибми қилмагай, эл хизматини ҳеч вазир,

Севар у юртин, ё безор, ё бири, ё иккиси? 

 

Айладилар касб улар эронфурушлик, найлайин,

Бўлайин инкор, ё иқрор, ё бири, ё иккиси?

 

Мен, амалдорлар, вакиллар барчасин хоин, дедим,

Майли келса тиғми, ё дор, ё бири, ё иккиси?

 

Лоҳутий, элтгай сени бир кун суйи ажал сори -

Тўғри сўз, ё байти обдор, ё бири, ё иккиси?

 

Рубоийлар

Шеърият ҳарфида жон бўлиб қолгум,

Севги томирида қон бўлиб қолгум.

Ким ошиқ эмас, гар тезда кексаяр,

Мен ҳамиша навқирон бўлиб қолгум.

 

***

Уйқудасан агар бедор бўл, эй дил,

Мастсан, кўзларинг оч, ҳушёр бўл, эй дил.

Суйган ёринг келиб, қўлинг тутмади,

Мен сендан безорман, мен безор, эй дил.

 

***

Ўйлагандим, кўнгил ҳабиби - сенсан,

Ҳар қанча дард келса, табиби - сенсан.

Ёр йўлида агар куйиб ўлмадинг,

Кетгил мендан, эй жон, рақибим - сенсан.

 

***

Истасанг, замона бўлсин сендан шод,

Ҳеч кимга етказма дард-ғам умрбод.

Қайдасан, тўғрилик ҳақида сўз бит,

Этсалар ҳам, сенинг сўзларингдан дод.

Абулқосим Лоҳутий.

 

Тожик тилидан Султон Чори таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Отахоннинг хайрли дуоси

 

Юртимиз мустақилликка эришгач, ҳар соҳада юз бергани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди ва бу анъана давом этаётир. Ўтган 26 йил давомида қарийбки, республика Ҳукумати ва унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакатимиз барча гўшасида у ёки бу кўринишдаги тиббий хизмат кўрсатиш нуқталари, беморхоналар, санаторийлару дам олиш

Муфассал...

Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши мажлиси

 

26 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича маслаҳат кенгашининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди.

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб, иштирокчиларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2524941

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10013936
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3353
7299
10652
9980795
49906
100591
10013936

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.112
Бугун: 15-09-2026 17:15:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015