Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 2526
Печат

 

e shukur 2017ҲОЛАТ

Маҳзунли кечалар, майин кечалар,

Сиёҳранг дардлардан ғамбода кўнгил.

Бир бора «оҳ» уриб дил ўзанига,

Бу ғаддор дунёга қўл силтаб қўйгил.

 

Жунунваш тунларнинг эркатойлари,

Жунун дарёсидан сув ичолмаслар.

Ишқнинг деворидан ошмоқлик учун,

Дуннинг хуморидан воз кечолмаслар

 

Барчаси ўткинчи, барчаси рўё,

Барчадан қолгандир, жулдур алмисоқ.

Наҳот, бирор дилда йилт этмас зиё,

Наҳот, одамийзот бўлса қўғирчоқ.

 

ҲИСОР ҚАЛЪАСИ

Қадим замонлардан қадимий китоб,

Ҳисор қалъа бўлиб, тик турар бунда.

Ҳисор тоғларидан эсган шамоллар,

Зангор куртак бўлиб қулф урар ҳар кун.

 

Замин замон бўлиб эврилаверар,

Асрлар сабоси қайдан келажак?

Қақойижодунинг сағирбачаси,

Ноилож қабрга бўйин сунажак.

 

Қадимий саболар тинмайди ҳамон,

Сўнмайди бу юртнинг гўзал сабоҳи.

Ҳисор қалъа анчайин буюк китобдир –

Асрларнинг битмас, туганмас оҳи.

 

***

Фалакда мезонлар қабоғи осиқ,

Дард тутган аёлдек инграр безабон.

Кўзлари қабариқ, қўллари очиқ

Тириклик заминда ҳамон нотавон…

 

На дайри фаноси хабардор ундан,

На-да дайри само хабар топади.

Энг улуғ кундан хабардор сабо,

Туннинг юрагига қараб чопади.

 

Кенгайиб борадир атроф-жавониб,

Кенгайиб боради дилнинг ҳудуди.

Бир «оҳ»дан дунёси кетар ситилиб,

Қўшиқ айтганида мозорлар субҳи.

     

***

Бурунгидек ҳеч ким тан олган эмас,

Дунёнинг заҳролуд қабоқларини.

Ҳозиргидек кундуз тун бўлган эмас,

Ҳеч ким унутганмас сабоқларини.

 

Дарёлар куйлайди бунда ғамангез,

Тоғлар ғурурини еллар емирган.

Бир сиқим тупроқни унутдилар тез,

Ишонч деворлари секин кемрилган.

 

Умр айвонида юрар ивирсиб,

Эътиқод нелигин билмаган зотлар –

Тийрамоҳнинг маъюс кўчаларида

Ишқ қадрини билмас хонасаллотлар...

 

НАДОМАТ

Осмонларда кезар бедорлик,

Ҳайрон бўлиб боқар рўёга.

Мезонлар ҳам дор бўлолмади,

Армонларга тўлиқ дунёга.

 

Бағрин тилиб қочар яланглик,

Ялангликда куффорий ҳислар.

Жин кўчалар - эмас абадий,

Абадиймас аларнинг рақси.

 

Талвасага тушиб йиғлайди,

Тонг саҳарда оқсоч болалар.

Оналари безор улардан,

Гуноҳлари кетган болалаб.

 

Қай бирини танлайди энди,

Ҳислари йўқ, кетгандир занглаб.

Рост дегани рўё эканми?

Ростин билган мозорлар титрар.

 

Не қиларин билмайди аёл,

Қора шоли қайларга итган.

Алдаб келди ўткинчи хаёл,

Момолари юз буриб кетган.

 

Не қиларин билмайди аёл,

Замҳарирнинг сокин кечаси.

Илк мартаба қичқира бошлар,

Сукунатнинг кичик парчаси.

 

ИСТАК

Шундай йиғласангки, ҳатто, кўз ёшинг,

Минг йиллик йўллардан ҳориб келсалар.

Раҳмат назари-ла боқса,  Илоҳинг,

Сенга эргашолса телбалар…

 

Телбалик нелигин англаб етолсанг,        

Мозорлар у кундан этсалар огоҳ.

Дунёдан бир банда каби кетолсанг,

Кутса қучоқ очиб сени маҳшаргоҳ.

***

Тоғлар садосига қоришиқ туман,

Алвидо айтади ўтган умрига.

Ям-яшил майсалар тиловат қилар,

Миллионлаб асрлик тоғ сукутига.

 

Ҳамон сукут сақлар боботоғларим,

Ҳамон билолмасман дарёлар тилин.

Шамоллар жонсарак, ҳамон безовта,

Ҳамон англолмадим аларнинг сирин…

                              

МАНЗАРА

Тунги ибодатдек сирли ҳаяжон,

Руҳимнинг қатига сингиб кетади.

Кўкдан инганида осмоний ҳислар,

Бургут нигоҳида акс этади.

 

Қаддини дол этмас маъюс дарахтлар,

Тўрт фасл аларнинг барчаси тирик.

Аслида юзларин кўкка қаратмас,

Аслида сужудда тилсиз нигоҳлар.

 

Кўкдан инаверар сирли ҳаяжон,

Такрор бўлаверар асрий бу одат,

Зикр қилаверар қор учқунлари,

Давом этаверар буюк ибодат…

Эркин Шукур.

КАЛЕНДАР

« Май 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Навоий асарларида Жомий тимсоли

 

XV аср темурийлар сулоласи даврида яшаб ижод этган буюк мутафаккир сиймолар ва оламга машҳур зотлар Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий муносабати илиқ, самимий, дўстона ва биродарлик нафаси билан йўғрилган, жумладан, устозу шогирдлик юзасидан келиб чиққан ажойиб маърифий-маданий ҳамкорликлари XV асрдан бошлаб то ҳалигача адабиётшунослик фанимизда тинимсиз ўрганиб келинмоқда. Аммо чуқурроқ

Муфассал...

Устозлик фидойиликдир

 

Ҳар гал Хўжанд шаҳри, у ердаги оқибатли одамлар ҳақида ўйлаганимда талабалик даврининг ширин хотиралари кўз ўнгимда бирма-бир намоён бўлади. Айниқса, биз шогирдларни тўғри йўлга ҳидоят этиб, эзгулик сари чорлаган яхшилик тимсолидаги фариштанамо устозларимга, илм ва маърифат бобида Табризу Боғдод, Самарқанду Бухородан нуфузи асло кам бўлмаган Хўжанд шаҳрига ҳамиша таъзим қилгим келади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2086571

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8151646
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1166
2101
9572
8112414
1166
89570
8151646

Сизнинг IPнгиз: 18.119.99.38
Бугун: 01-05-2025 11:44:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015