Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 09 Феврал 2017 Кӯришлар: 2251
Печат

 

jura ergash 2017ШУКРОНА

Болалар кулгиси ҳар хонадонда,

Қушлар эркин парвоз этар осмонда.

Толе иқбол сари юз тутган онда,

Кўнгилни тарк этиб қайғу, аламлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Шукрона баҳридан ўтиб ҳам кўрдик,

Иштибоҳ «лаззатин» тотиб ҳам кўрдик.

Бегона юртларда ётиб ҳам кўрдик.

Ҳали эскирган йўқ далил, рақамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Тўқмизки, ночорлик баҳси қизиқмас,

Кўнгилдан бир нола лаб узра чиқмас.

Дастурхон тузаймиз, пиёла сиғмас,

Даврада ҳукмрон лутфу карамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Ҳар суҳбат оҳанги тинчлик-омонлик,

Иттифоқ бир халқмиз - тожикистонлик,

Ғанимга ҳам раво кўрмай ёмонлик,

Номимиз дунёга танилган дамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

Кўнгилни меҳрга кошона айланг,

Муҳаббатни унга ҳамхона айланг,

Тинч ўтган ҳар онга шукрона айланг.

Бор бўлсин-а, ўйлаб босган қадамлар,

Ушбу дам шукрона айланг, одамлар!

 

ЭНДИ ЭШИГИМНИ ҚОҚМАЙДИ ҲЕЧ КИМ

(Қадрдон дўстим Абдуқодир Одиловни эслаб...)

 

Сен йўқки, ёлғизлик озори енгди,

Сукунат қўйнида ўртанганим чин.

Мен кимга кўнглимни бўшатай энди,

Мен кимдан ўтинай бир оғиз таскин.

 

Номинг айтиб-айтиб чақиргим келар,

Бўғзимдан нарига ўтмас бир сўзим,

Энди сендай бағрин очиб ким келар,

Ва кимга бағримни очгумдир ўзим?!

 

Бу умрим гузарон, асли не керак,

Дўстлар дийдоридан эрса мосуво,

Садоқатдан айро урса ҳар юрак,

Талқондек тўкилиб кетмасми дунё?!

 

Озурда қалбимни кемирар ҳижрон,

Жароҳати оғир битиб кетмайди.

Тақдир менга сендек бошқа қадрдон,

Бир дўсти содиқни насиб этмайди.

 

Энди эшигимни қоқмайди ҳеч ким,

Ўзини ўйлаган гадодан бошқа.

Ўтгувчи давроннинг завқидан кечдим,

Яқиним қолмади, Худодан бошқа.

 

Бир умр ер-тупроқ устида юриб,

Энди боши узра бир уюм тупроқ,

Аҳли қубурнинг бу ҳолатин кўриб,

Сен тугул ўзимга қайғурдим кўпроқ,

 

Томошатепанинг гўристонида,

Кўнгил хоҳишини садо айладим,

Дуога қўл очиб, қабринг ёнида,

Тангримга илтижо адо айладим…

 

Мен ҳам раҳматингдан қолмай бенасиб,

Умрим савдосидан эрурсан огоҳ.

Шодликдан зор йиғлай бағримга босиб,

Менга дўст ёнидан жой бергил, Оллоҳ!

 

СУҲБАТ

Э ҳамқишлоқ, бормисиз омон,

Қўш иморат ихтиёрида?

Бизлар эса, юрибмиз ҳамон,

Дадамизнинг чордеворида.

 

Кибрга хўб берибсизми эрк,

Сўз оҳангги ўрлайди кўкка.

Қачон борсам дарвозангиз берк,

Суҳбатимиз оёқда - тикка.

Ғам узра жон ҳалқумга етса,

Оро кирар меҳр, илтифот.

Бетоб бўлиб дадангиз ётса,

Бир ҳол сўраб қўймабмиз, наҳот?!

 

Сиз юрсангиз дунёга сиғиб,

Биз хаёлга чўмиб келяпмиз.

Маҳалла-кўй бироз пул йиғиб,

У шўрликни кўмиб келяпмиз.

Ёқа ушлаб тургандан сўрдим,

Қизғонмади ҳайратларини.

Мен шу асно сизлардан кўрдим,

Ҳорғин дунё иллатларини.

 

Юрагингиз санчарми ёмон,

Шунча молу мулкнинг борида.

Бизлар шукр, бормиз соғ-омон,

Дадамизнинг чордеворида.

 

СЕН БЎЛМАСАНГ...

Бу дунёда яшайлик бирга,

Ночор эсам тутгил қўлимдан.

Гар бойиб, юз тутсам кибрга,

Огоҳ этиб, қайтар йўлимдан.

 

Кўнгил сени бор этиб турсин,

Синовларда қолмай бир ўзим.

Дастурхонни ёритиб турсин,

Шукронага йўғрилган сўзим.

 

Йўқса юрак тош бўлгай оғир.

Қирралари танга ботгувчи,

Жафо айлар ўзлигин зоҳир,

Ҳар жисм аро илдиз отгувчи.

 

Умр эса, ҳар ён талотум,

Исроф бўлиб уволи тутар.

Қалби сендан айро ўтса ким,

У дунёнинг саволи кутар.

 

Омадга ёр бисотин ҳаёт.

Лозим кўрмай ношуд инсонга.

Ер бағридан файзу баракот,

Тўзиб кетар бари осмонга.

 

Мен ношудга айланмай туриб,

Умрим шу кўй бўлмайин исроф,

Нигоҳимни қиблага буриб,

Ёнимда тур ҳазрати инсоф!

 

Жўра Эргаш, Душанбе шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ЕР БИЛАН ТИЛЛАШСАК...

 

Шу кунларда пахтакор хўжаликларда мамлакатнинг стратегик хом ашёси – «оқ олтин»ни териб олиш якунига етмоқда. Хўжалик эгалари ва заҳматкаш деҳқонлар қуёшли ҳар бир кунни ғанимат билиб, оғир меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида териб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бор эътибори ҳосилни талафотсиз йиғиштириб олишга қаратилган.

Муфассал...

«Халқ овози» … ва шоирларнинг мирзоси

 

«Халқ овози» газетаси табаррук тўқсон ёшга тўлди! Газетанинг салкам бир асрлик шарафли тарихи зарҳал варақларга тўла эканлиги шубҳасиз. Албатта, газета тарихини журналистлар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимдир бу муқаддас даргоҳда озроқ фаолият юритган бўлса, кимлардир умри азизларини маърифат масканига бағишлаганликларига тасанно айтмай бўлмайди.

Албатта, халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси ҳақида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2337414

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9267286
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2997
3223
12489
9230719
40301
109364
9267286

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 12-03-2026 19:00:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015