Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 2556
Печат

 

s hojiboev 2017Уруш йиллари эди,

Ёғарди чилла қори.

Боболаринг фронтда,

Қон кечар кўп қатори.

Оч қолсак-да, ишлардик,

Жангчилар тўқ бўлсин, деб.

Гўринг куйгур фашистлар,

Эртароқ йўқ бўлсин, деб.

Боримизни фронтга

Жўнатишга шошардик.

Ўзимиз очу наҳор,

Бир амаллаб яшардик.

Бир куни уйимизда

Тамом бўлди унимиз.

Ейишга ҳеч вақо йўқ,

Сувга қолди кунимиз.

Бошимга бир ўй келди-

Ноиложликдан чора.

Қўшниникига борай,

Нон енг, дейишса, зора.

Бир бурдани отангга

Олиб берсам, овунса.

«Оч қолдим, нон-нон бер» деб,

Йиғлаши бир дам тинса.

Уч-тўрт эшикка кирдим,

Кўринмади дастурхон.

Кўпчилик биздай эди,

Йўқ эди бир бурда нон.

Узоқ қариндошимиз -

Қаҳҳор мудир бор эди.

Элдан юлиб яшарди,

Ин - жойи омбор эди.

Қоп-қоп дони бўларди,

Доим нони бўларди.

Ўшаларнинг уйига,

Кириб бордим, тортиниб...

Мени деразасидан

Кўриб қолди хотини.

Билдимки, шоша-пиша,             

Дастурхонни ўради.

На бир оғиз, кел, деди,

На аҳволим сўради.

Ортимга қайтдим шартта,

Номусдан ўша пайтда.

Гўё тириклай ўлдим,

Ерга киргандай бўлдим.

Уйга келсам бир аҳвол,

Ўтирибди қайнонам.

Мени кўриб, хўрсинди,

Кўзларига чиқди нам.

Деди: -«Бу кун ўтади,

Келади яхши кунлар.

Нон ҳам сероб бўлади,

Босилиб ётар унлар.

Ҳа, мени айтди, дерсан,

Ажал яқин Гитлерга.

Халқ ғазаби, албатта,

Киргизар уни ерга».

Дегани бувимларнинг

Эсимда ҳали-ҳали.

Шунданми, ерда ётган

Нонни кўрган маҳали,

Олиб, ўпиб, суртади

Сал ёшланган кўзига.

Бир нималар деб қўяр,

Сўзланиб ўз-ўзига.

Мана, шу кун келди-я,

Бувимиз айтган кунлар.

Дўконларда босилиб,

Ётипти қоп-қоп унлар.

Дастурхонни тўлдириб,

Туради хилма-хил нон.

Фақат, фақат, сиз қани,

Бувижоним, бувижон...

 

Султонмурод Ҳожибоев, Истаравшан шаҳри. 

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

 

Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.

Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.

Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.

Муфассал...

Сени телбалардай соғинганим рост…

 

Шуҳрат ШОКИР 1987 йил 14 апрелда  Исфара шаҳрининг Офтобрўй қишлоғида туғилган. 2004 йили шу қишлоқдаги ўрта мактабни, 2010 йилда Хўжанд давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлади. Шеърлари вилоят ва жумҳурият матбуотида ҳамда бир қатор адабий - маърифий сайтларда эълон қилинган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2580609

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10210020
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3887
5403
30256
10151415
107113
138877
10210020

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 25-10-2026 22:48:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015